1.2. “ОДАМ ВА УНИНГ САЛОМАТЛИГИ” МАВЗУСИНИ ЁРИТИШДА ЎЙИНЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ - Ўйинли технологиялардан таълим - тарбия жараёнларида окилона фойдаланишнинг асосини талабаларни фаоллаштирувчи ва жадаллаштирувчи омиллар ташкил этади, олимлар тадқиқотларига кўра, меҳнат ва ўқиш билан биргаликда мураббий ва талаба фаолиятининг асосий турларидан бири хисобланади.
- Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарорлаштириш, ўзини Ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади. Ўйинли таълим-тарбия тури ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналтирилган вазиятларда фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади. Масалан, Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди, А.Н. Леонтьев эса ўйинга шахснинг хаёлотдаги амалга ошириб булмайдиган қизикишлари (манфаатлари)ни хаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди.
- Табиий фанлар, шу жумладан, биологияни ўқитишда ўйинли технологиялардан фойдаланиш учун биология таьлими мазмунининг ўзига хос хусусиятларини эьтиборга олиш зарур.
- Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Бу мураккаб дунёнинг азалий ва абадий муаммолари,шу билан бирга, ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият олами янги маъно мазмун билан бойиб боради. Бошқача айтганда, ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт – бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади”.
- Буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозосидир. Таълим тарбия тизимининг бугуни кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган – комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир. Бу албатта энг аввало, ўқитувчилар, устозлар зиммасига жуда катта масъулият юклайди, педагоглардан виждонан меҳнат қилишни, ёруғ келажагимиз олдидаги масъулиятлилик, кўрсатилаётган юксак эътиборга муносиб жавоб беришни, фарзандларимизнинг чуқур билим эгаллашларида асосий роль ўйнайдиган сифатли дарс ўтишни талаб қилади.
- II БОБ. «ОДАМ ВА УНИНГ САЛОМАТЛИГИ» МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ЎЙИН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ 2.1. “Қоннинг таркиби” мавзусининг ўрганишда ўйинли технологиялардан фойдаланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |