Соли= ва божхона органлари академияси



Download 73,5 Kb.
Sana30.04.2022
Hajmi73,5 Kb.
#599397
Bog'liq
Kendjayev Tosh Sh MOI 04-2017


МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИ”ДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ


Кенджаев Равшан Худайберганович, ф.м.-ф.н., доцент
А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш марказий институти

“Маҳорат мактаблари”нинг асосий мақсадлари, уларда ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва касбий компетенцияларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг аҳамияти ҳақида ахборот келтирилган.


Таянч сўзлар: педагогик маҳорат, касбий компетенциялар, “Маҳорат мактаблари”, мустақил таълим.
The information on main objectives of "Schools of pedagogical skill", on value of self-education is provided in development of pedagogical skill and professional competences of teachers of these schools is given.
Keywords: pedagogical skill, professional competences, "Schools of pedagogical skill", self-education.
Приведена информация об основных целях “Школ педагогического мастерства”, о значении самообразования в развитии педагогического мастерства и профессиональных компетенций учителей в этих школах.
Ключевые слова: педагогическое мастерство, профессиональные компетенции, “Школы педагогического мастерства”, самообразование.

Сўнгги пайтларда бозор муносабатларининг мустаҳкамланиб бориши натижасида одамларнинг психологияси, уларнинг мактабга, ўқишга бўлган муносабатлари ўзгариши туфайли педагогларнинг меҳнати қийинлашиб бормоқда. Таълим-тарбия соҳасида уларнинг сифатини таъминлаш энг асосий вазифа бўлиб турган ҳозирги пайтда педагогларнинг касбий компетентлигига талаблар янада ортиб бормоқда.


Замонавий педагогик назария ва амалиётда педагогик маҳорат масалалари муҳим ўрин эгаллайди, чунки баркамол авлодни шакллантириш мураккаб, кўп қиррали жараён бўлиб, у ўқитувчилардан чуқур билимлар ва турли хил қобилиятлар билан бир қаторда ижодий ёндашувни ва доимо ўзгариб турувчи шароитларда бу жараённи бошқара олиш қобилиятини талаб этади.
Ҳозирги замон мактабига янги касбий тафаккурга эга бўлган, таълимнинг шахсга йўналтирилганлигини ва хилма-хиллигини, ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқарида турли кўриниш ва шаклдаги фаолиятлардан фойдаланишларини амалда таъминлаб бера оладиган ўқитувчилар керак. Бунда таълимга компетенциявий ва фаолиятли ёндашув таълим ва тарбия сифатини оширишнинг асосий йўналиши сифатида қаралади.
Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш, олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари мутахассисларининг илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта ва олий таълим муассасасалари фаолиятида амалий интеграцияни таъминлаш, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув, илмий-методик, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида самарали натижаларга эришаётган, касбий маҳорати юқори бўлган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиб бориш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Бу муаммони ҳал этишнинг асосий воситаларидан бири Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 28 сентябрдаги 268-35-Қ/Қ-сонли қўшма буйруғига биноан ташкил этиладиган “Маҳорат мактаблари”дир.
“Маҳорат мактаблари”дек методик иш шакли ўқитувчига шахсий салоҳиятини, компетенцияларини, шу жумладан, фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга имкон беради, унинг касбий билимлари тизимини ва қўллаётган таълим-тарбия методлари натижавийлигини замонийлаштиради. Натижада ўқитиш сифати ортади, бу эса ўқитувчининг обрўсини оширади.
Бундаги асосий вазифалар қуйидагилардир:
1) методик иш мазмунининг янгиланиши;
2) педагоглар ахборот маданиятининг шаклланиши;
3) ўқитишнинг янги самарали шаклларини излашда ёрдам;
4) амалий тадбирлар тизимининг намойиши;
5) педагогларнинг ўзлигини намоён қилишга имконият.
Ҳақиқий профессионал ўқитувчи доимий ривожланишда бўлади ва ўзининг бутун меҳнат фаолияти давомида тадқиқотчидир. Ўқитувчининг касбий маҳорати, компетенциялари шаклланишига алоҳида катта таъсирни мустақил таълим ва методик фаолияти кўрсатади. Немис педагоги Адольф Дистервег инсон ўз-ўзини янада ривожлантиришга қодир бўлгандагина таълим тугалланган ҳисобланади деб таъкидлаган. Методик хизматнинг вазифаси педагогларнинг ижодий фаолиятини фаоллаштиришдан, уларнинг педагогик услубларининг ўзига хослигини ривожлантиришдан ва, пировард натижада, таълим жараёнининг сифати ва самарадорлиги ошишига кўмаклашишдан иборат.
Ҳозирги замон жамиятида ўз фаолияти мазмунини танқидий, ижодий англаш ҳамда илм-фан ютуқлари ва илғор педагогик тажрибаларни қўллаш орқали замонавийлаштиришга қодир бўлган ўқитувчига эҳтиёж ортди.
“Маҳорат мактаблари”да ўқитувчи ўз фани талаблари, эҳтиёжлари асосида ўтказиладиган ўқув-машғулотларининг ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, дарс ишланмалари, тавсиялар тайёрлаш, бериладиган методик материаллар (дарс ишланмалари, методик тавсиялар)ни замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда амалиётда қўллай олиш, “Маҳорат мактаблари”да олиб бориладиган очиқ дарслар орқали ўз ўқувчиларидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ўрганиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражалари ва сифатини кузатиб, таҳлил қила олиш каби компетенцияларини ривожлантиришда, шу жумладан, мустақил таълим ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Агар таълим жараёни:
- ихтиёрий ва онгли равишда амалга оширилса;
- инсоннинг ўзи томонидан режалаштирилса, бошқарилса ва назорат қилинса;
- бирор-бир хислатлар ёки малакаларни такомиллаштиришга зарур бўлса, у ҳолда гап мустақил таълим ҳақида кетади.
Ўқитувчини мустақил таълимга ундайдиган сабаблардан:
• ахборот билан ҳар куни ишлашни;
• ижод қилиш истагини;
• замонавий илм-фаннинг жадал ривожланишини;
• жамият ҳаётида бўлаётган ўзгаришларни;
• рақобатни;
• жамоат фикрини;
• моддий рағбатлантиришни;
• қизиқишларни келтириш мумкин.
Педагог мустақил таълимини ташкил этишнинг асосий босқичлари:
1-босқич – йўналтириш, мустақил ишга маълум кайфиятни яратишни назарда тутади;
2-босқич – ўрганиш, бунда педагог психологик-педагогик ва методик адабиёт билан танишади;
3-босқич – амалий, педагогик фактларни тўплаш, танлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади;
4-босқич – тўпланган педагогик фактларнинг назарий англаниши, таҳлили ва умумлашмаси;
5-босқич – якуний-назорат, педагог ўз мустақил ишининг натижаларини жамлайди ва расмийлаштиради, кузатувларни умумлаштиради.
Мустақил таълим жараёнида ўқитувчи:
• педагогик даврий нашрларни, методик, педагогик ва фан бўйича адабиётларни ўқийди ва ўрганади;
• Интернет тармоғида ўқитилаётган фан, педагогика, психология, педагогик технологиялар бўйича материаллар билан танишади;
• ўз фани бўйича қийинроқ даражадаги ёки ностандарт шаклдаги масалалар, машқлар, тестлар, кроссвордлар ва бошқа топшириқларни ечади;
• семинарлар, тренинглар, конференциялар ишида қатнашади;
• педагогик кенгаш мажлисларида маъруза қилади;
• очиқ дарсларни тайёрлайди ва ўтказади;
• ҳамкасабалар дарсларига кириб, таҳлил қилади;
• иш тажрибасини умумлаштиради, ҳамкасабалари билан ўзаро тажриба алмашади;
• малака ошириш курсларида малакасини оширади;
• АКТ ва бошқа замонавий таълим технологиялари ва методикаларини ўрганади;
• фан бўйича кўргазмаларда иштирок этади.
Шундай қилиб, “Маҳорат мактаблари”да ўқитувчиларнинг компетенцияларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг аҳамиятини инкор этмай, уни ҳисобга олиб, таълимнинг бу туридан самаралироқ фойдаланиш лозим.





Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish