СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

дорихона омборлари
бажаради
. Омборхоналар келиб тушган 
товарларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш қоидаларига риоя қилган 
ҳолда, истеъмолчиларга бериш учун мўлжалланган бўлади. 
Дорихона омборининг асосий вазифаларига: дорихона, даволаш-
профиклактика муассасалари ва бошқа ташкилотларга сифати ва амалдаги 
қонунчиликнинг ҳамма талабларига жавоб берадиган дори воситалари, 
тиббий буюмлар, дорихона жихозлари ва инвентарларни қабул қилиш, 
сақлаш ва бериш киради. 
Дорихона 
омбори 
асосий 
вазифаларига 
мувофиқ 
қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
таъминотчилар билан шартномаларни тузиш; 
дорихона асортиментига мос товарлар ва тиббиѐт буюмларини сотиб 
олиш; 
даъво ва изланиш ишларини олиб бориш; 
истеъмолчиларга томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини 
назорат қилиш; 
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини ишлаб чиқарувчилардан 
сифати, миқдори ва қиймати бўйича қабул қилишни амалга ошириш; 
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини физик-кимѐвий хусусиятлари 
ва ДФ талабларини ҳисобга олган ҳолда улар сақланишини ташкил 
қилиш; 
фармацевтик, парафармацевтик ва бошқа товарларни ҳисобга олиш ва 
бериш тартибига қатъиян риоя қилишни ташкил қилади. 
Дорихона омборига қўйилган фармацевтик талаблар тегишли тармоқ 
стандартида белгиланган. 
Дорихона омбори бажарилаѐтган иш ҳажмига, санитария-гигиена 
қоидаларига, ѐнғинга қарши, бойликларни сақлаш талабларига жавоб 
берадиган шароитда жойланиши керак. Омборхона алоҳида турадиган 


167 
бинода, (бино тизимининг ижара ҳуқуқида ѐки бошка хуқуқлар асосида 
қонунчиликка зид келтирмаган ҳолда) жойлашиши мумкин.
У ерда албатта сув билан таъминланиш, канализация, иссиқлик, тортиб 
кетадиган вентиляция қурилмалари мавжуд бўлиши шарт.
Ташқарида ташкилий-ҳуқуқий шакли, корхона номи, жойлашган ўрни 
(юридик манзили) ва иш тартиби ѐзилиши керак. 
Дорихона омбори дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини физик-
кимѐвий, фармакологик, токсикологик хусусиятларига асосан сақлаш ва 
тегишли бутлигини ҳамда дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари сифатини 
стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда таъминлаб берувчи 
ажратилган ва маҳсус жихозланган биноларга эга бўлиши керак. 
Омборхонада алохида кириш йўли, товарларни қабул қилиш учун 
ажратилган жой бўлиши керак. Агар омборхона кўп қаватли уйларда 
жойлашган бўлса, товарни ортиш ѐки тушириш хонадонларнинг деразаси 
тагида амалга оширишга рухсат этилмайди. Тиббиѐт ѐки дорихона сифатида 
хизмат қилувчи биноларда майда улгуржи омбор жойлашганда маъмурий-
маиший хоналар умумий бўлиши мумкин. 
Омборхона хоналари бажариладиган функцияларига қараб узвий қабул 
қилиш, сақлаш, буюртмаларни жамлаш ва маҳсулотларни бериш ишлари 
функционал боғлиқ бўлиши лозим. 
Омборхона хоналарининг майдони, сақланиши кўзда тутилган 
маҳсулотлар ҳажмига мос келиши лозим бўлиб, 150 м
2
дан кам бўлмаслиги 
лозим: 
маҳсулотларни қабул қилиш жойи; 
тиббиѐтда ишлатиладиган маҳсулотлар ва дори воситаларини сақлаш 
жойи; 
маҳсус сақлаш шароитини талаб қилувчи дори воситаларини сақлаш 
хоналари; 
экспедиция (жўнатиш) жойи. 
Маъмурий-маиший хоналарнинг умумий майдони ходимларнинг 
сонига боғлиқ, лекин амалдаги меъѐрлар ва қоидаларга биноан 34 м
2
кам 
бўлмаслиги керак. 
Дорихона омбори бажарадиган функцияларидан келиб чиқиб, тегишли 
жиҳоз ва инвентарлар билан таъминланиши лозим. 
Дорихона омборида бўлиш лозим бўлган 
жиҳозларнинг таҳминий 
руйхати

стеллажлар, поддонлар, подтоварлар, товар ости мосламалари; 
музлаткич камералари; 
юкни юклаш-тушириш механизация воситалари;
ҳаво кўрсаткичларини расмийлаштирувчи асбоблар; 
ѐғоч ва металл шкафлар (сейфлар); 
ишчи стол ва стуллар; 
маҳсус ва устки кийимбош ва пойафзал алоҳида сақловчи шкафлар; 
санитар ҳолатни сақлаш учун инвентар ва дезинфекцияловчи 
воситалар. 


168 
Сақлаш хоналарнинг сони алоҳида хоналарда сақланишни талаб 
қилувчи дори воситалари гуруҳларига караб белгиланади. Одатда, 
омборхонанинг иш ҳажми қанча бўлишидан қатъий назар қуйидаги сақлаш 
бўлимлари бўлиши кўзда тутилади: қуруқ дори воситалари, суюқ дори 
воситалари, тайѐр дори воситалари, санитария ва гигиена товарлари, боғлов 
материаллари, заҳарли ва гиѐҳванд дори воситалари (агарда уларни сақлаш 
учун алоҳида лицензия бўлса). 
Бундан ташқари дорихона омборида дори воситаларини қадоқлаш ва 
ўраб жойлаш, ѐрдамчи бўлимлари, транспорт бўлими ва в. ҳ.к. ташкил 
қилиниши мумкин. Молиявий ишларни бажариш учун бухгалтерия, 
иқтисодий режалаштириш бўлими ҳам кўзда тутилади. 
Дорихона омборларида бошқа соха омборларидан фарқли равишда, 
асосан олий фармацевтик ва ўрта маҳсус маълумотли малакали ходимлар 
ишлаши талаб этилади. Дорихона омбори ходимлари сони улар бажарадиган 
иш ҳажмига (савдо ҳажми) асосан белгиланади. 
Дорихона 
омборида 
товарлар 
ҳаракати 
қуйидаги 
логистик 
жараѐнлардан иборат: товар қабул қилиш, сифат назорати, сақлаш жойларига 
жойлаштириш, сақлаш бўлимларидан товарларни бериш. Омборхонада 
товарларни сақлаш ишлари амалдаги тармоқ стандарти ва бошқа меъѐрий-
техник ҳужжатлар асосида олиб борилади. 
Қабул қилиш бўлими бошқа хоналардан алоҳида бўлиши, лекин асосий 
дори воситалари сақлаш хоналари билан узвий боғлиқ бўлиши лозим. 
Дорихона омборида келиб тушган махсулотларни қабул қилиш ва 
тегишли бўлимларга беришни амалга ошириш мақсадида камида уч кишидан 
иборат қабул хайъати ташкил этилади. Қабул хайъати раиси қабул бўлими 
бошлиғи, кичик иш хажмига эга омборларда эса дорихона омбори мудири 
ҳисобланади. 
Қабул қилиш хайъати таркибига бўлим мудирлари, маҳсулот қабул 
қилишга тегишли бошқа шахслар ҳам кириши мумкин. Баъзи ҳолларда 
хайъат таркибига мутахассис-экспертлар ѐки бетараф ташкилот вакиллари 
киритилиши мумкин. 
Қабул қилишда иштирок этувчи шахслар дори воситаларини сон ва 
сифат жиҳатдан қабул қилиш қоидаларини, тиббиѐтда ишлатиладиган 
махсулотларни юборишнинг асосий ва алоҳида шароитларини, дори 
воситалари физик-кимѐвий хоссаларини, дори турларини ишлаб чиқариш 
шаклларини, нарх наво ва бошқаларни яхши билиши мажбурийдир. 
Дорихона омборига заҳарли ѐки гиѐҳвандлик воситалари келиши билан 
дарҳол заҳарли ва гиѐҳванд дори воситалари сақлаш бўлимига топширилади. 
Уларни сон жиҳатидан ва кузатув ҳужжатларига мослиги омборхона мудири 
томонидан текширилади. 
Қабул қилиш бўлимида маҳсулотларни қайси бўлимга тегишли бўлса 
шу бўлим мудирлари (ўринбосарлари) иштирокида очиб кўрилади, лозим 
бўлган тақдирда бетараф ташкилот вакили юкни қабул қилишда иштирок 
этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида қатнашади. 
Товарларни етказиб бериш шартнома асосида амалга оширилади. 


169 
Дори воситаларни амалдаги регламентлари асосида улгуржи ва чакана 
дорихона тармоқлари орқали сотишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши талаб 
этилади: 
мувофиқлик сертификати ѐки мувофиқлик бўйича декларация; 
мувофиқлик сертификатининг асл нусхаси эгаси томонидан, нотариус 
ѐки сертификат берган товарларни сертификатлаштириш идораси 
томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси; 
товар-кузатув ҳужжатлари (счет-фактура) ишлаб чиқарувчи ѐки 
таъминотчи (сотувчи) томонидан расмийлаштирилган бўлиб ҳамда 
ҳар бир товар номи бўйича ўрнатилган талабларга улар мувофиқлиги 
ҳақида маълумотлар;
мувофиқлик сертификати номери ва унинг амал қилиш муддати;
сертификат берган идора; ѐки мувофиқлик бўйича декларация қайд 
қилинган номери ва унинг амал қилиш муддати;
декларацияни қабул қилган ишлаб чиқарувчи ѐки таъминотчининг 
(сотувчининг) номи ва қайд қилган идора. 
Барча ҳужжатлар нусхаси ишлаб чиқарувчининг (таъминотчи, сотувчи) 
имзо ва муҳри билан манзили ва телефонлари кўрсатилган ҳолда 
тасдиқланган бўлиши лозим. 
Дори воситаларини қабул қилишдан олдин уларнинг яроқлилик 
муддатига эътибор бериш лозим. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish