Социализация жараёнлари



Download 29,22 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi29,22 Kb.
#204629
Bog'liq
СОЦИАЛИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ


СОЦИАЛИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
Режа:

    1. Шахс социализацияси.

    2. Ижтимоий "мен" нинг шаклланиши.

    3. Ижтимоийлашув даврлари

    4. Ижтимоийлашув институтлари ва агентлари.

  1. Десоциализация ва ресоциализация.



1. Шахс социологияси аксарият ҳолларда шаклланиш, ривожланиш, тарбия, социализация каби категорияларидан фойдаланади. Шахсни вужудга келиши тушунчаси истеъмол қилинганда инсон шаклланиши, ривожланишига мақсадли тарзда таъсир қилаётган объектив шароитлар ва субъектив омиллар назарда тутилади.
Шахс ривожи тушунчаси кишининг онги ва ҳулқ-атворида содир бўлаётган тадрижий ва илгарилаб боаётган ўзгаришларни афода этади. Тарбия субъектив фаолият билан боғлиқ бўлиб, у инсонда уни ўраб турган олам ҳақидаги тасаввурларни пайдо қилади.
Социализация эса шахс шаклланиши, у томонидан жамиятда ишлаб чиқилган тартиб-талабларни изчил тарзда ўзлаштириш, уни жамият билан ўзаро муносабатларини амалга оширишга хизмат қиладиган онгли фаолияти ва ҳулқ-атворини вужудга келтириш учун керак бўладиган билим ва кўникмаларини вужудга келтирадиган жараёндир.
Шахс социализацияси киши ҳаётининг илк йилларидан бошланиб, унинг бутун умри давомида кечади. Айнан шу маънода биз ота-оналарнинг педагогик маданияти, инсон томонидан фуқаролик бурчларини бажарилиши ва шахслараро мулоқат қоидаларига амал қилиш ҳақида алоҳида тўхташимиз лозим. Зеро, социализация киши томонидан унга жамият томонидан қўйилаётган ахлоқий меъёрлар ва қоидаларни бардавом тарзда билиб бориш жараёнидир. Ўз онгли хатти-ҳаракати ва ҳулқ-атворининг пойдеворини ташкил қиладиган энг оддий маълумотларни киши дастлаб оиладан олади.
Айрим жамиятларда иланинг муҳим социал институт сифатидаги қадриятлар тизими узоқ вақт давомида етарли даражада эътиборга олинмади. Боз устига собиқ тузум даврида кши тарбиясини оила зиммасидан олиб, уни мпктаб, меҳнат жамоаси ва жамоат ташкилотларига юклаб қўйишди. Бу ҳолат эса аянчли ҳолатларни келтириб чиқргани бизга яқин тарихимиздан яхши маълумдир.
Шахс социализацияси эстафетасини оиладан энди мактаб қабул қилиб олади. Аста секинлик билан улғайиб бориш туфайли кишини фуқаролик бурчларин бажариш учун зарур бўладиган билимлар мураккаблашади. Бундай шароитларда таълим муассасаси кишига она Ватан, ўзи яшаётган жамият ва унинг қонун-қоидалари ҳақидаги билимларни тизимли тарзда сингдириб боради. Лекин, социологларни доим бир масала қизиқтириб келмоқда: нима учун шахс социализациясининг дастлабки жараёни турлича, катта ҳаётга чиқаётган ёшларда ўз қарашлари ва тасаввурлари ҳар хил бўлган ва бунда уларда қадриятлар тизими бир-бирига зид келадиган ҳолатларни шаклланишига мактаб қандай қилиб йўл очиб қўймоқда? Бу саволларга жавоб топиш ҳозирда жауда муҳимдир.
Шахс социализациясини амалга оширирувчи кучли механизм бўлиб ОАВ намоён бўлишади. Улар томонидан жамоатчилик фикри шакллантирилади ва бошқарилади. Ва нихоят, шахс социализацияси кишининг меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва билиш фаолияти билан яқиндан боғлиқдир. Чунки, фақат билимларга эга бўлиш эмас, балки уларни реал ҳаётга тадбиқ этиш орқали ўзида маълум бир дунёқарашни шакллантириш ҳам социализациянинг таркибий элементларидандир.
Шундай қилиб, шахс социализацияси инсон томонидан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида мапвжуд бўлган фуқаролик муносабатларини ўзлаштиришнинг ўзига хос шакли сифатида гавдаланади
Замонавий шароитларда социализация кишиларнинг маънавий қиёфаси, эътиқоди ва ҳатти-ҳаракатларига янги талабларни қўймоқда:
- биринчидан, жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий ислоҳотлар муваффақияти фақат юқори даражада маълумотли, малакали ва фаол ижтимоий фаолият олиб бораётган кишиларга бевосита боғлиқ;
- иккинчидан, шахс социализацияси жараёни ҳаддан зиёд мурккаблиги туфайли у восита ва механизмларни тоборо такомиллаштириб борилишини тақазо этади;
- учинчидан, шахс социализацияси барча ижтимоий муаммоалар ечимининг ажралмас қисми бўлиб, мазкур муаммоларни ўз вақтида бартараф эиш ижтимоий тараққиётнинг муҳим гарови бўлиб хизмат қилади.
- тўртинчидан, шахс социализацияси кишилар онги ва ҳулқ-атворидаги салбий иллатларни бартараф қилишни назарда тутур экан, социология ҳали ҳам нима учун бир хил бошланғич масофада турган кишиларнинг айримлари безори, алкоголик, ўғри, бошқалари эса бюрократ, ҳушомадгўй, мансабпараст бўлишмоқда ва кишиларда жамият учун ўта хавфли анти-ижтимоий ҳулқ-атворлар шаклланаяпти деган саволга тўлиқ жавоб бера олмади.
- ва нихоят, шахс социализацияси миллий ва умуминсоний маданиятлар ўзаро таъсири остида кечаётган экан, миллий ўзлик бу жараёнда доминант бўлиб намоён бўлмоқда.



        1. Ижтимоийлашув жараёнида ўзи сингарилар билан муносабатда булиш бир ижтимоий гуруҳ бошқа гуруҳни "ҳаёт қонуниятлари"га ўрганса, у холда, бу жараён ижтимоий "Мен"нинг шаклланиши дейилади. Инсон боласи хайвонларга қараганда етук бўлмаган боскичда туғилади ва у мураккаб дунёда яшашга мажбур (ижтимоий тузилмага эга бўлган реал ҳаёт). Табиат инсонга тўғри келадиган мос ҳаёт тарзи тўғрисида қайғурмаган. Шунинг учун инсон ўз ҳаёти давомида ижтимоий бошпана қидиради. Лекин бу жисмоний нукта назардан эмас, албатта, балки, ижтимоий муҳит, жой излайди. Ижтимоийлашув ижтимоий муҳитга қараб бутун ҳаёт давомида чузиладиган ўрганиш жараёнига айланади. Катталарнинг кўпчилигида ўзларининг "ижтимоий уй"лари бор - меҳнат тақсимоти системасида мустаҳкам жойлар, уни статус ёки соҳа бошқача қилиб айтса ҳам бўлади. Лекин, энг муҳими ушбу муҳит боқади. мустакиллик беради, эртанги кунга ишонч уйготади, лекин болада ўзининг ижтимоий жойи йўқ. 15 йилдан ортик у ўз ота-онасига қарам ҳолда яшайди.

Сиёсий (паспорт олиш, овоз беришга хукукли булиш, танланган булиш), иктисодий (ишга жойлашиш), ижтимоий (оила куриш, ота-онадан ажралиб ота-она статусига эга булиш) мустакилликни кулга киритиш ижтимоийлашувнинг 2 бошлангич (эртанги) ва давом этувчи (кечки) боскичларининг чегараси хисобланади. Аммо ижтимоийлашув - бу ижтимоий ва иктисодий мустакилликка эришиш эмас, балки, шахснинг шаклланиши хамдир. индивид - жараённинг бошлангич нуктаси, етук индивид - бу тугалланган нуктадир.
Янги тугилган чакалок шахс бўла олмайди, чақалок шахсий "мен"ини ажрата олмайди, чунки унда "мен" деган тушунча хали пайдо бўлмаган бўлади. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган даврда тўғри юришни, гапиришни, фикрлашни ва англашни ўрганади. Кейинчалик мураккаброк фаолиятни ўзлаштириш (расм чизиш, мехнат) ва нихоят ўрта ва кечки болаликда мактабда ўрганиш - булар хаммаси бир жараён, яъни ўзини "мен"ини англаш жараёнининг босиқчлари ҳисобланади. Бола қулоксизлик қилиб, мумкин бўлмаган чегараларга тегиниб ўтади. Бу "ижтимоий мумкин бўлган" хатти-харакат чегараси бўлибгина қолмай балки, ўзининг "мен"ини бошқаларга таъсир килувчи қадриятлар чегарасидир. "Мен" ўз ота-онамга қадриятларни тақдим қиламан, дўстларим ўқитувчиларимгачи? улар нималарга мажбурлар ва нималарга аралаша олмайдилар? мен уз шахсий фикримни билдиришга хаққим-борми, йўқми? уларга дустларим кандай карайдилар? кандай сифатларим учун улар мени кадрлайдилар? кай даражада улар мени яхши кўрадилар? ота-она мухаббати қандай бўлади? тенгдошларнинг дўстлиги ва сотқинлиги нима? мен абадий яшайманми ва ҳаётнинг маъноси нимада? ўсмир качонки шундай саволлар берар экан, ижтимоий "мен"нинг шаклланиш жараёнининг поёни хисобланади. индивидуалликдан шахсийликка ўтилади. Ривожланган индивидуаллик ривожланмаган шахсийликни келтириб чикаради. Шахсийликнинг кейинчаликдаги ривожланиши узоқ давом этиши мумкин.
Ўзининг "мен"ини англаш ва уқиш - 2 турли хил вазиятдир. ўзининг "мен"ини укиш фалсафий саволлар билан боғлик. узининг "мен"ини англаш эса анча аввалрок содир булади. маълумки бола кичкиналигида узини исми билан чакиради (коля чанкади) ва кийинчилик билан шахсий номланишни айта олмайди (мен чанкадим) болада узининг "мен" тушунчаси булади, бошкаларни англаш ёрдамида ривожланади.бошкаларни англаш натижасида бола узининг "мен"ини шакллантиради. Биринчи булиб бу жараённи ч.кули тасвирлаб беради. Гап шундаки, бошкалар, (ота-оналар, тенгдошлар, бегоналар) бола учун кузгу вазифасини утайди. оддий кузгуга биз ташки куринишимизни (соч турмагини, галстукни, куйлакни тугирлаш) учун караймиз. Бошкаларга эса узимизни ички дунёимиз, хатти-харакатларимизни тугирлаш учун караймиз. ушбу кузгуда курган нарсаларимизни бизнинг хатти-харакатларимизга бошкаларнинг реакциясидир. Биз хар доим биз тугримизда бошкалар кандай фикрдалар, ташкаридан кандай куринаман, менинг бирор-бир харакатларимни бошкалар кандай кабул киладилар каби мсууаммолар тугрисида уйлаймиз. Албатта, баъзи харакатларимизни тугирлаймиз. ушбу фикрлар бизни хаётимиз давомида тарк этмайди.


3. Социализация сўзи ижтимоийлашув маъносини англатади. Социализация жараёни инсоннинг жамиятга қўшилиши учун жамиятда мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-харакатлар, меъёрлар,қадриятлар,маданият,дин,тарбия,билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига сингдириб бориши ва ўзлаштиришига айтилади. Социализация мураккаб жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади.Бу жараён 2 даврга бўлинади:
1. Адаптация-шахснинг жамиятда мавжуд бўлган воқеликка кўникиши ёки мослашиши;
2. Интериоризация-шахснинг ўз ҳохиши, интилиши ва иродаси орқали жамиятга қўшилиши.
Социологияда социализация даврларига яна 2 ёндошув мавжуд.
1-ёндошув:социализация жараёни 3 даврга бўлинади:
А) Меҳнатгача бўлган давр
Б) Меҳнат даври
В) Меҳнатдан кейинги давр.

2-ёндошув. Социализация жараёни қуйидаги даврларга бўлинади:


1-давр-гўдаклик даври(1 ёшдан 4 ёшгача)
2-давр-болалик даври(4 ёшдан 10 ёшгача)
3-давр-ўспиринлик даври(10 ёшдан 13 ёшгача)
4-давр-ўсмирлик даври(13 ёшдан 18 ёшгача)
5-давр-меҳнат даври
6-давр-меҳнатдан кейинги-нафақа даври

Мустакил хаётга тайёрланиш анънавий жамиятларда бугунги кунда нафакат давом этувчи, балки, кимматли маросимдир. Барчага яъни ижтимоий катламларга тулик билим бериш инсон жамиятида ХХ асрда муваффак булди. 10 минг йиллаб бунинг учун моддий ресурс туплаганлар. Умумий урта таълим хозирги даврнинг жиддий ютугидир. Хамма харажатларни хисобга олганда ривожланган мамлакатларда таълим учун давлат миллий давромаднинг 3 дан бир кисмини сарф килади. Авваллари анънавий жамиятларда урганиш стихияли тусда булган (катталар оилада кичикларга билим берганлар) факат, саноклиларгина махсус ташкилотларга (мактаб, лицейлар, гимназиялар, университетларга бора олганлар), баъзи фикрлар шундайки, ижтимоийлашув факат куйидагилар билангина чегараланган: болаларни ургатиш, катталар хаётига тайёрланиш, жамоат хаётидаги оддий конуниятларни кабул килиш. Социологлар бунга кенгрок тушунча берадилар. Ижтимоийлашув чакалокликдан бошланиб то каригунча ижтимоий ролларни ва маданий меъёрларни кабул килиш жараёнидир. Нима учун социологлар ижтимоийлашув тушунчасининг тор куриниши билан коникмайдилар. Гап шундаки, мактаб, университет, ишлаб чикарувчи ёки, бошка билимлар - билимларни урганиш учун мулжалланган техник ташкилортлардир. ёш йигит маъруза тинглайди, китоб укийди, уй ва семинар вазифаларини бажаради, амалиёт даврини утайди ва имтхон топширади. Охирида унга биролн бир билим доирасидаги квалификациясини белгилочи сертификат берилади. Бундай билим бериш (урганиш) 5 йил ёки 2 ой давом этиши мумкин, лекин фанни урганиш ва хаётни урганиш бошка-бошка нарсалар. Хеч кандай укитувчи ёки мактаблар инсонни яхши турмуш урток, оила бошлиги, уй бекаси, ёзувчи, узининг ишининг профессионали килиб тарбиялай олмайди. Бунинг учун у бутун хаёти давомида урганиши керак. Хатоларга йул куйиб уларни тузатиши керак ва буларни у лаборатория шароитида эмас, реал хаёти давомида бажариши керак. Социал ролни китобларга караб ёки бирор ишнинг методига караб ижро этиб булмайди. Сарбон ёки кирол ёлланма одамларни атрофдагилар бошкарув коуниятлари ёрдамида узок йиллар тарбиялайдилар. Хар бир ижтимоий рол узида маданий меъёрлар, хатти-харакат конуниятлари ижтимоий ипга тизилган - хак-хукук, мажбуриятлар муносабатларни мужассамлаштиради ва буларни хаммасини кабул килиш керак. Шунинг учун ижтимоийлашувда "кабул килиш" термини "урганиш термин"ига караганда купрок кулланилади. ижтимоийлашув болаликдан инсоннинг шахси 70 фоизга шаклланганда бошланиши керак. Жамиятдан сакланган болалар ижтимоий планда халок буладилар, лекин баъзи холларда катталар ёлгизликни излайдилар (узок булмаган вактга) чунки уларга фикрларини чукурлаштириш керак булади. Хатто шундай вазиятларда жамиятдан узок вактга хам четлатилсалар улар хам рухий хам ижтимоий бардош бера оладилар. Баъзида эса кийинчиликларни енгиш натижасида узларининг хали очилмаган кирраларини топиши мумкин. масалан, Робинзон Крузо.


4. Ижтимоий нукта назардан ижтимоийлашув - бу инсон шахсининг шаклланишини чегараловчи, йуналтирувчи, колипга солувчи агентлар ва институлар бирлашмасидир. Боланинг ёрдамга мухтожилиги ва атрофдагиларга тоъбелигида ижтимоийлашув жараёни ташкаридаги кимдирнинг ёрдами билан амалга ошишини курамиз. ёрдамчилар - одамлар ва идоралар. уларни ижтимоийлашув агентлари деб атайдилар. Ижтимоийлашув агентлари - ижтимоий ролларни узлаштиришда ва маданий меъёрларга ургатишдаги масъул одамлар. Ижтимоийлашув институтлари ижтимоийлашув жараёнига таъсир этувчи ва уни йуналтирувчи идоралар. Ижтимоийлашув бирламчи ва иккиламчи куринишга булинса, агент ва инститлар хам бирламчи ва иккиламчиларга ажратилади. Бирламчи ижтимоийлашув агентлари - ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, бобо-бувилар, узок-якин кариндошлар, ёлланма энагалар, оила дустлари, тенгдошлар, укитувчилар, тренерлар, врачлар, ёшлар ижтимоий гурух лидерлари.
Бирламчи атамаси социологияда инсонни ураб турган ва ажралмас нарсаларга айтилади. Шунинг учун социологлар кичик гурухларни бирламчи гурух сифатида талкин килганлар. Бирламчи мухит инсонга якин булибгина колмай, унинг шаклланишида асосий рол уйнайди. Иккиламчи ижтимоийлашув агентлари - мактаб, администрация ходимлари, университет, ташкилот, армия, полиция, черков, давлат, телевидение ходимлари, радио, нашриёт, партия, суд ходимлари. Иккиламчи атамаси таъсир курсатувчи кучларнинг 2 чи "вагон"и хисобланади ва у инсонга мухим булмаган таъсир курсатади. ушбу агентлар билан алока кам булади. Улар давомий эмас. уларнинг таъсири бирламчи агентларга карганда чукур эмас. Иккиламчи гурухларни социологлар расмий ташкилот идоралар деб атайдилар. Ижтимоийлашув институтига айнан улар мансубдирлар. оила хакида умумий фикр билдирилганда, уни бирламчи социология институти сифатида кабул киладилар. Оила аъзолари ва кариндошларни эсга оладиган булсалар, уларни агентлар деб аташади. Бирламчи ижтимоийлашув агентларининг функцияси узаро боглик ва узгарувчан, иккиламчи ижтимоийлашувда эса йук. Бирламчи ижтимоийлашув универсал 2 чиси эса махсус. масалан, тенгдошлар ва ота-оналар функциялари узаро боглик ва узгарувчан. Тенгдошлар тез-тез ота-оналарнинг урнини эгаллаб уларнинг ижтимоийлашув функциясини бажаради ва аксинча. Лекин иккиламчи ижтимоийлашув агентларини тор махсуслашган булгани учун уларни бундай дейиш булмайди: судья, бригадир ёки укитувчининг урнини боса олмайди. Бирламчи ижтимоийлашув агентлари универсалдирлар. Кадриятлар бирлашмаси хисобланган ота-оналардан фаркли равишда тенгдошлар бир лахза "мен" харакатга ташки куринишга купрок таъсир курсатадилар. Бирламчи ижтимоийлашув агентлари ва иккиламчи ижтимоийлашув агентлари уртасидаги яна бир фарк бу иккинчи ижтимоийлашув агентлари узларининг вазифаларини бажарганликлари учун пул оладилар. Бирламчи ижтимоийлашув агентлари эса йук.
5. Ижтимоийлашув хаёт цикли билан мос тушадиган боскичларни босиб утади. Инсонларни узининг "мен"и ни шаклланишида рол уйнайди: олий укув юртига кириш (талабалик хаётининг цикли), оила куриш (оилавий хаёт цикли), касб танлаш (мехнат цикли), армияда хизмат килиш (армия цикли), нафакага чикиш (нафака цикли). Хаётий цикл ижтимоий ролларнинг урин алмашиши билан боглик. янги статусга эришиш олдинги одатлардан воз кечиш, атрофдагилар, дустона муносабатларни узлаштириш билан боглик. Инсон янги хаёт циклига кадам куяр экан, у куп нарсаларни кайта урганиб чикишга тугри келади. Ушбу жараён социологияда 2 босикчда намоён булади. Эски кадриятлардан, меъёрлардан, рол ва хатти-харакат конуниятларидан воз кечиш, десоциализация дейилади. Янги кадриятларни, меъёрларни, роллар ва хатти-харакат конун-коидаларини кабул килиш, ресоциализация дейилади. десоциализация ва ресоциализация - бу давомий ёки катталар ижтимоийлашувининг 2 томони хисобланади. Болалик ёки усмирлик даврида индивид оилада, мактабда тарбияланар экан, унинг хаётида жиддий бурилиш булмайди. Ота-оналарнинг ажралиши тарбиянинг интернатда ёки болалар уйида тарбияланишини хисобга олмаганда. Унинг ижтимоийлашуви бир маромда утади ва узида янги билимлар ва кадриятлар меъёрларини туплайди. боланинг хаётидаги йирик узгариш у катталар хаётига кадам куйишида руй беради. Ушбу ёшда хам ижтимоийлашув булса хам уларнинг мохияти тубдан узгаради. Шунда десоциализациянинг биринчи босикичи намоён булади. (эскилардан тониш) ва ресоциализация содир булади(янгиларини топиш). Баъзида инсон шундай вазиятларга тушиб коладики, десоциализация чукур асорат колдиради ва натижада инсоннинг шахсий хусусиятлари хам вайрон булади ва ресоциализация устун келади, лекин у йукотилган кадриятлар, меъёрлар ва ролларни тиклай олмайди. Шундай вазиятларга камокларда, лагерларда, рухий касалликлар шифохонасида, баъзи холларни армияда муддат утаганлар тушиб коладилар. Машхур америкалик социолог Ирвинг Гоффмон экстремал шароитлардаги ресоциализацияни "тубан институлар" деб атайди ва хусусиятларини белгилаб беради.Ташки дунёдан ажратиш (баланд девор, кафас, махсус пропуск);
- бир хил одамлар билан яъни бирга ишловчи, дам олувчи инсонлар билан доимий алока;
- исмни урганиш, яъни исмни урнига номер олиш, статусга эришиш;
- аскар, касал, камокдаги одам;
- эски кадриятлар, меъёрлар, урф-одатлардан воз кечиб янгиларини кабул килиш;
- харакат эркинлигини йукотиш.
Бундай холларда индивид йуналишини узгартириб колмай, унинг хусусиятлари бузилади. болаларнинг ижтимоийлашуви бошка шароитларда юз беради:
- ташки дунёдан ажралиб колишининг йуклиги;
- турли хил одамлар билан мулокотда булиш;
- аввалги агентификациянинг тикланиши;
- исмни, кийимни узгартириш йуклиги;
- харакат эркинлигининг кенглиги.
Download 29,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish