СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


ДОРИХОНА БИНОСИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УНДАГИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

8.2. ДОРИХОНА БИНОСИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УНДАГИ 
АСБОБ УСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ 
Даволаш-профилактика 
муассасаларининг 
дорихонаси 
алоҳида 
қурилган бинода ѐки даволаш-профилактика муассасасига қарашли бинонинг 
бир бўлагида алоҳида блок ҳолида ташкил этилиши мумкин.
Дорихона амалдаги меъѐрий ҳужжатларининг санитария қоидалари ва 
меъѐрлари талабига мос келадиган ҳамда дори воситаларни фармацевтика 
талабларига асосан сақланишини таъминлайдиган биноларда ташкил 
этилади. Дорихонанинг умумий майдони, хоналар сони ва ўлчамлари 
шифохонанинг ихтисоси, тузилиши, фаолият тури ва иш ҳажмига қараб 
белгиланади. Бунда дорихонага санитария қоидалари ва меъѐрлари 
талабларига мос келадиган, бажарадиган иш ҳажмига қараб хоналар 
ажратилади ҳамда кириш-чиқиш йўллари бошқа бўлимлардан алоҳида 
бўлади.
Даволаш-профилактика 
муассасаси 
дорихонаси 
бинолари 
ва 
жиҳозланиши, фаолият юритиш меъѐр ва қоидалари СаН ПиН №0078-98 
билан тасдиқланган.
Ишлаб чиқариш хоналари технологик жараѐнни ҳисобга олган ҳолда 
узвий кетма-кет боғланган бўлиши керак.
Дорихонанинг ишлаб чиқариш хоналари ички деворлари юзаси ва 
шифтлари текис бўлиши, улар дезинфекцияловчи ва ювиш воситалари билан 
чангдан ҳўллаб тозалашга чидамли бўлган материаллар билан қопланиши 
керак. Жумладан деворлар юзасини қоплаш учун оч рангдаги сувга чидамли 
эмал бўѐқлардан, кафеллардан фойдаланишга руҳсат этилади.


134 
Ушбу хоналарнинг полларга плиткалар, кафеллар ѐтқизилиши ѐки 
чоклари бириктирилган ленолиум, релин билан қопланиши мумкин. 
Бошқарув ходимлари ва ѐрдамчи хоналарининг ички деворлари юзаси, 
шифти ва полларини пардозлашда бошқа қурилиш материаллардан 
фойдаланишга руҳсат этилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар омборхонаси санитария 
қоидалари ва меъѐрлари талабларига жавоб бериши керак, ҳамда дори 
воситалари ва тиббиѐт буюмларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
амалдаги буйруқлари, қўлланмалари асосида, фармацевтика талаблари 
даражасида сақлаш учун керакли мебеллар, стеллажлар, шкафлар, асбоблар, 
ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхона полларининг юзаси 
дезинфекцияловчи ва ювиш воситалари билан ҳўллаб тозалашга чидамли 
бўлган материаллар билан қопланиши керак. 
Термолабиль дори воситаларини сақлаш хонасида зарур шароитлар 
яратилган бўлиши, бунда хонага кондиционер, совутгичлар қўйилиши, ҳамда 
хона ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш асбоби (термометр, гигрометр ѐки 
психрометр) билан таъминланиши керак. Ушбу ўлчов асбоби полдан 1,5-1,7 
метр баланликда, кириш эшиклари ва иситиш асбобларидан камида 3 метр 
масофада ўрнатилади ва кундалик ҳарорат кўрсаткичи маҳсус дафтарда қайд 
этиб борилади. Дафтар тўлгандан сўнг бир йил сақланади ва ўрнатилган 
тартибда йўқ қилинади.
Дорихонада ишлаб чиқариш хоналари (ассистент хонаси, асептика 
блоки) дорихона мебеллари, дори турларини тайѐрлашда, аралаштиришда, 
фильтрлашда, қадоқлашда, идишларга куйишда, идишлар оғзини 
беркитишда, стериллашда, сифатини текшириш ва баҳолашда, ѐрлиқлашда 
ишлатиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек ўлчов асбоблари, тош-
торозилар, кимѐвий реактивлар ва бошқа керакли жиҳозлар билан 
таъминланиши керак. Дорихонада ишлатиладиган ўлчов асбоблари, тош-
торозилар Давлат қиѐслаш маркази томонидан белгиланган тартибда 
метрология кўригидан ўтказилиши керак.
Дорихона мебелларининг устки қисми текис бўлиши, дори воситалари 
ва кимѐвий моддалар таъсирига чидамли бўлиши керак. 
Ишлаб чиқариш хоналарига ва омборхоналарга фақат масъул ходимлар 
киришига руҳсат этилади, бегона шахслар кириши ман этилади. 
Тозаланган сув олиш ва идишларни ювиш хоналари иш ҳажмига қараб 
керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ва амалдаги санитария 
қоидалари ва меъѐрлари талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Дорихонада тозалаш ишларини олиб бориш учун ишлатиладиган 
асбоб-анжомлар, дезинфекцияловчи ва ювиш воситаларини сақлаш учун 
алоҳида хона ѐки шкаф ажратилади.
Даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонасига кириш эшиги 
олдида идоравий бўйсуниши, иш тартиби кўрсатилган пешлавҳа осиб 
қўйилади. 
Дорихона биноси ѐнғиндан хабар берувчи ва товушли қўриқлаш 
мосламалари билан жиҳозлар билан таъминланиши керак. 


135 
Дорихона иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 
Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда бошқа амалдаги 
меъѐрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб боради. 
Дорихонада 
миқдорий 
буюм 
ҳисобига 
олинадиган 
дори 
воситаларининг рўйҳати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги 
буйруқлари асосида тасдиқланади ва уларнинг ҳисоби белгиланган тартибда 
расмийлаштирилган маҳсус журналларда олиб борилади. Ушбу журналлар 
тўлгандан сўнг амалдаги меъѐрий ҳужжатлар талаблари асосида сақланади ва 
сақлаш муддати тугагандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Гиѐҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, ва прекурсорларни 
ҳисобини олиб бориш, бўлимларга бериш, сақлаш Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527 сонли буйруғининг тегишли 
бандлари талабларига мувофиқ олиб борилади.
Этил спиртини ҳисобини олиб бориш, бўлимларга бериш, сақлаш 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 26 июлдаги 462 сонли 
буйруғининг талабларига мувофиқ олиб борилади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish