Жондор туман “Эроншоҳ” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг
7-сон Б А Ё Н И
2020 йил 1 май Эроншоҳ а/п
Раислик қилувчи: Ф.Холов
Қатнашганлар: Жами 22 киши.
Фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, қишлоқ вакиллари,
маҳалла фаоллари.
Таклиф этилганлар: маҳалла фуқаролар
йиғини ҳудудидаги корхона,
ташкилот, муассаса раҳбарлари
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунидаги ПФ-5938 сон фармони хамда 2020 йил май ойидаги янги тахрирдаги Ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича, Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларини хамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисни лавозимига тайинлаш тўғрисида.
“Обод ва хафсиз” маҳалла тамойилига асосланган тизимни амалиётга самарали жорий этиш бўйича Эроншоҳ маҳалла фуқаролар йиғини “Йўл харита”си ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили, келгусидаги ишлар режаси;
Фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича хамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслахатчиларини) фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар раиси, аъзоларини сайлаб олиш мақсадида фуқароллар йиғини мажлисини чақириш тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ :
Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини фуқаролар йиғини раиси Ф.Холов очди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938 сон фармони мазмун моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди хамда ушбу фармон билан фуқаролар йиғини масъул котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий–ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимлари тугатилганлиги, янги фармон билан фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар, Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими хамда оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими жорий этилганлигига тўхталиб ўтди хамда ушбу 2 та лавозимнинг хар бирига 3тадан номзод олинганлиги, номзодлар тўғрисидаги маълумотлар барча йиғилиш иштирокчиларига тарқатилганлигини айтиб ўтиб, хар бир номзод бўйича тўлиқ ахборот бериб ўтди хамда сўзининг охирида Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосар лавозимига Қурбонова Меҳрия Қаҳрамон қизи ни тавсия этишини, Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига Наимова Зулайҳо Раҳматовна тавсия этишини, ушбу лавозимларга номзоди кўрсатилган барча фуқаролар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларининг хам таклиф ҳамда мулоҳазалари эшитилишини, кўпчиликнинг фикри инобатга олинишини маълум қилди.
Сўзга чиққан Эроншоҳ қишлоқ вакили Б.Ҳайитов хар иккала ўринбосарликка номзод этиб кўрсатилган фуқаролар тўғрисида ижобий фикр билдириб, йиғин раисининг тавсиясини маъқуллашини билдирди, маҳалла фаоллари М.Рўзев, И.Ниёзовлар хам номзодлар тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи масала юзасидан
Do'stlaringiz bilan baham: |