III-БОБ. ХОДИМНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БИЛАН МУОМАЛА МАДАНИЯТИ
9. Солиқ органлари ходимларининг юриш-туриши, ички мада-
нияти, тиришқоқлиги, хизматга шайлиги, интизомлилиги фуқаро-
ларнинг ишончига сазовор қилувчи, инсонга эстетик завқ берувчи,
ҳамкасблари ва атрофдагиларга аҳлоқий-руҳий таъсир ўтказиб тарбияловчи бўлиши лозим.
10. Ҳар бир ходим хизмат бурчини бажаришда, энг аввало
ўзининг давлат хизматчиси эканлигини, одамлар унинг ҳулқ-атвори,
хатти-ҳаракати, сўз оҳанги ва ташқи кўринишига қараб солиқ тизимига баҳо беришларини, унинг обрўси давлат обрўси эканлигини унутмаслиги керак.
-
Фуқароларга, шунингдек тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда солиқ тўловчилар деб юритилади) мурожаат қилганда саломлашиш қоидаларига тўлиқ риоя этишлари, ўзини тўлиқ таништириши, сўнгра мурожаат қилиш сабабини ва мақсадини тушунтириб, уларни диққат ва сабртоқат бнлан эшитишлари шарт.
-
Оғзаки мурожаатларга, берилган барча саволларга хушмуомалалик билан жавоб берилиши, ётиѓи билан асосли ва қонуний тушун-тиришлар бериши лозим.
-
Солиқ органлари шахсий таркибига фуқаролар билан муомала қилиш чоѓида димоѓдорлик, манманлик. қўполлик қилшп. даѓал тарзда танбеҳ берпш. суҳбат на муомала жараёнида инсон қадр-қиммати, шахсини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўппш қатъиян ман :пилади.
-
Давлат солиқ хизмати ходими тадбиркорлик субъектларида солиқ назоратини (солиқ текшируви, хронометраж ва бошқа тадбнрларни) амалга ошириш мобайнида, мазкур субъектларда юзага келган шахсий мунозараларга ва бахсларга аралашмаслиги ксрак.
-
Ходим ишдан бўш вақгда мурожаат қилган фуқароларга нисбатан бефарқ бўлмаслиги, уларга тўѓри маслахатлар бериши ва саволларига жавоб топиш учун имкон даражасида амалий ва маънавий ёрдам кўрсатиши зарур. (Фойдаланиш доираси чегараланган ахборотлар ҳамда давлат, солиқ ва хизмат сирлари бундан мустасно).
16. Давлат солиқ хизмати органларида фуқароларни қабул қилиш маданияти юқори даражада бўлиши таъминланиши шарт, яъни:
-
фуқароларни қабул қилиш вақти аниқ белгиланган ва кимлар қандай масалалар бўйича қабул қилиши кўрсатилган бўлиши;
-
қабул қиладиган ходим махсус кийимда бўлиши, ўзини камтарона тутиши, хизматга шайлиги фуқарога сезилиб туриши;
-
ташриф буюрган фуқаронинг барча саволларига, шикоятларига тўлиқ жавоб берилиши, жавобнинг тушунарли бўлганлигига ишонч ҳосил қилиниши;
-
мурожаатга алоқадор мансабдор шахслар суҳбат чоғида иштирок этаётган бўлса, уларнинг барчаси фуқарога таништирилиши;
-
фуқаро билан суҳбат чоѓида уларга берилаётган жавоб аниқ ва ишончли бўлиши учун жавобни қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаш;
-
суҳбат давомида кўрилаётган масала ушбу идора ваколатига тааллуқли бўлмаса, фуқарога бу ҳақда тегишли идорага мурожаат қилиши мумкинлиги конун нормаларига асосланган ҳолда, ётиғи билан тушунтирилиши;
-
кўрилаётган масалани ҳал қилиш учун қўшимча маълумотлар ҳужжатларни куриш еки муаиян ташкилий тадбирларни ўтказиш зарур бўлса, бу ҳақда мурожаат этувчига маълум қилиниб, масала ҳал қилиниши лозим бўлган аниқ вақт белгиланиши талаб этилади.
17. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари нутқ маданиятида қуйидагиларга асосий эътиборни қаратишлари лозим:
сўз тартиби грамматика қоидаларига тўла асосланган бўлиши, фикр содда, аниқ ва қисқа ифодаланиши, фикр касбга доир терминлар асосида баён қилиниши, оѓзаки сўзлашув услубига хос сўзлар ишлатилмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |