ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИДА COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ ХУСУСИЯТЛАРИ. Қандли диабет билан оғриган беморларда инфекцияларга моиллиги шубқасиз. Сурункали гипергликемия турли хил вирусларга, жумладан грипп А 2009 (H1N1), SARS-CoV ва MERS-CoV билан касалланган беморларда касалликни оғирлик даражасини ва касалликни ўлим билан якунланишини мухим бир омили хисобланади. ҚД билан оғриган беморларда касалликка моил бўлган бир қатор ўзига хос механизмлари мавжуд. Патогенетик жихатдан гипергликемия контринсулин гормонлар таъсири билан боғлиқ бўлиб инсулинрезистенликга олиб келиши, клиник жихатдан эса бу қондаги глюкозанинг аномал ўзгарувчанлигига олиб келади. Гипергликемия ва инсулинрезистенлик гликолизни якуний махсулотини тўпланишига ва оксидатив стрессга олиб келади, шунингдек тўқималарни яллиғланишга олиб келадиган адгезия молекулаларни стимуллайди. ҚД билан оғриган беморларда гипергликемия фонида эндотелиал дисфункция туфайли қон томирларнинг ўтказувчанлиги сезиларли даражада ошади, шу жумладан ўпканинг алвеоляр тармоғидан хам шу жараён кузатилади. Вирусни турлараро юқишнинг асосий компоненти бу хужайра ичига киришидир, айниқса коронавирусларга хос (CoV). SARS-CoV-2 организмга кириши – нафас йўлларининг эпителияси, ошқозон ва ичакни эпителиоцитларидир. SARS-CoV-2 дастлабки босқичи бу нишон-хужайра ичига кириш. SARS-CoV-2 учун спецефик рецепторлар бу ангиотензин айлантирувчи ферментни II (ААФ2) рецепторлари хисобланади. Вирус трансмембран оқсил ААФ2 билан боғланиб ва у билан хужайра ичига киради. Нишон-хужайра мембранаси билан боғланганидан сўнг хужайранинг протеазаси оқсилни парчалайди, шу тариқада вирусни кириб бориши ва кўпайишига имкон беради. ААФ2 рецепторлари юқори нафас йўллари хужайраларида, буйрак, қизилўнгач, сийдиқ пуфаги, мояклар, ёнбош ичак, юрак ва марказий асаб тизиминг хужайраларида мавжуд. ААФ2 максимал экспрессияси ёғоничак, миокард ва буйрак хужайраларида аниқланган. Ўпка альвеоляр 2-тип хужайраси рецепторларнинг юқори экспрессияси аниқланган, шу сабабдан бу хужайралар вирусга тез эришиладиган нишон бўлиб клиник жихатдан зотилжам кўринишида аниқланади. Гипергликемия ААФ2 экспрессиясини ва плазмоген даражасини оширувчи омили бўлиб, вирусни хужайрага тез кириб боришига сабаб бўлади. Шунингдек, in vitro тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўпка эпителий хужайраларида гипергликемия шароитида вируснинг хужайра ичидаги репликацияси сезиларли даражада ошади. Ошқозон ости бези оролчаларида ААФ2 рецепторлари мавжудлиги вируснинг бевосита зара етказувчи таъсиридан далолат беради. Бу таъсир COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларда биринчи маротаба аниқланган қандли диабет касаллиги кўпайиши билан боғлиқ. Вируснинг орол хужайраларига цитотоксик таъсири юзасидан инсулин етишмовчилигининг ривожланишига олиб келади, бу эса қандли диабет билан оғриган беморларда эугликемик кетоацидоз ривожланиш хавфини оширади. Юқорида айтиб ўтилганидек, коронавирус инфекциясининг асосий ўлимга олиб келадиган асоратлари ЎРДС ривожланишидир. COVID-19 туфайли ЎРДС патогенезида асосий ролни “цитокин бўрони” деб аталадиган иммунитет тизимининг хаддан ташқари тез ривожланадиган реакцияси бўлиб бунда хаёт учун хавфли цитокинлар кўп миқдорда ажралиб чиқади. Цитокинлар ажралиш синдроми ЎРДСнинг бошланиши ва тезкор ривожланишига олиб келади ва бундан ташқари биринчи ва иккинчи ходисалар орасидаги вақт оралиғи 1 кундан кам бўлиши мумкин. “Цитокин бўрон” тўқималарда яллиғланиш каскад механизмларини активлаштиради. “Цитокин бўрон”нинг асосий ўйинчиси – бу яллиғланишнинг ўткир босқичининг белгиси интерлейкин-6 (ИЛ-6). Интерлейкин-6 даражаси COVID-19 билан касалланган беморларда ўлим билан боғлиқ омили. ҚД билан касалланган беморларда гипергликемия фонида ИЛ-6нинг сурункали юқорилиги сабабли ЎРДС ривожланиш хавфи ва тезлиги юқори. 4-турдаги дипептидилпептидаза (ДПП-4) ферментининг вируснинг рецепторлари сифатида амалиёт кўрсатмаларда ўз аксини топмаган. иДПП 4 дан патогенетик терапия сифатида фойдаланиш тасдиқланмаган ва тавсия этилмайди. Қўшимча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, янги SARS-CoV-2 коронавируси ўзидан олдинги MERS-CoV нисбатан ДПП-4 рецепторлари билан ўзаро таъсирини кўрсатмайди.