Юрак ва қон айланиш тизимининг ўсишига нисбатан ўзига хос характерга эга. Ўсмирлик ёшининг, биринчи давридаёқ юрак ўсиб боришининг ҳамма цикллари асосан тугалланган бўлади. Қон айланиш системаси юрак ўсишидан бирмунча орқада қолади. Натижада у ўсмирларда, айниқса қизларда юрак уриш тартиби бузилади. - Юрак ва қон айланиш тизимининг ўсишига нисбатан ўзига хос характерга эга. Ўсмирлик ёшининг, биринчи давридаёқ юрак ўсиб боришининг ҳамма цикллари асосан тугалланган бўлади. Қон айланиш системаси юрак ўсишидан бирмунча орқада қолади. Натижада у ўсмирларда, айниқса қизларда юрак уриш тартиби бузилади.
- Мия ва асаб тизимининг ўсиши 13-18 ёшларда такомиллашади. Ўсмирлик ёшининг иккинчи ярмида миянинг энг мураккаб психик жараёнлар содир бўладиган пешона қисмида асаб толалари миелинизациялашиб бўлади.
Ўсмир шахсининг такомиллашуви ва шакилланишига туртки бўлган омиллардан бири
ўқув фаолияти мотивларидаги сифат ўзгаришлардир. Ўсмир энди фақат билимлар тизимига
эга бўлиш ўқитувчининг мақтовини эшитиш ва «5» баҳоларни кўпайтириш учун эмас,
балки тенгқурлари орасида маълум ижобий мавқени эгаллаш,
келажакда яхши одам бўлиш учун ўқув мотивлари устувор бўлиб боради,
лекин ўқув фаолияти мотивлари орасида билиш, янги билимларга эга бўлиш мотиви
кучсиз бўлгани сабабли, улар мактабга боргиси келмайди, ўқишга оғриниб келиб, салбий
хис туйғулар ва хавотирлик хисларини бошдан кечиради.
Катталар томонидан ўсмирнинг юриш туриши, хулқига жавоб бериш талаб қилинади.
Ўсмирга унинг илгари қондирилиб келинаётган эҳтиёж ва хоҳишлари энди
қондирилмаслиги, уларнинг кўпидан воз кечиш лозимлиги уқтирилади.
Ўсмир қийинчилик билан бўлсада, ўзининг янги мавқеини тушуна бошлайди,
ўз хулқини ўзгартириб унга мослаша боради.
Ўсмирнинг ҳаёт кечириш тарзи ва
унинг психик тараққиётга таъсири.
Ўсмирлик даври қарама-қаршиликларга бой даврдир. Уни баъзи олимлар «кризислар» «таназзуллар» даври ҳам деб атайдилар. Сабаби ўсмир руҳиятида шундай инқирозий ҳолатлар рўй берадики, у бу инқирозни бир томондан ўзи ҳал қилгиси келади, иккинчи томон-дан, ўзи ҳал қилишга имконияти, кучи ва ақли етмайди. - Ўсмирлик даври қарама-қаршиликларга бой даврдир. Уни баъзи олимлар «кризислар» «таназзуллар» даври ҳам деб атайдилар. Сабаби ўсмир руҳиятида шундай инқирозий ҳолатлар рўй берадики, у бу инқирозни бир томондан ўзи ҳал қилгиси келади, иккинчи томон-дан, ўзи ҳал қилишга имконияти, кучи ва ақли етмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |