Ногиронлиги бўлган шаҳсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги 739-сонли қарори қабул қилинди.
Хукуматимизнинг ушбу қарори вилоятимиз учун айни вақтида чиқарилган қарори деб ўйлайман. Чунки, вилоят КОК ҳам ва унинг филиаллари ҳам бугунги кунгача ўз биносига эга эмас эди. Ушбу қарорда; ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг мунтазам ва мустақил равишда билимини оширишга кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, уларнинг ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли равишда бойитиб бориш, ахборот кутубхона муассасаларига келишга имконияти йўқ фойдаланувчилар учун Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аудио китоблардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда кўчма кутубхоналар ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шаҳсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасалари учун кадрлар тайёрлаш, малакасини оширишнинг аниқ тизим ҳамда механизимларини яратиш ва амалга ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу Қарорнинг 3 бўлимида вилоятимиз КОК га Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан жами 10 миллиард сўм ажратилиб, шундан 3 миллиард сўм ички жихозлар учун, қолган маблағлар бино қурилишига мўлжалланган. Ушбу қурилиш 2020 йил II чоракда бошланиши керак. Кутубхона учун қурилаётган бино вилоятимзда энг чиройли, кўркам ва муҳташам бино бўлади. Кутубхонамизнинг биносини қуриш мақсадида Гулистон шахар 4 мавзе “Буюк келажак” массивидан Гулистон шаҳар хокимининг 2019 йил 7 январдаги 12-сонли қарорига асосан 0,30 га ер майдони ажратилди. Ҳозирги кунда бинонинг лойихалари ва бирламчи ҳужжатлари ишлаб чиқилиб вилоят қурилиш бошқармасига тақдим қилинди. Хукуматимизнинг ушбу Қарорига асосан кутубхонамизнинг туман ва шаҳар филиалларимизга ҳам янги замонавий бино қуриш мақсадида вилоят хокиминиг 553- сонли қарори қабул қилинди.
Вилоят хокими Қарорининг 5-бўлимида Боёвут, Гулистон, Сирдарё, Сардоба ва Оқолтин туманлари ҳамда Янгиер шаҳарларидаги филиалларимизга ҳам янги бино қурилиши белгилаб қўйилган. Шу мақсадда шахар, туман хокимликларнинг ер ажратиш бўйича қарорлари қабул килиниб ҳар бир филиалларимиз учун жойларда 0,18 га ер майдони ажратилди. Филиалларимизга бино қурилиши учун маҳаллий бюджет хисобидан жами 3 миллиард сўм маблағ ажратилади. Шундан 1 миллиард сўми ички жихозларга сарфланади.
2018 йилда Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига Республикадаги кўзи ожизлар кутубхоналарини Луи Брайль ёзувидаги адабиётлар ва журналлар билан таъминлаш мақсадида Латвия Республикасидан умумий баҳоси 800 000,0 (саккиз юз миллион) сўмлик минни типография аппарати олиб келиниб ўрнатилди ва бугунги кунда адабиётлар чоп этилмоқда. 2019 йил II чоракдан республикамиздаги барча кутубхоналарни бепул Луи Брайль ёзувидаги адабиётлар билан таъминланиши режалаштирилган.
Вилоят КОКга қурилаётган янги бино 3 қаватдан иборат бўлиб, мини типография, овоз ёзиш студияси ва редакция ишлари ҳам йўлга қўйилади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонивич томонидан 2020 йилга
Do'stlaringiz bilan baham: |