1.3. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантиришдаги тутган ўрни ва роли
Инсон дунёга келар экан унинг хавфсиз яшаши учун керак бўладиган энг муҳим фазилат бу хавфсизлик маданиятидир. Қисқача айтганда, қандай билим ва хатти-ҳаракатлар орқали хавфсизлигини таъминлаймиз?. Умуман айтганда, инсон тажрибаси, тўғри фикрлаш ва тез қарор қабул қилиш орқали муаммони ҳал қилиш, шунингдек, юзага келадиган фавқулодда вазиятларда жабрланмасдан, таълофат кўрмасдан чиқиб кетиши мумкин. Шундай экан биз фақат билимни, хулқ-атворни, дунё қарашини ошириб, шу йўл билан онгли равишда хавфли хатти-ҳаракатларимизни ўзгартира оламиз. Хавфсизлик маданияти инсон барқарор ривожланишининг асоси ва энг муҳим фазилати ҳисобланади.
Мамлакатимиз аҳолисининг 62 фоизидан ортиғини қамраб олган ёшлар ва уларга билим, кўникма ва малака бераётган ходимларнинг аксарияти 11 мингдан зиёд таълим муассасаларида ҳаёт фаолиятини юритадилар. Шунинг учун ҳам ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг барча жабҳалари – фуқаролар муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар, экологик хавфсизлик, меҳнат муҳофазаси, маънавий-маърифий, диний ақидапараслик ва террористик, озиқ-овқат, саломатлик, сиёсий хавфсизлик кабиларни қамраб олувчи хавфсизлик маданиятини ўқувчиларда шакиллантириш бўйича таълим тарбияни йўлга қўйиш Ўзбекистон учун бирламчи аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги кунда Республикамизда 9691 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда жами 5.821.861 нафар ўқувчи
(2.840.166 (48.8%) и қизлар) таълим тарбия олиб келмоқда. Яъни бу дегани Республикамиз аҳолисининг қариб 18 фоизи демакдир [45].
Фақатгина жисмоний шахслар, оилалар ва корхоналар учун эмас, балки бизнинг жамиятимиз ва мамлакатимиз учун ҳозирги вақтда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш жуда муҳимдир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг тўртинчи, яъни – “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўлимида “Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш” вазифалари белгилаб берилган [7].
Мана шундай тадбирлар қаторида аҳолини ўқитиш, фавқулодда вазиятлар юз берган вақтда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш муҳим ўрин эгалайди. Тайёргарлик эса амалий кўникма ва малакасиз, белгиланган меъёрларни эгалламасдан туриб эришиш мумкин эмас. “Эшитдим-унутдим, кўрдим-эслаб қолдим, бажардим-тушундим”, деган эди, Конфуций.
Аҳолини тайёрлашда ўқитишнинг классик усуларидан қочиш, асосий эътиборни замонавий педагогик технологияларга асосланган инновацион усулларга қаратиш зарурлигини ҳаётни ўзи исботлаб бермоқда. Зеро таълим самадорлигида маърузаларни эшитганда 5 %, ўқиб ўрганиб ахбарот олинганда 10 %, мунозарларда 50 %, амалий машғулотларда 75 %, бир-бирини ўқитганда эса 95 % ни ташкил этади. Инсон ўқиганда-10%, эшитганда-20%, кўрганида-30 %, кўрган ва эшитганида -80 %, ўзи бажарганида-90% ахборотлар эслаб қолиши мумкин эканлиги эътибордан четда қолмаслиги зарур [22].
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ҳам юртимизда оқилона амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг яққол намунаси бўлиб, ўқувчи-ёшларни комил инсон руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Худди шу каби “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби ўртасидаги мусобақаларнинг барча босқичлари ҳам ўзида истиқболли мақсадларни
ва эзгу ғояларни мужассам этади.
Ушбу ёш қутқарувчилар кулубларини ташкил этиш ҳозирги кундаги ёшларимизнинг ватанпарвар, ҳалқимизга муносиб фарзандларни тарбиялаш турли хилдаги фавқулодда вазиятлар бартараф этиш бўйича ўрни алоҳида эътиборга молик, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Клуб аъзолари билан 52 соатли тасдиқланган дастур асосида бир ўқув йили давомида дарс машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Дарс машғулотларни асосий қисми амалий шаклда олиб борилиши ҳам ёшларни фавқулодда вазиятларда руҳий тайёрлаш ва тўғри ҳаракат қилишга ўргатади. Айни шу мақсада, 2017 йил давомида жойларда
Do'stlaringiz bilan baham: |