Тақдим этиладиган ижодий ишлар.
Янгидан яратилган қўшиқ бастакорлар мусиқа ва санъат мактаблари ижодкорлари учун. (янгидан яратилган қўшиқлар студияларда ёзилиб, аранжировка қилиниб тайёр ҳолга келтирилиб, дискларга ёзилган ҳолда, нотаси билан тақдим этилади).
Яратилган янги шеър шоирлар учун:
Хисоб шеърлар матни шоирлар ва иэркин ижодкорлар учун.
Танловга топширилган хужжатлар ва ижодий ишлар қайтарилмайди.
IV. Танловни ўтказиш шартлари.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларда тарихан қисқа даврда мамлакатимиз қийин улкан ривожланиш даврини босиб ўтгани, бугунги кунда иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айлангани барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқ ва марраларимиз омиллар, миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик болалар доимий эътибор ва ғамхўрлик, баркамол авлодни вояга етказиш, таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳатларни ижобий самаралар ўз ифодасини топиши лозим.
Янги яратилган қўшиқлар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодий жамоалар ёки якка хонандалар иштирокида ижро этилиши шарт.
Танлов қуйидаги 3 та йўналиш бўйича ўтказилади.
энг яхши янги қўшиқ.
энг яхши янги шеър.
энг яхши хисоб шеъри.
V. Танлов ғолибларини тақдирлаш.
Танлов ғолибларини тақдирлашни ташкил этиш мақсадида Ишчи гуруҳини мажлиси ўтказилади ҳамда танловни натижалари эълон қилинади. танлов ғолиблари ва совриндорларининг рўйҳати ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланади.
Танловда энг яхши қўшиқ, энг яхши шеър ва энг яхши хисоб шеър йўналишлари ҳамда қўшимча равишда ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан номинация бўйича ғолиблар аниқланади.
Танлов натижалари ва ғолибларнинг рўйҳати тақдирлаш маросимидан сўнг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Республика босқичи ғолиблари ҳамда номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан қуйидаги пуллик мукофотлар билан тақдирланадилар.
1-ўрин 4 000 000 сўм маблағ ва 1 даражали диплом.
2-ўрин 3 000 000 сўм маблағ ва 2 даражали диплом.
3-ўрин 2 000 000 сўм маблағ ва 3 даражали диплом.
номинация ғолиблари 1 000 000 сўм маблағ ва номинация номи акс эттирилган диплом, фаол иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.
МАЪЛУМОТНОМА
Берилди ушбу маълумотнома шул хақидаким, хақиқатдан ҳам Сирдарё туман
ИИБ ЁХБ инспектори сержант А. Абдурахмонов Сирдарё туман 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчи ва ишчи ходимлари билан “Ёнғин хавфсизлиги” қоидалари бўйича суҳбат ва йўриқнома ўтказди.
Ушбу ўтказилган суҳбат ва йўриқномада БМСМнинг 34 нафар ўқитувчи ва 15 нафар ишчи хизматчилари қатнашдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |