СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Янги тиббий техника қўмитаси -



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Янги тиббий техника қўмитаси - 
Республикага олиб кирилаѐтган ва 
Республикада яратилган янги тиббий техникани таҳлил ишларини амалга 
ошириб, қайд этиш руҳсатномасини тайѐрлайди, бу қўмита ишида тиббий 
техника жиҳозлари ва маҳсулотлари сифатини назорат қилиш лабораторияси 
ѐрдам беради. 
Янги тиббий техника қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори 
воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош 
бошқармасининг таркибий қисми бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси 
худудида тиббиѐт амалиѐтида қўлланиладиган тиббий техника, тиббий 
ашѐлар, ҳамда ташхис воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида уларнинг экспертизаси, стандартлаш, қайд этиш ва 
қайта қайд этиш фаолиятини олиб боради.
Тиббий техника, тиббий ашѐлар ва ташхис воситалари, касалликларни 
олдини олиш, даволаш, тиббий муолажа, ҳамда ташхис куйиш мақсадида 
қўлланиладиган, асбоб, анжомлар, мосламалар, кўрилмалар ва ѐрдамчи 
воситалар бўлиб, улар тиббиѐт мақсадларида қўллашга мўлжалланган. 
Қайд этиш жараѐни маҳаллий ҳамда хорижий тиббий техника, тиббий 
ашѐлар ҳамда ташхис воситаларининг ҳалкаро стандартлар ва меъѐрий 
ҳужжатлар талабларига мослигини аниқлашга ва уларни тиббиѐт амалиѐтида 
қўллашга босқичма - босқич руҳсат этишга қаратилган бўлиб, қуйидаги 
талабларни ўз ичига олади: 
меъѐрий - техник ҳужжатлар экспертизаси; 
техник синовлар; 
лаборатория синовлари
тиббий синовлар; 
кимѐвий токсикологик, микробиологик тадқиқотлар; 
кимѐвий, токсикологик, микробиологик тадқиқотлар, техник лаборатория 
ва тиббий синовлар далолатномалари таҳлили; 
тиббий ашѐни ишлаб чиқариш ва тиббиѐт амалиѐтида қўллаш таклифини 
киритиш; 
қайд этиш гувохномасини расмийлаштириш; 
қайд этилган ашѐни Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритиш. 
Янги тиббий техника қўмитаси вазифалари: 
-
янги тиббий техника, тиббий ашѐлар ҳамда ташхис воситалари меъѐрий 
ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг техник талаблари ва синовлари 
лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этиш; 
-
экспертлар хулосалари, лаборатория текширувлари ва техник синовлар 
натижалари асосида тиббий техника, ашѐлар ва ташхис воситалари клиник 
синовларига руҳсат бериш; 
-
синов натижаларини кўриб чиқиш ва улар асосида тиббий техника, тиббий 
ашѐлар, ҳамда ташхис воситаларини қайд этиш ва тиббиѐт амалиѐтида 
қўллаш масаласини ҳал этиш бўйича таклифлар тайѐрлаш; 
-
янги тиббий техника, тиббий ашѐлар, ҳамда ташхис воситаларини ишлаб 
чиқариш учун тавсияномалар бериш; 


100 
-
тиббий ашѐлар ишлаб чиқарилишини такомиллаштириш ѐки тўхтатишга 
тавсиялар бериш мақсадида тиббий ашѐлар номенклатурасини қайта кўриб 
чиқиш; 
-
янги тиббий техника, тиббий ашѐлар ва ташхис воситаларини тиббиѐт 
амалиѐтида қўллашга руҳсат этиш, эскирган ва амалиѐтга жорий этилмаган 
тиббий ашѐларни рўйхатдан чиқариш ҳақида Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва меъѐрий ҳужжатлар 
лойиҳаларини тайѐрлаш; 
-
янги тиббий техника, тиббий ашѐлар ҳамда ташхис воситаларини 
стандартлаш ва сифат назорати бўйича услубий қўлланма, бюллетень, 
ахборот хати, йўриқнома ва бошқарув ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда 
тасдиқлашга тайѐрлаш; 
-
маҳаллий ва хорижий тиббий техника, тиббий ашѐлар, ҳамда ташхис 
воситалари клиник ва техник синовларини белгиланган тартибда ўтказиш 
учун таянч клиникалар, марказлар рўйхати тайѐрлаш ва тасдиқлаш учун 
такдим этиш; 
-
тиббий техника, тиббий ашѐлар ҳамда ташхис воситаларининг янги 
меъѐрий ҳужжатларини тасдиқлаш, бекор қилиш, техник шароитларнинг 
амал қилиш муддатларини узайтириш ѐки чегаралаш борасида ўз 
таклифларини киритиш; 
-
тиббиѐт амалиѐтида қўллашга руҳсат этилган тиббий техника, тиббий 
ашѐлар, ҳамда ташхис воситалари рўйхатларини мунтазам кўриб чиқиш, 
янгиларини ўз вақтида Давлат реестрига киритишни таклиф этиш, 
эскирган, муомаласи тўхтатилган ашѐларни руйхатдан чиқариш; 
-
тиббий техника, тиббий ашѐлар, ҳамда ташхис воситалари экспертизасини 
ўтказиш учун тегишли ташкилот ва муассаса ходимларини ва муассаса 
раҳбарларининг розилиги асосида экспертиза ўтказишга жалб этиш. 
Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
-
тиббий техника, ашѐлар ва ташхис воситалари сифати ҳақидаги тегишли 
маълумотлар, меъѐрий ҳужжатлар ва улар наъмуналарини корхоналар, 
ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари лабораторияларидан олиш; 
-
давлат реестрига киритилмаган ва Ўзбекистон Республикаси тиббиѐт 
амалиѐтида қўллашга руҳсат этилмаган тиббий техника ва тиббий ашѐлар 
ҳамда ташхис воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва олиб кириш, 
улардан фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида юқори ташкилотларга хабар 
бериш; 
-
тиббий техника, тиббий ашѐлар ва ташхис воситаларини ишлаб чиқаришда 
йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни 
бартараф этиш борасида таклифлар киритиш; 
Қўмита ишларини бажариш учун шартнома асосида тегишли соха 
мутахассисларидан ташкил топган экспертлар гуруҳлари тузиб ўз иш 
фаолиятларини юритади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish