Солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


ФИРМАЛАРИГА, АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИГА ВА



Download 0,81 Mb.
bet223/224
Sana25.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#263362
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
Солик кодекси-2020 йил

ФИРМАЛАРИГА, АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИГА ВА
АДВОКАТЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

477-модда. Адвокатларга солиқ солиш
(1-қ.) Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
божхона тўловлари;
ижтимоий солиқ;
автотранспорт йиғими;
тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.

(2-қ.) Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўланади.


478-модда. Адвокатлар даромадларига
солиқ солиш
(1-қ.) Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

(2-қ.) Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир.


(3-қ.) Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


(4-қ.) Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.


71-БОБ. ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ
НОТАРИУСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

479-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариусларга солиқ солиш
(1-қ.) Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.

(2-қ.) Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди.


(3-қ.) Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади.


(4-қ.) Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.


480-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish