Мақсад: Ўсмирлар бир-бирлари билан яхшироқ таништирилади.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби: Танишув: Қатнашувчилар давра бўлиб ўтирадилар. Бошловчи "Менинг исмим…. Мен …ни яхши кўраман (хоҳлаган нарса ёки кишининг исмини айтиш мумкин),- дейди ва олмани бирон кишига қараб отади. Олмани илиб олган иштирокчи ҳам ўзини шундай таништиради ва олмани бошқа иштирокчига узатади. Кейин барча иштирокчилар ўзларини таништириб бўлгунларига қадар давом етади.
Иштирокчилар таништириш жараёнида айтиш мумкин бўлган жумлалар:
Мен …ни яхши кўраман
Мен ёқтираган гул ….
Мен ёқтирадиган ранг ….
2-Машқ. “Агар”
Мақсад: Когнитив жараёнлар сирасига кирадиган ва ўз-ўзини англашга имкон берадиган рефлексияни ривожлантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби: “Агар”. Ўсмирларга агар уларнинг ҳаётида тўсатдан бирор ижобий ёки салбий ўзгариш юз берса, улар ўзларини қандай ҳис этишлари мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришлари таклиф қилинади. Салбий ва ижобий ўзгаришлар қандай ҳолатларда юз бериши мумкинлиги юзасидан суҳбат, мунозара ташкил этилади.
3-Машқ. “Доно ўсмир”
Мақсад: Хатти-ҳаракатлар рефлексиясини ривожлантириш ва агрессив хулқ-атворнинг ижобий ва салбий томонларини англаш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўсмирларга 10 та мазмунан агрессив холатлар билан боғлиқ ва “Мен шуни аниқ биламанки...” деб бошлашлари тўғри бўладиган гапларни ўйлаб топиш вазифаси берилади. Сўнгра ушбу гапларга асос бўлган ҳолатларни саралашда, бу гапларни айтишда ўзларини қандай ҳис этганликлари юзасидан фикр алмашилади.
4-Машқ. “Нима қилай? ”
Мақсад: Хатти-ҳаракатлар рефлексиясини ривожлантириш ва агрессив хулқ-атворнинг ижобий ва салбий томонларини англаш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби: Ўсмирларга навбатма-навбат ҳаётларида содир бўлган кескин вазиятда ўз-ўзларини назорат қила олиш учун нима қилганликларини бирма-бир айтиб бериш таклиф қилинади. Ҳар бир ўсмир ижобий натижага олиб келган ҳаракатларига нисбатан муносабат билдиради, бундай ҳаракатни амалга ошириш бўйича ўз имкониятлари хусусида мулоҳаза юритиш таклиф қилинади.
5-Машқ. “Сабаблар”
Мақсад: Ўсмирларнинг ҳаётий мақсадларини ойдинлаштириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
“Сабаблар”. Ўсмирларга ўзлари яқиндан билган инсонлар (ака-укалари, дўстлари) дан бирининг ҳаётий фаолияти қандай сабабларга кўпроқ асосланиши ҳақида ўйлаб кўриш таклиф қилинади. Сўнгра тегишли хулосалар қандай мулоҳазаларга, қанчалик ўринли тахминларга асосланиши юзасидан жамоавий муҳокама ўтказилади.
6-Машқ. “Вақт чизиғи”
Мақсад: Ўсмирларнинг агрессив холатларни рефлексия қилишга ўргатиш ва ўз агрессив хулқига нисбатан масъулиятни ҳис этиш малакасини ҳосил қилиш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Доскага муайян агрессив ҳолатнинг давомийлигини рамзий акс эттирувчи чизиқ чизилади. Ўсмирлар билан бу чизиқни шартли равишда қандай қисмларга бўлиш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритиб кўриш тавсия этилади.
Сўнгра қайси оралиқларда ўсмирлардан айниқса катта фаолият талаб қилиниши, қаерларда бироз “ҳордиқ” чиқариш мумкинлиги, чизиқ якунида қандай натижа қўлга киритилиши лозимлиги хусусида фикр алмашилади.