Солиққа тортиш назариясининг асосий муаммоларидан бири бу солиқ тўловчилар учун оптимал солиқ юкини аниқлаш ҳисобланади


-расм. Солиқларнинг функциялари11



Download 79 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi79 Kb.
#108212
1   2
Bog'liq
академ хат

1.2-расм. Солиқларнинг функциялари11

Қадимда урушлар мобайнида зарур ҳисобланган молиявий манбалар аҳолининг ночор табақаларидан йиғиб олинганлиги бизга тарих манбаларидан маълум. Ёки урушда йўкотилган чиқимлар ғалаба қозонған томонга контрибуция ҳисобидан қопланиши ҳам қадим даврлардан солиқлар ҳар хил кўринишда амал қилганлигини кўрсатади.


Солиқлар ва солиққа тортиш тартиби, солиқ механизмларининг шаклланиши ва ривожланиши узоқ тарихга бориб тақалади.
Солиқларнинг асосий моҳиятини уларнинг функциялари, яни солиқларнинг жамият ва давлатнинг ривожланишига таъсир этувчи асосий йўналтирувчи куч эканлигини кўрсатади. Солиқлар бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай давлатда тўғридан-тўғри бюджет муносабатларига ва шу билан биргаликда имтиёз, жарима тизимлари орқали эса товар (хизмат) ишлаб чиқарувчиларга таъсир этувчи асосий куч сифатида ишлатилади (1.2- расмга қаранг).
Солиқлар қадимги даврлардан эътиборга олинган, аммо у вақтларда солиқлар озод ва эркин бўлмаган кишининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Адам Смит (шотланд файласуфи ва иқтисодчиси, 1723-1790) ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини кўрсатиб берди, солиқларни аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди12.
Н.И.Тургенев ўзининг «Солиқ назарияси тажрибаси» номли китобида (1818 йил) шуни таъкидлайдики, «Билимли бўлишнинг муваффақиятлари уларнинг халқлар урф-одатларига фойдали таъсири даражасига қараб солиқлар тизимининг такомиллашувига ҳам таъсир этган», «…солиқлар билимга эга бўлиш билан бирга пайдо бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. ….Солиқларнинг тайинланиши, тақсимланиши ва йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган солиқлар миқдорига қараб унинг бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик ва маърифатни англатадиган иккита энг асосий хусусиятдир» бу сўзлардан яна бир бор амин бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб, давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. Солиқлар давлат органларини таъминлаш ва улар олдида турган вазифаларни бажарилишини моддий таъминлашнинг манбаси сифатида хизмат қилган. Давлатнинг ривожланиши билан унинг вазифа ва функциялари янгича хусусиятларга эга бўлди. Лекин солиқларнинг давлатни ва унинг органларини молиялаштиришда манба сифатидаги роли ўзгармай қолди13.
«Солиқлар, - деб ёзади Д.Рикардо, - ҳокимият ихтиёрига келиб тушадиган ер маҳсулоти ва мамлакат меҳнатининг бир қисмини ташкил этади ва охир-оқибатда улар капитал ҳисобидан ёки мамлакат даромади ҳисобидан тўланади».14 Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Д. Рикардо солиқлар моҳиятини ёритиб, ўз навбатида А. Смит томонидан яратилган солиқлар назариясини маълум даражада ривожлантирган.
С.Г.Пепеляев «Солиқ - оммавий ҳокимият субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мулкларини бегоналаштиришнинг мажбурийлик, якка тарзда холисона, қайтармаслик, давлатнинг мажбурлаши билан таъминланганлик асосларида ва жазо ёки контрибуция характерига эга бўлмаган қонунда белгиланган ягона шаклидир»15 - деб, таъкидлаган.
Д.Г.Черникнинг фикрича «Солиқлар - давлат томонидан хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс эттиради».16
Ш.Гатаулин «. . .солиқлар ўзи нима ва улар нимага керак», деган саволга қўйидагича жавоб беради: «Солиқлар - бу давлат сарф-харажатларининг асосий манбаи бўлиб, иқтисодиётни тартибга солувчи ва даромадларни барқарорлаштирувчи воситадир17.
Солиқлар давлат бюджети даромадларини ташкил этувчи асосий манба ва иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол ҳисобланади. Бироқ бу таъриф солиқларнинг моҳиятини тўлалигича ёрита олмайди ҳамда солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини ўзида акс эттира олмайди. Бундан ташқари иқтисодий муносабат сифатида, бу муносабатлар объекти бўлиб нима ҳисобланади? деган саволларга жавоб бера олмайди18.
Айрим иқтисодчилар солиқларни миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш воситаси сифатида изоҳлашга ҳаракат қилганлар, - “Солиқлар – миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш шаклидир”19.
О.Олимжоновнинг фикрига кўра: «Солиқлар - давлат ва жамиятнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қонун томонидан белгилаб қўйилган ҳажмда ва ўрнатилган муддатда жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан давлат ихтиёрига мажбурий равишда ундириб олинадиган тўловлардир»20.
Тарихий манбаларга назар ташлар эканмиз, солиқлар давлатни молиявий жиҳатдан сақлаб туриш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш сифатида, давлат пайдо бўлиши билан вужудга келган. Солиқлар, давлатчилик тизимининг фаолият кўрсатишининг моддий, иқтисодий асосини ташкил этади ва уларнинг иқтисодий томони худди шу ердан юзага келади.
Ана шу тушунча солиқларга берилган энг туғри таъриф ҳисобланади ва уларнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини назарий жиҳатдан чуқурроқ ёритиб, солиқлар ҳақида аниқроқ фикр юритишга ёрдам беради.
Солиқ категориясини ҳар томонлама, кенгроқ, аниқроқ, ва шунингдек унинг аҳамиятини, иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнини, солиқларни назарий жиҳатларини аниқроқ таърифни кўрсатиш муаммоси ҳозирги кунда фанда учрамоқда.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва ривожлантириш шароитида солиқлар хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини тар­тибга солишнинг қуроли бўлиб ҳисобланади.
Солиқларни ўз вақтида тўлаш юридик ва жисмоний шахслар билан давлат ўртасидаги иқтисодий-молиявий алоқанинг асосий воситаси бўлиб ҳисобланмоқда.
Солиқлар бюджет даромадларини ташкил этишнинг асоси бўлибгина қолмай саноатни рағбатлантиришда сармояларни кўпайтиришга, саноат маҳсулотлари ҳажмини оширишга, рақобатга чидамли маҳсулотларни кўпайтиришга, умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга ва хусусий секторни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва модернизациялаш шароитида давлат ўзининг иқтисодий-молиявий вазифаларини, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий манбаларнинг асосий қисмини солиқлар орқали амалга оширади. Шундай экан, солиқлар иқтисодиётнинг асосий буғини сифатида узининг аҳамияти ва моҳиятини янада купайтира беради.



1 Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. Расмий нашр – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги. - Т.: «Adolat», 2014. 2-боб, 12-модда, 8-бет

2 Xusainov R.R. Moliya va soliqlar. (II qism Soliqlar). Toshkent – 2014. 5-б.

3 Ваҳобов А., Жўраев А. Солиқлар ва солиққа тортиш. Тошкент 2009 й. 11-б.

4 Элмирзаев С.Э. Корпоратив молияни бошқаришда солиқ муносабатларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Тошкент – 2017.

5 Рикардо Д. Сочинения т. I Начало политический экономики и налогового обложения. Пер. с англ. – М.: «Госполитиздат», с. 360.

6 Пепеляев С.Г. Основы налогового права. М.: 1995, 24 с

7 Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. «Финансы», 1992, №3, с 19.

8 Тошматов Ш.А. Корхоналарни ривожлантиришда солиқлар роли. Тошкент-2008. 79-б.

9 Гатаулин Ш.К. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т. 1996й. 15-б.

10 Vahobov A., Jo’rayev A. Soliqlar va soliqqa tortish. Toshkent -2009. 6-б.

11 Xusainov R.R. Moliya va soliqlar. (II qism Soliqlar). Toshkent – 2014. 9-б.



12 Vahobov A., Jo’rayev A. Soliqlar va soliqqa tortish. Toshkent -2009. 8-б.

13 Vahobov A., Jo’rayev A. Soliqlar va soliqqa tortish. Toshkent -2009. 8-б.

14 Рикардо Д. Сочинения т. I. Начало политической экономики и налогового обложения. Пер. с англ. - М.: «Госполитиздат», с.360.

15 Пепеляев С.Г. Основы налогового права. М.: 1995, 24-бет

16 Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. «Финансы», 1992, №3 с. 19.

17 Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996. 18 -бет.

18 Vahobov A., Jo’rayev A. Soliqlar va soliqqa tortish. Toshkent -2009. 10-б.

19 Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: “Меҳнат”, 1995 й. 377-бет

20 Олимжонов О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати. «Ҳаёт ва иқтисод», 1992.

Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish