СОЛИҚ ДАВРИ
258-модда. Солиқ ставкалари
(1-қ.) Агар ушбу Кодекснинг 36-бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида белгиланади.
(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 36-бобида назарда тутилган ҳолларда солиқ ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланади.
259-модда. Солиқ даври
Ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир.
36-БОБ. НОЛЬ ДАРАЖАЛИ СТАВКА БЎЙИЧА
СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН АЙЛАНМА
260-модда. Экспорт операцияларига ва уларга
тенглаштирилган операцияларга солиқ солиш
(1-қ.) Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш қуйидагилар реализация қилинганда амалга оширилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар;
2) илгари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарлар ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар);
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган ғамлаб қўйилган нарсалар. Ушбу модда мақсадида ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ғамлаб қўйилган нарсалар деб эътироф этилади;
4) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар;
5) халқаро ташишлар билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар.
(2-қ.) Ноль даражали ставкани айрим ҳолларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 264-моддасида белгиланган.
(3-қ.) Ноль даражали ставкани қўллаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади.
261-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлаш
(1-қ.) Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
2) товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
(2-қ.) Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) тақдим этилади.
(3-қ.) Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Солиқ тўловчининг амалга ошириладиган фаолият турига қараб ноль солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
262-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона
Do'stlaringiz bilan baham: |