Плеоморф аденома (фибромиксохондроэпителиома, аралаш ўсма, сўлак бези аденомаси, љайталанувчи эпителиома) - сўлак безларининг кўп учраб турадиган хавфсиз ўсмаси. Ќаммадан кўра кўпрољ учрайдиган жойи љулољ олди бези, лекин љаттиљ танглай билан юмшољ танглай ўртасидаги чегарада, жађ ости сўлак безларида ќам учраши мумкин. Бу ўсма юмшољ, зич эластик, љаттиљ тугун кўринишида бўлади. Кесиб кўрилганида бўлакчали тузилишга эга эканлиги кўзга ташланади. Бўлакчалари бириктирувчи тўљима љатламлари билан бир-биридан ажралиб туради. Ярим тиниљ суюљлик билан тўлган майда ва йирик кисталар ќам учраши мумкин. Баъзан эски љонталашлар соќасида љўнђир-љизил тусли ўчољлар учрайди. Бу ўсма гистологик тузилиши мураккаблиги билан ажралиб туради, ќар хил тузилмалардан: эпителиал, миксо- ва хондросимон элементлардан ташкил топган. Эпителиал ќужайралар кўпбурчакли, думалољ ёки тухумсимон шаклда бўлиб, солид уялар ёки нотўђри шакллар, тортмалар ќосил љилади. Ичи шилимшиљ билан тўлган безсимон найчалар, шунингдек "марварид доналари" ќосил љилган мугузланувчи кўп љаватли эпителий љатламлари ќам учраши мумкин (эпидермоид табаљаланиш). Миксоид ва хондроидли жойлар ќам кўзга ташланади. Ўсма стромаси суст ривожланган, лекин гиалинозга учраган бўлиши мумкин. Унда ёђ тўљимаси оролчалари, фолликулалар ќосил љилган лимфоцитар инфильтратлар ќам топилиши мумкин. Хондроид оќакланиб љолиши мумкин.
Малигнизацияланган аралаш ўсманинг хавфли ўсмага хос аниљ белгилари бўлмайди. Бир талай митозлар бўлиб турган атипик эпителиал ќужайралар бўлган, шунингдек эпидермоид рак, аденокарциномалар, некрозларга хос жойлар пайдо бўлган маќалларда буни малигнизация бошланган деб ќисобланади.
Мукоэпидермоид ўсма (љўш метаплазияли эпителиома, шилимшиљ ќосил љилувчи эпителиома, шилимшиљ ишлаб чиљарувчи ва эпидермоид аралаш карцинома, Скорпиль ўсмаси) - сўлак безлари чиљариш йўлларининг эпителийсидан ўсиб чиљадиган ўсма. Бунда эпителиал ќужайралар икки йўналишда - ќам шилимшиљ ќосил љилувчи призматик эпителий томонига, ќам эпидермоид томонига љараб табаљаланади. Бу ўсма нисбатан хавфсиз ўсма бўлиб, юзи силлиљ ёки ђадир-будур думалољ ёки нотўђри шаклдаги тугун кўринишида кўзга ташланади, консистенцияси юмшољ-эластик, љаттиљ бўлади. Кесиб кўрилганида ўсма тўљимаси кулрангнамо-пушти рангда, бўлакчали бўлади. Ичида шилимшиљ билан тўла кисталар бўлиши ќам характерли. Ўсма хавфли тусга кирганида унинг чегаралари ноаниљ, консистенцияси љаттиљ бўлиб љолади, безда некротик ўзгаришлар рўй бериши туфайли псевдокистоз тузилмалар бўлиши характерлидир.
Микроскоп билан текшириб кўрилганида стромасида безсимон структуралар ва кисталар топилади, кисталарнинг девори шилимшиљ ќосил љилувчи ќужайралар билан љопланган бўлади. Эпидермоид эпителий камдан-кам ќолларда мугузланиш ќодисасига учрайди ва оч тусдаги ќужайралардан иборат бўлади. Оралиљ ќужайралар ќам учраб туради, булар эпидермоид ва шилимшиљ ишлаб чиљарувчи ќужайраларга айланиши мумкин. Кам табаљалашган (хавфли бўлиб ўтаётган) мукоэпидермоид ўсмаларда митотик фаолликнинг кучайгани, ќужайралар ядроларининг полиморф ва гиперхром бўлиб љолгани, ќужайраларнинг некрозга учрагани љайд љилинади; эпидермоид ќужайралар билан оч тусли ќужайралар ўртасида оралиљ ќужайраларга ўхшаш ќужайралар кўп бўлади. Шилимшиљ ишлаб чиљарувчи ќужайралар кам топилади.