Режалаштирилган янгиланиш санаси:
|
2024й.
|
Ёзишмалар учун манзил:
|
Ўзбекистан, Ташкент ш.,100097
|
Миллий клиник протоколни яратиш бўйича ишчи гурух таркиби.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
Маъсул ходимлар:
Рецензентлар:
Услубий ёрдам:
Мақсад ва вазифалар
Ушбу баённоманинг мақсади мавжуд бўлган энг яхши даллилар асосида, Ўзбекистон Республикасида COVID-19 касаллигида қандли диабет ва юрак қон-томир касалликлари кечиши, эрта ташхислаш, даволаш ва реабилитациясида ягона тизим ва ёндошувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Клиник баённоманинг мақсади
Беморлар тоифаси
Қандли диабет ва юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда COVID-19 ташхиси гумон қилинган беморлар.
Баённоманинг мақсадли гуруҳи
Врач-инфекционистлар.
Умумий амалиёт шифокорлари (оилавий шифокорлар).
Врач-терапевтлар.
Тез тиббий ёрдам шифокорлари
Тиббиёт олийгоҳлари ва колледжлари ўқитувчилари
Тиббиёт олийгоҳлари студентлари, магистрлари, клиник ординаторлари
МУНДАРИЖА
КИРИШ
2019 йил декабрь ойида Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ухань шаҳрида (Хубей провинцияси) янги коронавирус инфекциясини бирдан авж олиши кузатилди, касал қўзғатувчисига вақтинчали 2019-nCoV деган ном берилган. Жахон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ЖССВ) 11 февраль 2020йил куни янги коронавирус инфекциясига расмий ном белгилашти – COVID-19 («Coronavirus disease 2019»). 11 февраль 2020йил куни вируслар таксономияси халқаро комитети COVID-19 қўзғатувчисига расмий ном белгилашти – SARS-CoV-2. 9 март 2020 йил ЖССВ томонидан COVID-19 пандемияси расман эълон қилинди.
Дунёдаги эпидемиологик жараённинг ривожланишини хисобга олиб, соғлиқни сақлаш мутахассисларига тезкор диагностика ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ васифалар белгиланди. Умумий ахоли миққиёсида янги коронавирус инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича методологик тавсиялар билан бир қаторда айрим тоифадаги беморларга эътибор қаратиш зарурияти пайдо бўлди.
ЖССВ томонидан COVID-19 инфекциясига моиллиги катта бўлган етакчи ноинфекцион касалликлар белгиланди: қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари, онкология ва сурункали респиратор касалликлар.
Бундай беморлар нафақат инфекция юқтириш хавфи юқори. Ушбу тоифадаги беморларда COVID-19 инфекцияси сурункали касалликларни декомпенсация босқичига опкелиши, асоратларни ривожланиши хамда инфекцион жараённинг атипик кўриниши билан кечади ва эрта леталликга олиб келади. Бундан ташқари коморбид беморларда дори воситаларининг ўзаро таъсири ва стандарт терапиянинг сурункали касалликларга таъсирини инобатга олиш зарур.
Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда COVID-19 инфекциясига чалиниш хавфи юқорилиги ва касалликнинг оғир кечиши кузатилади. Шунингдек ҚД билан оғриган беморларда зотилжамнинг оғир тури, ўткир респиратор дистресс синдром (ЎРДС), инфекцион-токсик шок полиорган етишмовчилиги ривожланиши билан, тромбоэмболик асоратлар, ўткир нафас етишмовчилиги келиб чиқиши ва ўлим жуда юқори.
Шу муносабат билан COVID-19 пандемияси шароитида қандли диабетни бошқариш бўйича ягона келишилган хужжатни ишлаб чиқиш зарурияти туғилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |