СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


 УЛГУРЖИ ФАРМАЦЕВТИК ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

11.4. УЛГУРЖИ ФАРМАЦЕВТИК ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ
ДОРИХОНА ОМБОРИДА ТОВАРЛАР ХАРАКАТИНИ ТАШКИЛ 
ҚИЛИШ
Дорихона товарларнинг тарқатиш тизимида улгуржи воситачиларнинг 
асосий вакили улгуржи савдо ташкилотлари ҳисобланади. 
Европа Хамжамияти комиссия кенгашининг 31.03.1992 йилдаги 
директиваси ―Инсон учун дори воситаларни улгуржи сотиш қоидалари‖да 
дори воситаларни аҳолига беришдан ташқари сотиб олиш, сақлаш, 
таъминлаш ва экспорт қилиш билан боғлиқ бўлган жараѐнларнинг барчаси 
дори воситаларнинг улгуржи савдони белгилайди. Улгуржи сотувчилар 
маълум географик кўлам аҳолисининг талабларини қондириш учун керакли 
дори воситалар ассортиментини мавжудлиги билан, ҳамда изохланган жойга 
қисқа муддатда талаб қилинган дори воситалар миқдорини етказишга 
кафолат бериши керак. 
Хозирги вақтда қатор ривожланган мамлакатларда улгуржи сотиш 
тегишли яхши амалиѐтнинг қоидалари (GDP – Good Distribution Practice) 
мавжуд. Ушбу хужжатда товар хакаратининг ҳар бир босқичларида дори 
воситалари сифатини, қайд қилинишини, сақлаш талабларини бажара 
оладиган, етказиб бериш кафолатини ва бошқаларни таъминлаб берадиган 
тегишли улгуржи савдонинг асосий негизлари белгиланган. Ушбу хужжат 
дори воситаларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ходимнинг билим 
даражаси ва тажрибасига қўйилган талабларни ҳам ўз ичига олган. Улгуржи 
сотиш жараѐнида зарур бўлган асосий хужжатлар санаб ўтилган бўлиб, улар
дори воситалари ҳаракатини акс эттирувчи, турли хил логистик 
жараѐнларини изохлайдиган буюртмалар, йўриқномалардир. 
Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 16 
декабр 547-сон буйруғи билан тасдиқланган улгуржи стандарт (ОСТ TST 42-
03:2002)га биноан дори воситалари улгуржи савдо корхоналарига ―Дори 
воситалари 
ва 
фармацевтика 
фаолияти 
тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни талаблари асосида дори воситалари улгуржи савдоси 
билан шуғулланадиган ташкилотлар киради. 
Товар ҳаракатининг каналлари (логистик каналлар) асосий қисмини 
улгуржи савдо ташкилотлари ташкил этади. 
Улгуржи савдони амалга ошириш қуйидаги вазифаларни кўзда тутиб 
режалаштирилади: 
товар захираларни кўпайтириш ва сақлаш; 
дори воситаларни ишлаб чиқарувчиларидан келадиган моддий оқимни 
охирги истеъмолчилар учун товар оқимига қайтадан тузиш; 
дори препаратларининг юклаш хажмларини йириклаштириш; 
сервисни сифатини яхшилаш. 
Улгуржи савдо корхона ва ташкилотлари дори воситалари ва тиббий 
буюмларни 
ишлаб 
чиқариш 
лицензиясига 
эга 
бўлган 
ишлаб 
чиқарувчилардан, бошқа улгуржи савдо корхона ва ташкилотларидан, ҳамда 


166 
ўрнатилган тартиб асосида рўйхатга олинган чет эл фирмаларидан етказиб 
бериладиган дори воситаларни сотиб олиш ҳуқуқига эга. 
Улгуржи савдо корхоналари хусусий фармацевтика амалиѐти билан 
шуғулланиш лицензиясига эга бўлган бошқа улгуржи савдо корхоналарига
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлаб чиқарувчи – корхоналарга, дорихона 
муассасаларига, дори воситаларни сотиши мумкин. 
Фақат ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган дори воситалари, тиббий 
буюмлар, санитария – гигиена ашѐлари Ўзбекистон Республикаси худудида 
сотилиши мумкин. 
Дори воситалари билан улгуржи савдони Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибга кўра маълум 
фаолият турига берилган лицензия асосида амалга ошириш мумкин. 
Лицензияни, уни берган орган ҳақидаги маълумотни танишиб чиқишга қулай 
жойда ўрнатилган бўлиши керак. 
Улгуржи савдо корхонаси товар ҳаракатини асосий вазифасини
мустақил равишда ѐки дистрибьютернинг бўлинмалари сифатида фаолият 
кўрсатадиган 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish