8.5. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКА
ХАВФСИЗЛИГИ
Дорихонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги
таъминлаш учун қуйидаги чоралар кўрилиши лозим:
- дорихонанинг барча ходимлари маҳсус ва санитария кийимлари билан
таъминланиши;
- маҳсус асбоб-ускуналар (дистиллятор, автоклав, қуритиш шкафи, электр,
газ асбоблари каби) билан ишловчи барча ходимлар маҳсус тайѐрлов курсида
ўқишлари ва ишлаш ҳуқуқини берадиган гувоҳномага эга бўлишлари;
- иш жойларида техника хавфсизлиги ва асбоб-ускуналар билан ишлаш
тўғрисида қўлланмалар бўлиши;
-
дорихонанинг барча ходимлари диспансеризация ва техника
хавфсизлиги инструктажидан ўтиши ҳамда бу тўғрисида дорихонада
ҳужжатларнинг тўлиқ мавжуд бўлиши;
- дорихонада товар-моддий бойликларни талаб даражасида сақлаш учун
етарли шароит яратилиши керак.
Дорихона фаолиятини тугатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ
белгиланган тартибда амалга оширилади.
9 БОБ. ФАРМАКОИҚТИСОДИЁТНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
9.1.ФАРМАКОИҚТИСОДИЁТ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА
Фармакоиқтисодиѐт бу – беморларни дори воситалари билан даволаш
қийматини комплекс таҳлил қилишдир.
Фармакоиқтисодиѐт тадқиқотлари дори воситаларидан фойдаланиш
ҳамда даволашнинг алтернатив усулларининг қийматларини таққослаш
билан олиб борилади.
Фармакоиқтисодий таҳлил шифохоналарда аксарият ҳолларда қандай
дори воситаларидан фойдаланиш зарурлигини, бемор учун берилган энг
137
яхши ва самарали дори воситасини аниқлаш, имконини беради. Шунингдек
икки даволаш усулларини таққослаш мумкинки, бунда ушбу даволаш
схемасини қўллашда беморнинг соғлиғи яхшиланиши ҳамда касалликни
даволаш учун аниқ воситани танлаш мумкин.
Фармакоиқтисодий изланишлар предмети:
-
камида икки хил даволаш усулларини таққослаб олинган таҳлилнинг
фармакотерапевтик натижалари;
-
янги дори воситаларини хавфсизлиги ва самарадорлиги;
-
фармакотерапия ва диагностика ўтказишдаги иқтисодий ҳаражатлар;
-
фармакоиқтисодий статистика ;
-
дори воситаларини бир гуруҳ касалликларда клиник синовларини
ҳужжатлаштириш.
Бир давлат ѐки дунѐ миқѐсида олиб қараганимизда Соғлиқни сақлаш
тизими ҳаражатлари, яъни даволашга кетадиган ҳаражатлар доимий ошиб
бормоқда. Шунинг учун алтерантив даволаш усулларини танлаш
муаммосини ҳал қилишда иқтисодий омиллар асосий ўринни эгаллайди.
Яъни ҳозирги кунда қуйидаги муҳим савол ўз жавобини топишни талаб
этади: дори воситаси акс эттирган нарҳидаги даражада самарадорликка
эгами?
Дори воситаларини иқтисодий баҳолаш – бу нафақат алтернатив
даволаш усулларини нарҳини солиштириш, балки даволаш усулининг барча
клиник жараѐнларни, янги дори воситасини қўллагандаги оқибатларини,
шунинг билан барча асосий даволаш усули, дори воситалари билан бирга
ишлатиладиган воситалар (тиббий техника анжомлари), тиббий персонал
ҳаражатларини ўз ичига олган ҳолда бутун молиявий ҳаражатларни
баҳолашдир. Одатда даволаш жараѐни даволашнинг самарадорлиги ва
хавфсизлигига кўра баҳоланган. Бу мақсадда аниқ терапевтик кўрсаткичлар
бўйича даволаш натижаларини баҳолайдиган ѐндашувлар ишлаб чиқилган,
масалан GCP (Good Clinical Practice) стандарти. Шунинг билан бирга
юқорида қайд этилганидек, дори воситаларини самарадорлигини ва
хавфсизлигини баҳолашда иқтисодий критерияларга таяниш мақсадга
мувофиқ.
Дори воситаларини даволаш жараѐнида қўлланишини, фармакологик
самарадорлигини
иқтисодий
баҳолаш
масалалари
билан
боғлаб
шуғулланадиган фан, фармакоиқтисодиѐт дейилади.
Фармакоиқтисодиѐтнинг мақсади минимал иқтисодий ҳаражатларда
максимал клиник самарадорликка эришишни таъминлашдир. Минимал
ҳаражатлар дейилганда фақат дори воситаларини энг арзонини қўллаш
назарда тутилмайди. Фармакоиқтисодиѐтда асосий мақсад дори воситаси
қийматидан, нарҳидан тежаш эмас, балки юқори самарадорликка эга ва
хавфсизроқ
дори
воситасини
қўллаган
ҳолда
умумий
даволаш
ҳаражатларидан тежашга ҳаракат қилишдир.
Умумий даволаш ҳаражатларидан тежаш бу, юқори самарали ва
хавфсиз дори воситасини қўллагандан кейин, даволаш курсини қисқаришига,
бирга қўлланувчи воситаларни қисқаришига, ножўя таъсирларни камайиши
138
ҳисобига уларни бартараф қилишга кетадиган ҳаражатларни қисқаришига,
стационар
ѐки
амбулатория
шароитида
даволашдаги
ҳаражатлар
қисқаришига, беморни тезроқ соғайиши ва жамиятга иш қобилиятини
тиклаган ҳолда қайтиши ҳисобига келтириши мумкин бўлган фойда ҳисобига
эришилади.
Фармакоиқтисодиѐтнинг ривожланиш тарихи ҳақида фикр юритганда,
уни 80-йилларда Канада, Буюкбритания ва АҚШда пайдо бўлиб, секин-аста
изланишлар натижалари умумланиб, Соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида
йўналишга айланиб бораѐтганини айтиш мумкин. Аввалига изланишларни
Соғлиқни сақлаш тизими дастурларини иқтисодий баҳолаш усуллари
сифатида ўрганилган. Кейинчалик 90-йилларда изланишлар яхши натижалар
берганлиги ва Соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий баҳолаш муҳим ўрин
тута бошлангандан сўнг, ―фармакоиқтисодиѐт‖ атамаси кириб келган.
Бу вақт ичида қилинган ишлар маҳсули сифатида АҚШ Соғлиқни
сақлаш тизими, тиббий хизмат кўрстиш ва тиббий товарлар ишлаб чиқарувчи
ассоциация (U.S. Yealth and Human Services, Aqency for Health Gare Policy and
Reseaarch, and the Health Outcomes Work Group of Pharmaceutical Research
Manufacturer’s Association ) томонидан таъсис этилган ISPOR ( International
Sociatary
of
Pharmacoeconomies
and
Outcames
Research)
–Ҳалқаро
фармакоиқтисодиѐт изланишлар ташкилотини келтириш мумкин. Бу
ташкилот
бутун
дунѐ
бўйича
фармакоиқтисодиѐт
изланишларни
молиялаштиради, олинган натижаларни йиғади ва умумлаштиради.
Бу ташкилот томонидан 1998 йил февраль ойида ўтказилган илмий-
амалий учрашув ва конференцияда фармакоиқтисодиѐт бўйича услубий
қўлланмалар муҳокамадан ўтказилди ва тасдиқланди. Бу услубий
қўлланмалар ѐрдамида фармакоиқтисодиѐт изланишларни ўтказиш,
натижаларни таҳлил қилиш ва Соғлиқни сақлашда якуний хулосалар
чиқаришда кўмаклашадиган ахборот базаларидан фойдаланиш мумкин.
Айтиш мумкинки, фармакоиқтисодиѐтни фан сифатида тан олинишига
асос шу ерда қўйилди.
Фармакоиқтисодиѐтнинг Европадаги ривожи ҳақида маълумотларни
шу соҳага улкан хизматлари сингган М.Друммонд йиққан. Унинг
билдиришича фармакоиқтисоднинг умумий ривожланиши кўп холларда
Европада Соғлиқни сақлаш тизими олиб бораѐтган сиѐсатга боғлиқ.
Илгари Европа давлатлари қонунчилигида дори воситаларига нарҳ
белгилаш бўйича иқтисодий асос йўқ эди. Бироқ яқиндан бир қанча Европа
давлатларида бундай талаблар қонунга киритилмоқда. Бундан ташқари баъзи
давлатларда фармакоиқтисодиѐт изланишлар ўтказиш бўйича тавсияномалар
ишлаб чиқилган.
Европада фармакоиқтисодиѐт изланишлар 13 та давлатда олиб
борилди. Ҳар бир давлатдан 5 тадан йирик тадқиқот натижалари олинди.
Шунингдек ўтказилган фармакоиқтисодиѐит изланишларнинг умумий сони
ва қўлланилган анализ усуллари ўрганилди. Натижалар сифатида
қуйидагиларни келтириш мумкин.
139
Баъзи давлатларда фармакоиқтисодиѐт тадқиқотлар натижалари расмий
органлар томонидан сўралмоқда. Масалан, Португалияда янги қонунда дори
воситалари ҳаражатларини қоплаш масалалари билан шуғулланувчи
агентлик, Infarmed дори воситасини формулярга киритишда иқтисодий
экспертиза хулосасини талаб қилади. Финландияда 1998 йил бошидан дори
воситаси
учун
улгуржи
нарҳ
белгилаш
учун,
компаниялардан
фармакоиқтисодиѐт баҳоланганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим
этиши талаб этилади. Изланишлар янги дори воситасини қиймати ва
самарасини баҳолашда бошқа мавжуд воситалардан устунлиги ҳақида кенг ва
ишончли маълумотларга эга бўлиши керак.
Данияда формулярга янги дори воситаларини киритишда Дания тиббий
агентлигига фармакоиқтисодиѐт изланишлар натижалари илова қилинади.
Бундай
келишув
фармацевтик
маҳсулотлар
ишлаб
чиқарувчилар
ассоциацияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳам мавжуд бўлиб,
уларни мақсади дори воситаларига ҳаражатларни қисқартиришдир.
Буюк Британияда Соғлиқни сақлаш департаменти томонидан клиник
афзаллик миллий институти (NICE – National Institut Sor Clinical excelence)
ташкил этилган. Бу институт ҳар йили 30 та янги дори воситалари ва
технологияларни тўлиқ баҳолайди. NICE изланишлари натижаларига кўра
янги технологиялар, дори воситаларини мувофиқ қўллаш бўйича
тавсияномалар ишлаб чиқилади. Умуман олганда Европа давлатларида
фармакоитқтисодиѐт изланишларга жуда жиддий ѐндошмоқдалар.
Бизга яқин бўлган Россияда Соғлиқни сақлаш тизимидаги
фармакоиқтисодиѐтнинг ўрни ҳақида бироз кенгроқ маълумот берсак, 1999
йилни Россия учун фармакоиқтисодиѐтнинг қад ростлаши десак бўлади. 1998
йил охирида Москва шаҳрида РАМН қошидаги онкология марказида
биринчи бор ―Россияда фармакоиқтисодиѐт. Биринчи тажриба‖ мавзусида
илмий конференция ўтказилди. Конференция онкологик касалликларни
даволашда фармакоиқтисодиѐтнинг асосий муаммоларига бағишланди. 1999
йил апрель ва ноябрь ойларида ―Человек и Лекарство‖ конгрессида ва
Москва тиббиѐт академиясида фармакоиқтисодиѐт бўйича маъруза ва амалий
машғулот курслари ўтказилди ва эшитувчиларга сертификатлар берилди.
1999 йил 22-23 ноябрида Москва шаҳрида биринчи умумроссия
―Фармакоиқтисодиѐт. Учинчи минг йиллик бўсағасида иқтисодиѐт‖
мавзусида конгресс ўтказилди.
2000 йил 20-22 ноябрь кунлари, эса иккинчи–умумроссия
фармакоиқтисодиѐт конгресси ўтказилди.
Умуман олганда Россияда фармакоиқтисодиѐт сўнгги йилларда
яхшигина ривожланди. Буни РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори
воситалари билан таъминлаш, уларни сифатини яхшилаш ва мувофиқ
фойдаланиш бўйича илмий асосланган ислоҳотлар ўтказаѐтганида ва бунда
фармакоэпидемиологик ва фармакоиқтисодиѐт илмий ѐндашувларга
таянганида кўришимиз мумкин.
140
Do'stlaringiz bilan baham: |