1) 2-устунда чет элллик шахснинг номи “_norezident” сўзи қўшиб киритилади;
2) 3-устунда СТИР кўрсатилмайди (катакча бўш қолдирилади);
3) 4-устунда божхона юк декларациясининг рақами (справочный номер) ёки инвойс рақами кўрсатилади.
4) 7-устунда чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси кўрсатилади.
Солиқ кодексининг 268-моддасига асосан солиқ тўловчининг солиқ солинадиган айланмаси улуши жорий солиқ давридаги айланманинг 5 фоизидан ошиб кетмаган тақдирда олинган товарлар (хизматлар), шу жумладан узоқ муддатли активлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини олинган товарлар (хизматларнинг) қийматига тўлиқ киритиши ҳамда уларнинг умумий суммасини мазкур реестрнинг 6-устунида кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Мисол: “Афросиёб” корхонаси 2020 йилнинг январь ойида жами 126,5 млн. сўмлик (шу жумладан, ҚҚС 16,5 млн. сўм) товарлар (хизматлар) харид қилди. Хусусан:
- “Файз” МЧЖдан (Ўз.Р резиденти) 23 млн.сўмлик хом-ашё, шундан ҚҚС 3 млн.сўм;
- Импорт шартномасига асосан 103,5 млн.сўмлик технологик жиҳоз, шундан ҚҚС 13,5 млн. сўм бўлган товарлар харид қилди.
Харид қилинган маҳсулотлар ҚҚС ҳисоботининг 4-иловаси ва реестрида қуйидагича акс эттирилади
Сотиб олиш реестрини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганда 140-сонли хатолик пайдо бўлади ва ҚҚС ҳисоботининг жўнатилиши чекланади.
ҚҚС ҳисоб-китоби 4-иловасининг “Йил бошидан жами” сатрининг 6 ва 7-устунлари маълумотлари ҳисоб-китоб 3-иловасининг 011-сатрида автоматик равишда шаклланади.
2.2. Ҳисоб-китобнинг 5-иловасини тўлдириш тартиби.
ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестри” (кейинги ўринларда “Сотиш реестри” деб юритилади) деб номланади.
Мазкур реестр Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-бобида белгиланган тартибда солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида тўлдирилади.
Реестр қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1) 2 ва 3-устунларда харидорнинг (мижознинг) номи ва СТИРи кўрсатилади;
2) 4 ва 5-устунларда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг рақами ҳамда санаси киритилади. “Ҳисобварақ-фактура санаси” устунида солиқ даврида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг санаси кўрсатилади;
3) 6, 7 ва 8-устунларда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати, ҳисобланган ҚҚС ҳамда ҚҚС суммаси киритилган ҳолдаги қиймати қайд қилинади;
4) 9 ва 10-устунларда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган, солиқ тўловчининг даромади ҳисобланмайдиган бошқа шахс томонидан тўланиши лозим бўлган қоплаб бериладиган харажатлар ва ушбу бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси кўрсатилади.
Товарлар (хизматлар) четга экспорт қилинганда, реестрнинг 2-устунига чет эллик харидорнинг (мижознинг) номи “_norezident” сўзи билан қўшиб ёзилади, 3-устуннинг тегишли катакчаси бўш қолдирилади. 4-устунда божхона юк декларациясининг рақами (справочный номер) кўрсатилади.
Товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки банк пластик карточкалари орқали қабул қилинганда Сотиш реестрининг 2-устунида хизмат тури (“нақд пулда” ёки “терминал орқали”) қавс ичида, 3-устунда солиқ тўловчи ўз СТИРини, 6 ва 7-устунларда ой давомидаги тушумни жамлаган ҳолда бир сатрда кўрсатади
Do'stlaringiz bilan baham: |