СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Фармакология қўмитаси
дори, диагностика ва профилактика восита-
ларини тиббиѐт амалиѐтида қўллаш мақсадида уларнинг (клиникагача ва 
клиник) синовларини ўтказиш учун белгиланадиган талабларни ишлаб 
чиқиш, бу синов натижаларини таҳлил қилиш, дори воситаларининг тиббиѐт 
амалиѐтига татбиқи учун тавсиялар ишлаб чиқиш каби йўналишлар бўйича 
фаолият юритувчи орган ҳисобланади. Шунингдек Фармакология қўмитаси 
самарасиз ва эскирган дори воситаларини Давлат Реестридан чиқаришга 
тавсия этиш вазифасини ҳам бажаради. 
Фармакология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг клиник тадқоқотлар бўйича эксперт органи ҳисобланади. 
Фармакология қўмитаси ҳамма янги дори воситаларини клиник 
синовдан ўтказиш учун руҳсат бериш, янги дори воситаларини тиббий 
амалиѐтга қўлланилишига ва саноат миқѐсида ишлаб чиқаришга тавсия 
қилиш, эскириб қолган дори воситаларини тиббий амалиѐтдан чиқариш 
тўғрисида тавсия бериш вазифаларни бажаради, шунингдек ҳамма хориждан 
келтирилган дори воситаларига ҳам клиник тадқиқотларини олиб боради. 
- Фармакология қўмитаси тавсиялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
масъул Бош бошқармаси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради. 
Ундан ташқари фармокология қўмитаси қуйидаги масъулиятлар 
юклатилади: 
- янги дори воситаларини ва янги дори шаклларини клиник синовдан 
ўтказиш учун рухсат бериш; 
- янги дори воситалари ва шаклларини амалиѐтда қўлланилиши, ѐки 
қўлланилмаслиги тўғрисидаги тавсияномани кўриб чиқиб уни тасдиқлаш; 
- янги дори воситалари учун берилган номларни кўриб чиқиб, берилган 
номни тасдиқлашга тавсия қилиш; 
- янги дори воситаларини юқори бир маротабалик ва юқори суткали 
дозаларини аниқлаб тасдиқлаш, қайси гуруҳга мансуб бўлишини аниқлаш; 
- эскириб қолган дори воситаларини саноат микѐсида ишлаб 
чиқаришдан олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияни тайѐрлаш; 
- янги дори воситалари ва шаклларини тиббиѐт амалиѐтида қўллаш ва 
ишлаб чиқариш учун тавсияномаларни тайѐрлаш; 
Ушбу фаолиятларни амалга оширишда қўмита томонидан олдиндан 
текшириш, тажрибалар ўтказиш ва тегишли адабиѐтлардан аниқланишига 
мухтож бўлган дори воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг 


96 
тегишли комиссиялари, илмий текшириш институтлари мутахассисларига 
тегишли хулоса чиқариш учун юборилади. 
Экспериментал тажрибалар ва клиник синовлар ўтказиш учун алоҳида 
клиникалар, шифохоналар ва лабораториялар ажратилади. Буларни рўйҳати 
эса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Фармакология қўмитаси мунтазам равишда янги дори воситалари 
тўғрисида расмий маълумотларни чоп этади. 
Фармакология қўмитаси ўзининг ваколати доирасида илмий текшириш 
институтларини ва олий таълим муассасалари илмий кенгашлари билан 
богланиб туради. Қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
академияси Ўзбекистон Республикаси ―Узфармсаноат‖ концерни ва бошқа 
тегишли маҳкама ва ташкилотлар билан бирга ҳамкорликда олиб боради. 
Дори воситасининг 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish