III. Қонуний вакилнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари 5. Қонуний вакил қуйидаги хуқуқларга эга:
тарбияланувчининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
ДМТТнинг устави билан танишиш;
ДМТТнинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, машғулотлар ва х-қ.), мавсумий чеклов (карантин) ва ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган даврдан ташқари;
ДМТТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ДМТТ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва унинг аъзоси бўлиб сайланиш;
ДМТТда тарбияланувчи таълим-тарбия бериш учун зарур шароитлар яратилишини ва унинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, болага сифатли таълим-тарбия беришни талаб қилиш;
ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма билдирги асосида тарбияланувчини ДМТТдан олиб кетиш;
ДМТТ раҳбариятини 7 кун олдин хабардор қилган ҳолда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш.
Қонуний вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Қонуний вакилнинг мажбуриятлари:
мазкур шартнома талабларига катъий риоя қилиш;
ота-она тўловини ўз вақтида амалга ошириш;
ходимлар билан келишмовчиликлар юзага келганда, тарбияланувчилар иштирокисиз зудлик билан ДМТТ раҳбарияти ва Кузатув кенгаши билан муаммони ҳал қилиш;
ДМТТга жойлаштириш учун тарбияланувчининг соғлиги хақидаги тиббий хулоса ва қонуний вакили ҳақидаги маълумотларни (телефон рақамлари, яшаш ва иш жойи ҳақида маълумотномалар) тақдим этиш;
тарбияланувчи бетоб бўлганда, зудлик билан ДМТТ маъмурияти ва тиббиёт ходимига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайганидан сўнг тиббий маьлумотномани такдим этиш;
тарбияланувчини ДМТТда сақлаш учун ота-оналар тўлови амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ДМТТга такдим этиш;
тарбияланувчи ДМТТга вақтинча келмаган кунлари учун ДМТТ раҳбариятига ариза такдим этиш;
ДМТТнинг барча ходимларига, бошка тарбияланувчилар ва уларнинг қонуний вакилларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
тарбияланувчининг тўлақонли овқатланишини кузатиб бориш, уни ДМТТга тоза ва озода кийинган ҳолда олиб келиш;
тарбияланувчининг туғилган куни ва бошқа тадбирларини нишонлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва пишириқларни ДМТТга олиб кирмаслик;
ДМТТга тарбияланувчини ҳар қандай қимматбаҳо тақинчоқлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа техника воситалари билан олиб келмаслик, ушбу ҳолларда ДМТТ маъмурияти уларнинг сақланишига жавобгар бўлмайди;
яшаш жойи ёки телефон рақамлари ўзгарган тақдирда ДМТТнинг тегишли гуруҳ тарбиячисига ва раҳбариятига бу хақда ҳабар бериш;
болани ДМТТдан олиб кетишни вояга етмаган ёки бегона шахсларга топширмаслик;
эрталаб болада касаллик ҳолатлари кузатилган тақдирда ДМТТга олиб бормасдан шифокор кўригидан ўтказиш.
Қонуний вакилнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.