СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Умумий фармакопея мақоласи



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Умумий фармакопея мақоласи
(УМФ) конкрет дори шакли учун 
меъѐрий кўрсаткичлар рўйҳатини ѐки синовнинг умумий усулларини 
келтириб, дори воситаларининг физик, физик-кимѐвий, кимѐвий, 
биоқимѐвий, биологик, микробиологик таҳлил усуллари таърифини, 
таҳлилда қўлланадиган реактивлар, титрланган эритмалар, индикаторларга 
бўлган талабларни ўз ичига олади. 
Фармакопея мақоласи
(ФМ) дори воситасига (ҳалқаро патентланмаган 
номли) ишлаб чиқилади ва амалдаги фармакопеянинг талабларига мос сифат 


104 
назоратининг мажбурий кўрсаткичлари рўйҳатини ва усулларини (унинг 
дори шаклини ҳисобга олган ҳолда) ўз ичига олади. 
Умумий фармакопея мақолалари ва фармакопея мақолалари одатда 5 
йилдан сўнг қайта кўриб чиқилади ва қайта ишланади, вақтинча фармакопея 
мақоласи эса 3 йилдан ошмаган муддатда қайта ишланади. 
Оригинал (патентланган) дори воситасига патент химоясининг таъсир 
муддати давомида фармакопея мақоласини ишлаб чиқиш ва уни Давлат 
Фармакопеясига киритиш фақат патент муддати тугагандан сўнг ѐки дори 
воситасини яратувчи ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 
Умумий фармакопея мақолалари ва фармакопея мақолалари Ўзбекистон 
Республикаси Давлат фармакопеясини ташкил этади. Давлат Фармакопеяси 
Ўзбекистон Республикаси ССВ Фармакопея қўмитаси томонидан нашр 
қилинади. 
Вақтинча фармакопея мақоласи
(ВФМ) тиббиѐт амалиѐтида 
қўлланишга тавсия этилган ва тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқаришга тақдим 
этилган янги дори воситаларининг биринчи саноат сериялари учун ишлаб 
чиқилади ва тасдиқланади.
Корхонанинг фармакопея мақоласи
(КФМ) маълум бир ишлаб 
чиқариш корхонасининг дори воситаси сифатини назорат усуллари ва 
кўрсаткичлари рўйҳатини ўз ичига олади ва Давлат Фармакопеяси, умумий 
фармакопея мақолалари ва мазкур стандарт талабларига мувофиқ ишлаб 
чиқилади. КФМдаги сифат кўрсаткичлари Давлат Фармакопеясида қайд 
этилган талаблардан паст бўлмаслиги лозим. Корхона фармакопея 
мақоласининг муддати дори воситасининг технологик ишлаб чиқариш 
жараѐнини ҳисобга олган ҳолда 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга 
белгиланади.
Дори воситасини яратувчи ташкилот ѐки ишлаб чиқарувчи корхона 
томонидан ишлаб чиқилган корхонанинг фармакопея мақоласи уларнинг 
ишлаб чиқариш соҳасига тегишли бўлиб, фақат уларнинг муаллифлик ҳуқуқи 
объекти ҳисобланади. 
ЎзР ССВнинг Фармакопея қўмитаси ҳамда дори воситасини яратувчи 
ташкилот ѐки ишлаб чиқарувчи корхоналар Давлат Фармакопеяси, умумий 
фармакопея мақоласи, фармакопея мақоласи ва вақтинча фармакопея 
мақоласининг асл нусҳаларини тақдим этувчи ташкилотлар ҳисобланади . 
Дори воситаларининг сифат стандартлари реестрини юритиш ва уларга 
ўзгартиришлар киритиш ва шунингдек, манфаатдор ташкилотларни Давлат 
фармакопеяси, умумий фармакопея мақоласи ва фармакопея мақоласи билан 
таъмилаш Ўзбекистон Республикаси ССВнинг Фармакопея қўмитаси 
томонидан амалга оширади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish