Солиқ академияси


Замонавий таълим-тарбия ва унинг моҳияти



Download 1,48 Mb.
bet2/35
Sana28.06.2017
Hajmi1,48 Mb.
#18797
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35

4. Замонавий таълим-тарбия ва унинг моҳияти

Педагогика фани, унинг асосий категориялари ва тушунчалари. Педагогиканинг методлари, тармоқлари ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. Педагогик тизимлар (технологиялар) ва уларнинг асосий таркибий қисмлари, турлари ва таснифланиши. Шахсга йўналтирилган асосий технологиялар ва уларнинг тавсифи.Таълим назариялари ва уларнинг турлари. Фалсафий антропология педагогик тадқиқотларнинг методологик асоси эканлиги.Педагогик антропология.



5. Педагогик технологиялар

Педагогик технологиялар, уларнинг мезонлари ва тузилиши. Педагогик технологияларнинг турлари ва уларга қўйилган талаблар. Технологик моделлар билан шартланган таълим тузилишининг методологик принциплари. Муаммоли ва мулоқотли технологиялар моҳияти, уларни муваффақиятли амалга ошириш шарт-шароитлари. Моделлаштириш ва ўйинли технологиялар моҳияти, уларни муваффақиятли амалга ошириш шарт-шароитлари.



6. Педагогик мулоқот

Педагогик ҳамкорлик ва мулоқот. Мулоқотнинг тузилиши, воситалари ва турлари. Шахсга йўналтирилган таълимда мулоқотнинг ўзига хос табиати. Педагогик мулоқот услублари, уларнинг тузилиши, таснифи ва хусусиятлари. Педагогик жараёндаги низолар, уларнинг турлари ва бартараф этиш йўллари. Замонавий ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар. Педагогик маҳорат, ижодиёт ва инновация. Педагог фазилатларининг ижтимоий ва касбий шартланганлиги.



7. Ўқув-тарбиявий вазиятларни лойиҳалаштириш

Тарбиянинг мазмуни ва асосий йўналишлари. Ўқув-тарбиявий вазиятларнинг вужудга келиши, намоён бўлиши ва уларнинг таҳлили. Ўқув-тарбиявий вазиятларнинг турлари ва уларни ташкил қилиш шакллари. Ўқув-тарбиявий вазиятларни моделлаштириш. Оила шахс тарбияси ва камолотининг муҳити ва субъекти сифатида. Оиладаги педагогик ўзаро муносабатлар. Ўз-ўзини тарбиялаш ва камол топтириш, бу борадиги муаммолар. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялаши ва камол топтиришига имкон берадиган омиллар ва методлар.



8. Ўқув фаолиятни ташкил қилиш шакллари

Таълим мазмуни (дидактика) ҳақида тушунча. Таълим жараёни: ўқитиш ва ўқиш. Ўқитиш ва ўқиш жараёнларининг моҳияти. Таълимнинг ташкилий шакллари. Таълим шаклларининг хусусиятлари, белгилари ва функциялари. Ўқиш кўникмаси. Матнлар билан ишлаш. Матнларнинг тузилиши ва унинг таҳлили. Таълим олувчиларнинг ёзма ишлари ва уларнинг турлари. Таълимда ўқувчилар фаоллигига ақлий юкламаларнинг таъсири. Компьютерлар ва ақлий меҳнат.



9. Педагогик назорат ва таълим сифатини баҳолаш

Таълим сифати тушунчаси ва турлича талқини. Таълим мазмунининг ўзлаштирилиши ва маърифий (таълимий, тарбиявий) жараёнлар натижаларини баҳолаш. Ўқувчилар билимини назорат қилиш - таълим сифатини баҳолашнинг асосий унсури. Баҳолаш, унинг функциялари ва турлари. Таълим сифатини назорат қилишнинг мазмуни, шакллари, методлари ва турлари (жорий, оралиқ, якуний). Ўзлаштиришни назорат қилиш принциплари ва методлари. Тақдирлаш ва жазолаш - рағбатлантириш методи сифатида. Педагогик тест усули, унинг ютуқлари ва камчиликлари.



10. Маърифий жараёнларни бошқариш

Бошқарув ва унинг моҳияти. Маърифий жараёнларни бошқаришнинг ўзига хослиги. Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқариш. Ўзбекистон Республикасисининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларида таълим тизимини бошқариш масалалари.Таълим тизимини бошқариш органларининг ваколатлари.Таълим турларига мувофиқ таълим муассасаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълим муассасалари аттестацияси ва аккредитацияси. Ўзбекистонда таълимнинг ривожланиш истиқболлари.



Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил таълимнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, асосий эътибор талабаларнинг берилган мавзуларни (амалий масалалар, топшириқлар ва ҳ.к.) мустақил равишда, яъни аудиториядан ташқарида бажариши, ўқиб ўрганиши, изланиши ва тегишли йўналиш бўйича назарий ва амалий билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштиришига қаратилади.

Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда “Педагогика” ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш тавсия этилади:

-дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг барча мавзуларини чуқур ўрганиш;

-ўрганилган мавзулар мазмунини махсус педагогик адабиётлар билан ишлаш орқали тўлдириш;

-талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган мавзуларни чуқур ўрганиш;

-талабаларнинг ўз-ўзини тарбиялаши ва камол топтиришига имкон берадиган омиллар ва методлардан фаол фойдаланиш;

-назарий ва семинар машғулотлар жараёнида талабаларни ижодий фаолиятга йўналтириш, уларда таҳлил қилиш, мустақил ишлашг ва машқлар бажариш кўникмаларини шакллантириш;

-педагогик адабиётларни дидактик ва тарбиявий жиҳатдан таҳлил қилиш, классик асарлар матни устида ишлаш, педагогик жараённи турли жиҳатдан кузатиб бориш.

«Педагогика» ўқув фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат ва маърузалар тайёрлаш, фундаментал асарларни конспектлаштириш ва бошқа шаклларда ташкил этиш тавсия этилади. Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза ва семинар машғулотлари мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.



Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг намунавий мавзулари:

  1. Билимлар - таълим мазмунининг асосий таркибий қисми.

  2. Дунёқараш ва унинг моҳияти.

  3. Билим ва диний эътиқоднинг ўзаро муносабати.

  4. Педагогик лаёқат.

  5. Акмеология ва унинг моҳияти.

  6. Мутахассиснинг педагогик фазилатлари.

  7. Қадриятлар ва маърифий қадриятлар.

  8. Ўзбек педагогикасида маърифий қадриятлар.

  9. Маърифат ва унинг моҳияти.

  1. Маърифат ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги.

  2. Жаҳонда маърифий фикрлар тараққиётининг тарихий-педагогик таҳлили.

12. Ўзбекистон ҳудудида энг қадимги даврдан XIV асргача маърифий фикрлар тараққиёти.

  1. XIV-XVI асрларда мактаб ва маърифий фикрлар тараққиёти.

  2. XVII-XX аср бошларида мактаб ва маърифий фикрлар тараққиёти.

15. Ўзбекистонда 1917-1990 йилларда маориф ва маърифий фикрлар тараққиёти.

  1. Ривожланган хорижий мамлакатларда таълим-тарбия (айрим мамлакатлар мисолида).

  2. Педагогиканинг асосий категориялари ва тушунчалари.

  1. Педагогиканинг методлари.

  2. Педагогиканинг тармоқлари.

  3. Педагогиканинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги.

  4. Педагогик тизимлар.

  5. Шахсга йўналтирилган технологиялар ва уларнинг тавсифи.

  6. Таълим назариялари ва уларнинг турлари.

  7. Ақлий ҳатти-ҳаракатлар ва тушунчаларни босқичма-босқич шаклланти-риш назарияси.

  8. Муаммоли таълим назарияси.

  9. Ривожлантирувчи таълим назарияси.

  10. Дастурлаштирилган таълим назарияси.

  11. Матнга асосланган таълим назарияси.

  12. Билишнинг бихевиористик назарияси.

  13. Ўзлаштиришнинг гештальт назарияси.

  14. Таълимнинг суггестопедик концепцияси.

  15. Нейролингвистик дастурлаш асосидаги таълим назарияси.

  16. Педагогик антропология ва унинг асосий қоидалари.

  17. Педагогик технологиялар ва уларнинг моҳияти.

  18. Педагогик технологияларнинг тузилиши.

  19. Методика ва технология.

  20. Таълим методлари ва уларнинг таснифи.

  21. Таълим воситалари.

  22. Таълим шакллари.

  23. Муаммоли таълим технологиялари.

  24. Мулоқотли таълим технологиялари.

  25. Моделлаштириш технологиялари.

  26. Ўйинли технологиялар.

  27. Педагогик мулоқот.

  28. Педагогик низолар, уларни бартараф этиш усуллари.

  29. Замонавий ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар.

  30. Педагогик фаолият функциялари ва педагог шахсига қўйилган талаблар.

  31. Педагогик маҳоратнинг моҳияти ва тузилиши.

  32. Педагог фазилатларининг ижтимоий ва касбий шартланганлиги.

  33. Педагогик фаолиятдаги ижодиёт ва инновация.

  34. Ўқув-тарбиявий вазият тушунчаси.

52. Оила-педагогик ўзаро муносабатлар, шахс тарбияси ва камолотининг
субъекти.

  1. Оиладаги тарбиявий вазифалар.

  2. Ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз-ўзини камол топтириш.

  3. Таълим жараёни: ўқитиш ва ўқиш.

  4. Матнлар билан ишлаш усуллари.

  5. Таълим сифати.

  6. Ўқувчилар билимини назорат қилиш - таълим сифатини баҳолашнинг асосий унсури.

  7. Педагогик назорат ва ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш хусусиятлари.

  1. Баҳолаш, унинг функциялари ва турлари.

  2. Таълим сифатини назорат қилишнинг мазмуни, шакллари, методлари ва турлари.

  3. Ўзлаштиришни назорат қилиш принциплари ва методлари.

  4. Мукофотлаш ва жазолаш - рағбатлантириш методи сифатида.

  5. Тест усули, унинг ютуқлари ва камчиликлари.

  6. Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқариш.

66. Ўзбекистон Республикасисининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари таълим тизимини
бошқариш ҳақида.

  1. Таълим тизимини бошқариш органларининг ваколатлари.

  2. Таълим муассасасини бошқариш.

  3. Таълим муассасалари аттестацияси ва аккредитацияси.

  4. Ўзбекистонда таълимнинг ривожланиш истиқболлари.

Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

“Педагогика” ўқув фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш назарда тутилган:

-маъруза машғулотларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентация ва электрон-дидактик технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

-семинар машғулотларида оғзаки сўровлар, тест сўровлари, кичик гуруҳлар шаклида ишлаш, коллоквиумлар ўтказиш ва бошқа интерактив таълим усулларини (ақлий ҳужум, ўйинлар, дебатлар ва ҳ.к.) қўллаш назарда тутилади.



Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати

I. Раҳбарий адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-18 томлар. // Т.: “Ўзбекистон”, 1996 – 2010 йиллар.

  2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч .-Т.: Маънавият, -2008.

  3. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаравонлигини янада юксалтиришдир. - Т. Ўзбекистон. 2010.




  1. Каримов И.А. “Мaмлaкaтимизни мoдeрнизaция қилиш вa кучли фуқaрoлик жaмияти бaрпo этиш – устувoр мaқсaдимиздир”. – Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги мaърузaси // Халқ сўзи, 2010 йил 28 январь.

  2. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь – Тошкент: Ўзбекистон, 2010.

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011.

2.Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни / Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни, 1998.

3.Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонуни / Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни, 1998.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1533-сон қарори.

III. Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:

1. Pedagogika (pedagogika nazariyasi va tarixi): O’qituvchilar tayyorlash va pedagogika fani ta’lim sohasi bakalavriat yo’nalishi uchun darslik // Prof.M.X.Toxtaxodjayevaning umumiy tahriri ostida; O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta-maxsus ta’lim vazirligi. – Toshkent: “O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati” nashriyoti, 2010..



  1. Педагогика. Ўқув қўлланма // А.Мунавваровнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, «Ўқитувчи», 1996.

  2. Зиёмуҳаммедов Б. Маърифат асослари. – Тошкент, «Чинор ENK», 1998.

  3. Мавлонова Р ва бошқ. Педагогика. – Тошкент, «Ўқитувчи», 2001.

5. Исмаилова З. Педагогикадан амалий машғулотлар - Тошкент, «Фан», -


2001.

6. Общая педагогика. Под ред. В.А.Сластенина. В 2 ч. – Москва,


«Владос», 2003.

VI. Қўшимча адабиётлар:

1.Ўзбек педагогикаси антологияси. 1 жилд // Тузувчи-муаллифлар: К.Ҳошимов, С.Очил - Т.: «Ўқитувчи», 1995.; 2 жилд // Тузувчи-муаллифлар: С.Очил, К.Ҳошимов. – Т.: «Ўқитувчи», 1999.



  1. Ж.Хасанбоев, Х.Тўракулов, М.Хайдаров, О.Хасанбоева, Н.Усмонов. Педагогика фанидан изоҳли луғат. -Т.: “Fan va texnologiya”, 2009.

  2. Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан: Ўзбекистоннинг 20 йиллик мустақил тараққиёт йилида қўлга киритган ютуқ ва натижалари, мамлакатимизнинг салоҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жойларда ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган илмий-оммабоп рисола/ ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзР маҳалла жамғармаси; масъул ижодий гуруҳ А.Ш.Бекмуродов ва бошқ. – Т.: Ўқитувчи, НМИУ, 2011.

V. Электрон таълим ресурслари:

  1. www. ziyonet.uz

  2. www.tdpu.uz

  3. www.pedagog.uz

  4. www.psychology.uz

  5. www.nutq.intal.uz

  6. www.psychology.net.ru


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



ПСИХОЛОГИЯ

фанидан намунавий

ДАСТУР

(бакалавр йўналиши учун)



Тошкент – 2011

Мазкур намунавий дастур Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 9 сентябрдаги 3-сон мажлис баёни билан тажрибавий дастур сифатида маъқулланган.

Ушбу дастур “Психология” фанидан бакалаврнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлари мазмунига қўйиладиган талаблар асосида тайёрланган.

Тажрибавий дастурни келгусида тўлдирилган ва бойитилган ҳолда чоп этиш заруратини ҳисобга олиб, фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:



Тошкент шаҳар, 2-Чимбой кўчаси 96-уй, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маънавий-ахлоқий тарбия” бошқармаси, тел: 246-10-58, 246-10-54.

Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб чиқилди.



Тузувчилар:

Нишанова З.Т. – психология фанлари доктори, профессор (ТДПУ) Одилова Н.Г. – “Умумий психология” кафедраси ўқитувчиси (ТДПУ)



Тақризчилар:

Сафаев Н.С. – психология фанлари доктори, профессор (ТДПУ) Тўйчиева С.М. – психология фанлари номзоди, доцент (ТВХТХМОҚТИ)

Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Илмий кенгаши томонидан тавсия этилган (2011 йил 25 августдаги 1-сон баённома).

Кириш

Ушбу дастур “Психология” фани тараққиётининг асосий босқичлари, фаннинг тармоқлари, фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси, фаннинг тамойиллари ва методлари, вазифалари, шахс ҳақида тушунча, фаолиятнинг психологик таҳлили, мулоқот, психик жараёнлар, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари, раҳбар, бошқарув ва меҳнат психологияси ҳақидаги масалаларни қамраб олади.



Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда умумий психологик билимларни эгаллашга, шахс психологияси, унинг фаолияти ва мулоқоти, психик тараққиёт қонуниятлари, шахсни этнопсихологик методлар ёрдамида ўрганиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

Фаннинг вазифаси – талабаларга воқелик ва жамиятдаги воқеа-ҳодисаларнинг, жамият ҳаётида умумий психологик ҳодисалар, ҳолатлар ва жараёнларнинг моҳиятини таҳлил этишга, шахснинг камолоти ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар, унинг индивидуал психологик хусусиятлари, эмоционал ва иродавий сифатларини таҳлил этишга ўргатишдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига

қўйиладиган талаблар

“Психология” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:



  • умумий психологик тушунчаларни, воқелик ва жамиятдаги воқеа-ҳодисаларни, шахснинг ўзида кечадиган ижтимоий-психологик жараёнларни, шахсни психологик тадқиқ қилиш усулларини билиши;

  • талаба воқеликни психологик мушоҳада этиш, нарса-ҳодисаларни илмийлик ва мантиқийлик асосида ўрганиш, илмий тафаккур ва психологик тасаввурнинг уйғунлигини таъминлаш, мустақил ва замонавий фикрлаш, кундалик фаолиятда умумий психологик билимларни ва қоидаларни қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши;

  • талаба воқеа-ҳодисаларни психологик нуқтаи назардан таҳлил ва тадқиқ қилиш, шахс мотивацияси, эмоционал ва иродавий сифатлари, индивидуал психологик хусусиятлари, шахс ва жамият орасидаги муносабатнинг психологик қонуниятларини аниқлаш малакаларига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

«Психология» фани ўқув режасида режалаштирилган фалсафа, педагогика ва табиий фанлар билан алоқада ўрганилиб, бу фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.



Фаннинг таълимдаги ва ишлаб чиқаришдаги ўрни

“Психология” гуманитар-ижтимоий-иқтисодий фанлар блокидаги фан бўлиб, кўплаб тармоқлараро муаммоларни илмий ўрганиш ҳамда таълим-тарбия, ижтимоий муносабатлар, меҳнат фаолияти, руҳий саломатлик ва кўпгина бошқа соҳаларда учрайдиган долзарб муаммоларни ҳал этишда ўз амалий тавсиялари, услубий воситалари билан иштирок этади.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

“Психология” фанини талабалар чуқур ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ва семинар дарсларига мувофиқ педагогик технологиялар кенг қўлланилади.



Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

“Психология” фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари. Фаннинг предмети ва вазифалари. Психик ҳодисалар, психик ривожланишнинг қонуният ва механизмлари. Шахс ва воқелик, шахс ва жамият, шахс ва предметлар олами орасидаги муносабат, воқеликни англаш, оламнинг психологик таҳлили, психик ҳодисаларнинг кечиши, психологиянинг тарихий ва назарий аҳамияти, жамиятда олиб борилаётган ишлар натижасидаги ютуқлари.



Психология фанининг предмети, вазифалари ва тадқиқот методлари

“Психология” табиий ва ижтимоий илмий фан сифатида. Психика тирик мавжудотнинг объектив борлиқни акс эттириш шаклларидан бири эканлиги тўғрисида умумий тушунча. Психик акс эттириш - объектив оламнинг субъектив образи эканлиги. Психиканинг акс эттириш ва бошқарувчанлик вазифалари. Психиканинг тараққиёт босқичлари. Мия ва психика. Психика ва онг. Онг ва онгсизлик (англанмаган, онг даражасига бориб етмаган ҳаракатлар) ҳолатлари.

“Психология” фани ҳақидаги тасаввурлар тараққиётининг асосий босқичлари. Психология ва фалсафа. Психология фанининг назарий ҳамда амалий вазифалари.

Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши ва унинг тамойиллари. “Психология” фанининг тармоқлари, ишлаб чиқариш, таълим тизими, тиббиёт, оила, умуман ҳаётдаги аҳамияти.

“Психология” фанининг вазифалари, тадқиқот методлари ва уларнинг ишлаб чиқариш, таълим тизими, тиббиёт, оилада қўлланиши.

Шахс ва унинг фаолияти

Шахс ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахснинг тузилиши. Фрустрация ва шахснинг келажак режалари. Конформизм. Дунёқараш ва эътиқод. Шахс тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучлар. Шахсни экспериментал тадқиқ қилиш методлари. Шахс шаклланишининг ижтимоий шарт-шароитлари.

Шахс фаолияти ва унинг йўналиши. Шахснинг режалари ва муҳим мўлжаллари. Фаолиятнинг тузилиши. Ташқи (амалий) ва ички (ақлий) ҳаракатлар. Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси ҳақида тушунча. Иш-ҳаракатларни бажариш жараёнлари. Ақлий жараёнлар. Фаолиятни эгаллашда фаоллик ва ишчанлик. Кўникма ва малакалар, уларнинг классификацияси. Уларнинг шаклланиш қонуниятлари. Интеллектуал кўникмалар. Фаолиятнинг асосий турлари. Етакчи фаолият ҳақида тушунча. Шахсни идрок қилишда, уни тушунишда психологик билимларнинг аҳамияти.

Мулоқот

Мулоқот тўғрисида умумий тушунча. Мулоқотнинг кўп режали характери. Мулоқот ахборот алмашиш тариқасида. Мулоқот шахслараро таъсир сифатида. Мулоқот кишиларнинг ўзаро бир-бирини тушуниши тариқасида. Турли типдаги мулоқот ва инсон тафаккури. Мулоқотдаги қайтарма алоқа. Мулоқот тренинги. Педагогик мулоқот. Мулоқот ва тил. Инсонларнинг бир-бирини тушуниш механизмлари: рефлексия, стереотипизация, идентификация, эмпатия. Мулоқот турлари.

Нутқ тўғрисидаги тушунча. Нутқ турлари ва унинг вазифалари. Нутқнинг вужудга келиши ва уни идрок қилиш. Нутқнинг ўсиши. Инсон ҳаётида нутқнинг аҳамияти. Инсонга вербал ва новербал, паралингвистик таъсир кўрсатиш.

Бошқарув психологияси

Бошқарув психологияси ҳақида тушунча. Бошқарув тизимида субъект ва объект. Бошқарув психологиясининг бошқа фанлар билан алоқаси. Бошқарув услублари ҳақида тушунча. Раҳбарлик одоби. Раҳбарларнинг тинглаш одоби. Раҳбарларнинг ўз қўл остидаги ходимларга психологик таъсир кўрсатиш шакллари. Раҳбарнинг муомала маданияти. Раҳбарда миллий дунёқараш ва ижтимоий бурч ҳиссининг шаклланиб бориши.



Раҳбар қобилиятининг психологик компонентлари

Раҳбар шахсида профессионал қобилиятларни шакллантириш. Раҳбар ходимлар меҳнатини илмий асосда ташкил этишнинг психологик муаммолари. Раҳбар психологиясининг эмоционал-иродавий компонентлари. Меҳнат интизоми ва уни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий-психологик воситалари. Раҳбарларнинг ҳуқуқий меъёрларни бузганлик учун жавобгарлик масъулияти. Раҳбарликнинг уч илдизи. Жамоадаги психологик иқлим. Психологик иқлимнинг раҳбарга боғлиқлиги.



Меҳнат психологияси

Шахс ва касб. Талабаларнинг касбий йўналганлиги. Касбий муҳим хислатлар ва уларнинг динамикаси. Индивидуал типологик хислатлар. Сенсор ва перцептив хислатлар. Психомотор ва мнемик хислатлар. Тафаккур хислатлари. Иродавий хислатлар. Иш жойи ва унга қўйиладиган психологик талаблар. Меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи психологик омиллар. Инсоннинг меҳнатдаги ҳолати. Чарчаш ҳолати, эмоционал зўриқиш. Касбий фаолият мотивлари.



Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва

тавсиялар

Семинар машғулотларда гуруҳларда ишлаш, мустақил фикрни баён этиш, гуруҳ тақдимотини амалга оширишни ўрганадилар.

Семинар машғулотлар бўйича тавсия этиладиган тахминий мавзулари ва уларнинг мазмуни:

1. Психология предмети

Психология предметининг таърифи. Психология тарихининг асосий босқичлари. Психика тушунчасининг таҳлили. Мия ва психика муаммоси.

Психика ва онг. Психологиянинг асосий вазифалари. Психологиянинг тармоқлари. Психологиянинг методлари.

2. Шахс ва унинг фаолияти

Психология фанида шахс тушунчаси. Одамда биологик ва ижтимоий омиллар. Шахснинг тузилиши. Шахс фаолияти ва унинг йўналиши. Фаолиятнинг тузилиши ва турлари. Кўникма ва малакаларнинг шаклланиши. Етакчи фаолият ҳақида тушунча.

3. Мулоқот

Мулоқот ҳақида тушунча. Мулоқот турлари, функциялари ва тузилиши. Мия, мулоқот, нутқ фаолияти. Мулоқот ва шахслараро билимлар. Мулоқот шахснинг шаклланиши омили сифатида. Ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш.

4. Шахснинг билиш жараёнлари

Диққатнинг физиологик механизмлари, турлари, асосий хусусиятлари. Сезгиларнинг таснифи, сезги жараёнидаги қонуниятлар. Идрокнинг турлари, индивидуал хусусиятлари. Сезги ва идрокнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ва бир-биридан фарқи.

Хотира назариялари, жараёнлари ва турлари. Хаёл турлари. Тафаккур операциялари. Тафаккурнинг мантиқий шакллари.Тафаккур турлари ва индивидуал хусусиятлари.

5. Шахснинг индивидуал хусусиятлари

Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси. Характернинг тузилиши. Характерга турлича ёндашув. Қобилиятлар ҳақида тушунча. Қобилият турлари.

6. Бошқарув психологияси

Бошқарув психологияси ҳақида тушунча. Бошқарув услублари ҳақида тушунча. Раҳбарлик одоби. Раҳбарларнинг ўз қўл остидаги ходимларга психологик таъсир кўрсатиш шакллари. Раҳбарлик ишини ташкил этиш маҳорати. Раҳбарларнинг ўзаро муносабатларида юз берадиган психологик тўсиқлар. Раҳбарнинг муомала маданияти.

7. Меҳнат психологияси

Шахс ва касб. Касбий муҳим хислатлар ва уларнинг динамикаси. Индивидуал типологик хислатлар. Сенсор ва перцептив хислатлар. Психомотор ва мнемик хислатлар. Тафаккур хислатлари. Иродавий хислатлар. Иш жойи ва унга қўйиладиган психологик талаблар. Меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи психологик омиллар.

Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини семинар машғулотлари орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш орқали талабалар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.



Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish