Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти 237-модда. Солиқ тўловчилар


Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалар (2-илова)



Download 2,23 Mb.
bet31/36
Sana24.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#243380
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
ККС юбориш тартиби

Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалар (2-илова)


Мазкур илованинг 020 ва 030-сатрларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаларининг қиймати киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 36-бобига асосан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар (хизматлар) реализациясининг жами қиймати мазкур илованинг 040-сатрида қайд қилинади.
Товарларни юклаб жўнатиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентда кўрсатилади.
Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби (3-илова)
ҚҚС ҳисоб-китобининг фақат 3-иловаси йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.
Қўшилган қиймат солиғининг 3-иловаси 010-сатрида харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси мазкур илованинг 0111, 012 ва 013-сатрлари маълумотларидан автоматик шаклланади.
011 (0111 ва 0112) сатрлари маълумотлари ҚҚС ҳисоботи 4-иловасининг “Йил бошидан жами” сатри маълумотларидан шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан ҚҚС тўловчиси бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйилган санадан олдинги сўнгги ўн икки ой ичида олинган, солиқ тўловчида уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш (озод этишни бекор қилиш) санасида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиғига тўғри келадиган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 3-илованинг 0121-сатрида кўрсатилади.
Шунингдек, 3-илованинг 0122-сатрида 2019 йилда харид қилинган асосий воситалар (кўчмас мулк), номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича тўланган ҚҚСнинг 2019 йилда ҳисобга олинмаган қисми тўлиқлигичи кўрсатилади.
Ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси мутаносиб усулда солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларидан (7-илованинг 0201-0204-сатрлари) келиб чиқиб 3-илованинг 0201-0204-сатрларида ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчи алоҳида-алоҳида ҳисоб юритса, солиқ солинадиган объектлар бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини 0301-0304-сатрларда кўрсатади.



Жорий календарь йилда ўтган календарь йилда экспорт қилинган товарлар учун келиб тушган тушум 3-илованинг 070 ва 080-сатрларида кўрсатилади. Аввалги календарь йилда валюта тушуми тўлиқ келиб тушмаганлиги сабабли ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси 3-илованинг 100-сатрига киритилганда, 110-сатрда ҳисобга қабул қилиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси автоматик равишда аниқланади.
Солиқ даври якуни билан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 3-илованинг 040-сатрида шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 269, 270 ва 271-моддаларига асосан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатишлар киритилган тақдирда, бу тўғрисидаги ёзувлар 3-илованинг 0131, 0132 ҳамда 0601-0607-сатрларида қайд қилинади.
Ўтган йилда экспортга реализация қилинган товарлар учун жорий календарь йилда келиб тушган тушум 3-иловада кўрсатилади.
ҚҚС ҳисоб-китобининг 7-иловаси маълумотлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисоботлари маълумотларидан келиб чиқиб, автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади (товарларни экспорт қилувчилардан ташқари).
ҚҚС ҳисоб-китоби 7-иловаси 01041 ва 01042-сатрларида фақатгина жорий календарь йилда экспортга реализация қилинган товарлар бўйича тушумлар кўрсатилади.
Агар товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилса, 01041 ва 01042-сатрлардаги барча чет эл валютаси юкни жўнатиш амалга оширилган санадаги Марказий банк белгилаган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish