КАСБИЙ ТАЪЛИМ
Процедура типидаги виртуал ўқув лабо
-
раторияси асосини амалий дастур пакетлари
ёки мутахассис фаолиятини автоматлашти
-
ришга мўлжалланган саноат аналоглари таш
-
кил қилади. Уларни яратишда, асосан, мате
-
матик моделлаштириш, ҳисоблаш ишларини
амалга ошириш, ўрганилаётган объект ва жа
-
раёнларни оптималлаштириш масалаларига
эътибор қаратилади. Баъзида математик мо
-
деллаштириш техникага оид мураккаб объ
-
ект ва жараёнларни тадқиқ қилишнинг ягона
усули ҳисобланади. Бундай амалий дастур
пакетларда ўрганиш предмети фаолиятнинг
метод ва воситалари, масалан, геометрик мо
-
деллаштириш методлари, оптималлаштириш
алгоритмлари бўлиши мумкин. Аммо, шуни
таъкидлаш лозимки, олий таълим муассаса
-
ларида тайёрланаётган муҳандис фаолияти
-
ни автоматлаштиришнинг фойдали эканли
-
гига қарамай, у ўқув вазифаларини ҳал этиш
жараёнида ҳамма вақт ҳам касбий тайёргар
-
лик сифатининг ошишига олиб келавермай
-
ди. Чунки, амалий дастур пакетларининг
турли объект ва жараёнларнинг хоссаларини
математик моделлаштириш ҳамда ҳисоблаш
экспериментлари ёрдамида ўрганиш имкони
-
ятлари кўп ҳолларда амалга оширилмай қола
-
ди. Кўпчилик талабалар эса, бу борада етар
-
лича тайёргарликка эга бўлишмайди. Бундай
ҳолларда қуйидаги тамойилларга асослан
-
ган махсус дидактик интерфейс қўл келиши
мумкин: қизиқарли ва ўргатиш осон бўлган
масала ёки масалаларни танлаш; талабалар
билиш фаолиятига раҳбарлик қилишнинг
такрорланувчи, ёпиқ шаклини қўллаш; маса
-
лаларни эвристик ечиш ва натижаларни ком
-
пьютер ечими варианти билан таққослаш;
талабаларнинг билиш фаоллигини ошириш
мақсадида мусобақа вазиятини яратиш. Тех
-
ника йўналишидаги олий таълим муассаса
-
ларида бўлажак муҳандисларни тайёрлашда
электротехника ва электроника фани бўйича
ташкил этилган лаборатория ишлари кат
-
та аҳамият касб этади. Албатта, бу мақсад
-
да махсус ўқув хоналари ташкил қилинади.
Аммо, бундай ўқув хоналарининг ролига ор
-
тиқча баҳо бериш қийин. Чунки, уларни яра
-
тиш узоқ вақтни, турли-туман қимматбаҳо
жиҳозларни ва уларни авайлаб сақлашни, энг
асосийси, катта моддий харажатларни талаб
этади.
Ҳозирги замон олий таълим муассаса
-
лари ўқув лабораторияларини замонавий
асбоб-ускуналар, жиҳозлар, конструкциялар
асосан йирик таълим муассасаларида жуда
катта маблағ ҳисобига ташкил этиш мумкин.
Бундай виртуал ўқув лабораторияларни яра
-
тиш ва улар билан ишлаш электрон дарслик-
ларни яратиш ҳамда улардан фойдаланишга
ўхшайди. Аммо уларнинг прототипи қоғозда
-
ги биринчи манбалар эмас, балки натура ҳол
-
даги экспонатлар ҳисобланади.
Виртуал ўқув лабораториясида бўлажак
муҳандислар, электротехника ишлари ва ав
-
томатика элементларини ўрганишлари ҳамда
бошқа бир қатор амалий ишларни бажариш-
лари мумкин. Масалан, бўлажак муҳандислар
виртуал ўқув лабораториясида йўриқнома
бўйича лампа патронини қисмларга ажратиш
ва йиғиш, шнурни патронга улаш (1-амалий
иш); включателни қисмларга ажратиш ва
йиғиш, шнурни включателга улаш (2-амалий
иш); штепсел вилкасини қисмларга ажратиш
ва йиғиш, шнурни вилкага улаш (3-амалий
иш) усулларини мустақил ўрганадилар. Ўқув
материалини идрок этиш самарадорлиги
-
ни ошириш учун ўрганиш обьектини яхлит
кўриш ва унинг кичик деталлари билан тани
-
шиш имконини берадиган махсус технологик
усуллар, масалан, лупа ёрдамида flash-анима
-
циялашдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир ўрганиш объекти тавсифи сўнгида
ўрганилган ўқув материали бўйича гипермат
-
нлар остида «яширинган» қисқа изоҳлар би
-
лан ўз-ўзини назорат қилиш ва тренинг учун
саволлар бериш мақсадга мувофиқ. Бу ўқув
материалини интеграциялаб уни ўзлашти
-
риш жараёнини фаоллаштириш имконини
беради ва якуний назоратларга тайёргарлик
кўришга кўмаклашади.
Гибрид виртуал ўқув лабораториясини
яратишнинг яна бир истиқболли йўналиши
– мураккаб ва ноёб жиҳозларда намунавий
лаборатория ишларини имитациялашдир.
13
2020 №1, Kasb-hunar ta’limi
Do'stlaringiz bilan baham: |