II. ДМТТнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари
3. ДМТТ қуйидаги хуқуқларга эга:
ДМТТ ходимларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳамда кадр-қимматини ҳимоя қилиш;
вазирлик томонидан тасдиқланган "Илк қадам" Давлат таълим дастури асосида илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўз ўқув дастурини ишлаб чикиш;
тарбияланувчини оила муҳитида тарбиялаш буйича тегишли таклифлар бериш, унинг қонуний вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган келишув асосидаги тўлов эвазига мактабгача таълимнинг давлат таълим дастуридан ташқари қўшимча таълим ҳизматлари кўрсатиш, дам олиш кунлари ёки белгиланган иш соатларидан ташқари болаларни парваришлаш ва уларга қараб туриш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш буйича инновацион фаолиятда иштирок этиш;
ДМТТ Уставида белгиланган тартибда қонуний вакилнинг истаги ва тарбияланувчининг ёшини инобатга олиб, уларни гуруҳларга тақсимлаш;
тарбияланувчи касал бўлганида ёки тиббий кўрикда унинг касаллиги аниқланганида, ДМТТ тиббиёт ходими томонидан кунлик фильтрациядан ўтказилганида тарбияланувчининг соғлиги бўйича ДМТТда бўлишини тақиқловчи ҳоллар юз берганида уни вақтинча ДМТТга қабул қилишни рад этиш;
қонуний вакил томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўловни шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур шартноманинг 9-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, Қонуний вакил билан тузилган шартноманинг амал қилинишини тўхтатиш ва тарбияланувчини ДМТТга келишини чеклаш;
конуний вакилнинг тегишли рухсатисиз тарбияланувчини бошқа шахсларга бериб юборишни рад қилиш.
ДМТТ қонун хужжатларига мувофик бошқа хуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.
4. ДМТТнинг мажбуриятлари:
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентига мувофик берилган йўлланмалар асосида тарбияланувчини ДМТТга қабул қилиш;
боланинг ДМТТда бўлиши вақтида унинг соғлиги ва ҳаётини асраш ҳамда ҳар томонлама ривожланиши, тарбияланиши ва таълим олиш билан боғлик зарур ва хавфсиз шароитларни яратиш;
болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига хурмат билан муносабатда бўлишни, атроф- муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш;
тарбияланувчининг жисмоний, рухий ва ақлий ривожланишини таъминлаш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
ҳар бир болага унинг ўз қобилиятларига қараб индивидуал ёндошишни таъминлаш, бола хуқуқлари тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя қилиш;
низоларни ҳал қилишда авваламбор боланинг манфаатларига асосланиш;
боланинг қонуний вакилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
ДМТТ Кузатув кенгашининг тўлиқ фаолият олиб борилишини таъминлаш;
ўқув таълим-тарбия жараёнини илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига кўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва соғлиғига доир хусусиятларни ҳисобга олиб, мактабгача таълимнинг тегишли сифат, даража ва хажмга мувофиқлигини таъминлаш;
ДМТТ педагог кадрлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиниши ҳамда боланинг ва унинг қонуний вакилининг хуқуқ ва шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш;
болага таълим бериш ва уни тарбиялаш масалалари бўйича унинг қонуний вакилларига маслаҳатлар бериш;
мактабгача таълим сифати таъминланишини назорат қилишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш;
тарбияланувчига биринчи тез тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволовчи-профилактик тадбирларни ўтказиш (режа асосида профилактик эмлаш, йиллик тиббий кўрик ўтказилишини ташкил қилиш ва бошкалар);
белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ хавфсиз, сифатли ва соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва таъминлаш;
қонуний вакилдан ёки тегишли рухсати бўлган шахслардан тарбияланувчини қабул қилиш ва унга топшириш;
тарбияланувчига тегишли нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;
қонуний вакилга ДМТТ фаолиятига доир маълумотларни тақдим қилиш (ДМТТ устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва услублари);
ДМТТда ўзгартирилган тартиб ва бошқа ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.
ДМТТнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам
бўлиши мумкин.
ДМТТда тарбияланувчи эҳтиёжи ва турли мақсадларни важ қилиб қонуний вакилдан мажбурий тарзда пул йиғиш ёки моддий қимматликлар олиб келишни талаб қилиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |