|
Воситачи (ишончли вакил) комитент (топшириқ берувчи) товарларини (хизматларини) реализация қилганда
|
bet | 6/36 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 2,23 Mb. | | #243380 |
| Bog'liq ККС юбориш тартиби
Воситачи (ишончли вакил) комитент (топшириқ берувчи) товарларини (хизматларини) реализация қилганда:
- комитент товарлар (хизматлар) реализация қилинган ой якуни билан воситачи тақдим этган ҳисобот асосида Сотиш реестрининг “Сотиб олувчи номи” (2-устун) ва “Сотиб олувчининг СТИРи” устунларида (3-устун) воситачининг эмас, балки товарларни (хизматларни) ҳақиқатда харид қилган шахснинг номини ҳамда СТИРини кўрсатади;
- товарларни (хизматларни) харид қилувчи Сотиб олиш реестрининг “Етказиб берувчининг номи” (2-устун) ва “Етказиб берувчининг СТИРи” устунларида (3-устун) воситачининг эмас, балки товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий эгасини (комитентни) номини ва СТИРини кўрсатади.
Воситачи (ишончли шахс) комитентнинг (топшириқ берувчининг) товарларини (хизматларини) реализация қилганда комитентдан (топшириқ берувчидан) қабул қилиб олган товарлар (хизматларни) Сотиб олиш реестрида кўрсатмайди.
Воситачи (ишончли вакил) комитент (топшириқ берувчи) учун товарлар (хизматлар) харид қилганда:
- комитент товарлар (хизматлар) харид қилинган ой якуни билан воситачи тақдим этган ҳисобот асосида Сотиб олиш реестрининг “Етказиб берувчининг номи” (2-устун) ва “Етказиб берувчининг СТИРи” устунларида (3-устун) воситачининг эмас, балки товарларнинг (хизматларнинг) реализация қилувчининг (ҳақиқий эгасининг) номини ва СТИРини кўрсатади;
- товарларни (хизматларни) реализация қилувчи (ҳақиқий эгаси) Сотиш реестрининг “Сотиб олувчи номи” (2-устун) ва “Сотиб олувчининг СТИРи” устунларида (3-устуни) воситачининг (ишончли вакилнинг) номини ва СТИРини кўрсатади.
Воситачи (ишончли шахс) комитент (топшириқ берувчи) учун товарлар (хизматлар) харид қилганда етказиб берувчидан қабул қилиб олган товарларни (хизматларни) Сотиб олиш реестрида кўрсатмайди.
3. Ҳисоб-китобнинг 1-иловасини тўлдириш тартиби.
ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси солиқ даврида амалга оширилган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари бўйича тўлдирилади.
Бунда мазкур илова 3-устунининг:
- 0102-сатрида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича соф тушум;
- 0103-сатрида бозор қийматидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ва ҚҚС киритилмаган реализация қилиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммаси;
- 0109-сатрида 20 фоизлик ставка бўйича (2019 йил 1 октябрга қадар) тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича солиқ солинадиган базага киритилган тузатиш суммаси;
- 020-сатрида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма қиймати кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|