СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ ТЕХНИКА ВА ТИББИЙ 
БУЮМЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИ 
 
Дори воситалари ва 
тиббий техника 
сифатини назорат 
Ўзбекистон Республикаси 
Сођлиљни саљлаш 
вазирлиги 


113 
Ўзбекистон Республикасида фармацевтик маҳсулотни 
сертификатлаштириш тизимининг қонуний асослари 
 
Фармацевтик 
маҳсулотни 
сертификатлаштириш 
Ўзбекистон 
Республикасининг ―Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш 
тўғрисида‖ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан 2002 йил 5 декабрда №427- сонли қарорида 
тасдиқланган мажбурий сертификатлаштиришдан ўтадиган маҳсулот ва 
хизматларнинг рўйҳати асосида амалга оширилди. Қонунда импорт ва 


114 
экспорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлаштириш шартлари 
белгиланган. Бунда мажбурий сертификатлаштиришдан ўтадиган маҳсулот 
унинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган мувофиқлик 
сертификати ва мувофиқлик белгисига эга бўлиши кераклиги қайд этилган. 
Мувофиқлик сертификати бўлмаган маҳсулот Миллий сертификатлаштириш 
тизими қоидаларига биноан сертификатлаштириш ўтказиш муаммоси ҳал 
этилмагунча божхона органлари томонидан ушлаб турилади. 
Қонунда, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ташаббуси билан 
исталган маҳсулотнинг меъѐрий ҳужжатларга мувофиқлигини қайд этиш 
мақсадида ихтиѐрий сертификатлаштириш тартиби ҳам кўзда тутилган. 
Ундан ташқари, қонунда, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини 
бузган ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлиги, ҳамда асосланмаган ҳолда 
сертификат берган ѐки буюртмачининг тижорат сирларини ошкор этган 
сертификатлаштириш органларига нисбатан жавобгарлик тартиблари 
келтирилган. Мажбурий сертификатлаштиришдан ўтиш лозим бўлган 
маҳсулотниг савдоси билан унинг сертификатсиз шуғулланганлик учун 
сотилган маҳсулот қийматига тенг жарима ундирилади. Жарима тўлаш 
сертификатлаштиришни ўтказишдан озод этмайди. 
Сертификатлаштириш 
қоида 
ва 
талабларини 
бузган 
сертификатлаштириш субъектларига белгиланган қонунчилик асосида чора 
ва санкциялар қўлланилади. Уларга мансабдор шахсларни маъмурий 
жавобгарликка 
тортиш, 
жарималар, 
лицензия 
ва 
аккредитация 
аттестатларининг амал қилиниши тўхтатиш ѐки улардан маҳрум қилиш, 
товарларни давлат ҳисобига мусодара қилиш ѐки номувофиқлик 
аниқланганда уни йўқ қилиш, мол-мулк мусодараси, тартиб-қоидани 
бузганлиги учун масъул шахсларни озодликдан маҳрум этиш каби чоралар 
киради. 
Аҳолини юқори сифатли ва безарар дори воситалари билан 
таъминлашда ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш ва истеъмолчилар 
манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2003 йил 1 
январдан дори воситаларининг мажбурий сертификацияси жорий этилди. 
Бунда 
сертификатлаштириш 
идоралари 
томонидан 
буюртмачига 
сертификатлаштириш схемасига асосан фармацевтик маҳсулотнинг ягона 
намунадаги мувофиқлик сертификати берилади. Ўзбекистон Республикаси 
худудида фақат мувофиқлиги тасдиқланган бўлган дори воситаларининг 
савдоси руҳсат этилади. 
Республика фармацевтика тизимида мажбурий сертификатлаштириш 
жорий этилиши дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва дистрибьюцияси 
билан шуғулланувчи корхоналарга сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
сотиш бўйича масъулият ва мажбурият юклайди. 
Дори воситаларини сифат стандартлари талабларига мувофиқлигини 
текшириш бўйича сертификация синовлари аккредитациядан ўтган дори 
воситалари сифатини назорат қилиш лабораторияларида ўтказилади. Ҳозирги 
пайтда Республикада аккредитациядан ўтган синов лабораториялари ва 
сертификация идоралари асосида фаолият юритаѐтган сертификатлаштириш 


115 
тизими шаклланган. Уларга қуйидаги сертификатлаштириш органлари 
киради: 
ЎзР ССВ дори воситалари экспертиза ва стандартизация Давлат маркази 
қошидаги тиббий маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг Марказий 
идораси; 
ДВЭСДМ Марказий сертификатлаштириш идорасининг Андижон 
филиали; 
ДВЭСДМ Марказий сертификатлаштириш идорасининг Ургенч филиали; 
ДВЭСДМ Марказий сертификатлаштириш идорасининг Самарқанд 
филиали; 
ДВЭСДМ Марказий сертификатлаштириш идорасининг Қарши филиали; 
Тошкент 
фармацевтика 
институти 
қошидаги 
дори 
воситалари 
стандартизацияси Илмий маркази (ДВСИМ); 
МЧЖ ―S o f D o r i‖ тиббий маҳсулот сертификация органи. 
Юқорида кўрсатилган сертификатлаштириш идоралари қошида 
аккредитациядан ўтган синов лабораториялари фаолият юритади. 
Марказий идора сертификатлаштириш тизимини бир марказдан туриб 
мувофиқлаштиради ва фаолиятининг назоратини амалга оширади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish