Ташқи ноқулай омиллар
Cуғорма ерлада экиладиган экинлар структурасининг узгариши, суғорма сувга булган талабни етарли даражада самарали бошкара олмаслик, суғориш мавсумининг энг долзарб даврида меъёрий резервларинг йўқотилиши насос станцияларига бўлган юкламанинг айникса, бош насос станцияларга, ортиши ва таъмирлаш даврининг зарур муддатининг кискариши; Насос стансияларини энергия билан таминлашнинг ишончлилигининг пасайишини, енерготизим томонидан қуват бўйича суткалик ва бошка чекловлар (режали учиришлар ва режадан ташкари) фаолиятдаги насос агрегатларининг мажбурий ва халокатлиишдан тўхташи сонининг ортишига олиб келади
Эксплуатацион бузилишлар билан боғлик омиллар
Земснарядлар паркининг қискариши, уларнинг зарарланиш микдорининг ортиши фаолиятдаги бош тиндиргичлар ишининг самарадорлигини пасайтиради ва насосларга келаётган сувнинг лойихавий меъёрлар даражасида тиндирилишини таъминламайди.
-насос станцияларида, айникса, бош станциялардаги сув олиш курилмаларининг сузиб юрган чикиндилардан химоялаш муаммолари хал этилмаганча қолмокда. Сув манбаларида сузиб юрувчи чикиндиларни келтириш билан кузатиладиган сув сатхи кутарилган даврларда жисмонан ва маънан эскирган пангжара тозаловчи машина ва механизмлар панжараларни тўлик ва уз вактида тозалашни таъминлай олмайди. масалан, « Оби-хаёт » НС да панжараларнинг стерженлари орасидаги бушликка чикинди тупланади ва уни батамом тўлдиради, бу эса панжараларнинг ўзида сув сатхининг кескин ўзгаришларига ва сув кабул килгичларда сув сатхининг тушишига олиб келади.
-таркибида 5 кг/м3 гача абразив суспензия бўлган чикарилаётган сувнинг лойкалиги кучли бўлганда насосларнинг ички сув ўтказиш кисмининг: корпус, ишчи гилдираклар ва зичламаларнинг тезкор эскириши юз беради. электродвигателлар ва реакторларининг мойли виключателларининг купчилигида ишчи контактлари ва приводларнинг эскириш кузатилади. Насос станциясининг ишлаш кобилияти ва хавфсизлиги асосан босимли трубопроводларнинг эскириб кетганлиги жиддий хавф тугдиради. Кучли лойкаликдаги дарё сувини чикариш шароитларида босим трубопроводларининг эскиришининг асосий кўриниши кобикнинг ички юзаси металлининг гидроабразив эрозияси хисобланади. Сизот сувлари окиб келишининг ва сувнинг турли йуллар билан сизиб чикиши сизот насосларига лойихада кўзда тутилгандан ортик юкламалар тушиши, тозалаш учун етарли мосланмаган потернларнинг лойка босишига олиб келади.
-насос станцияларининг куйи бьеф сув сатхининг камайган холатларида жадаллашган суръат билан ишлаш тартибида, вакуум упирилиши ногерметик клапанларида, гурухли босим трубопроводларининг нотекис юкланишида, чикарувчи каналнинг лойка босиши туфайли юкори бьефдаги сув сатхининг кутарилиши ёки у ерда сунъий таянчнинг хосил килинишида насосларнинг босими ва электр энергиясининг солиштирма сарфи ортади, бу эса насос станцияларининг умумий энергияли самарадорлигининг камайиши билан шартланади.
Насос станциялари каби мураккаб техник обектларнинг ишлаш кобилияти ва узок хизмат килиши эксплуатациянинг хар кандай шароитларида мутлак кафолатланмайди. Хар доим, узок муддатли эксплуатациядан кейин курилманинг аварияли холатда ишдан чикиш эхтимоли бор. Кўп насос станцияларда ёнғинга қарши тизим факат расман мавжуд, электродвигателлар ишини харорат назорати, телемеханика тизими етарли даражада фаолият курсатмайди. Ишончли назорат-улчов асбоблари билан жихозланмаган химоя тизими халокатли вазият якинлашаётгани хакида огохлантиришга ёки белгиланган тартибда хатар сигналига мустакил
равишда чора куришга кодир эмас.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, Тошкент, «Ўзбекистон», 1995
М.Мамажонов, Б.Уралов, А.Хакимов, Т.Мажидов “ Насослар ва насос cтанциялари”
Методические указания по водохозяйственным расчётам при дипломном проектировании оросительных насосных станций в условиях Средней Азии. Т. 1979г
http://www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |