Сирдарё туман 10-сон Болалар мусиқа
ва санъат мактаби директори: А. Бердибаев .
Сирдарё Вилояти Халк таълими бошкармаси Сирдарё тумани 10-сон Болалар Мусика ва Санъат мактаби
|
| Sirdaryo Viloyati Xalq Ta'limi Boshqarmasi Sirdaryo tumani 10-son Bolalar Musiqa va San'at maktabi |
2016- йил «15» августь № Бахт шахри
А. Яссавий кўчаси №16-А
тел: 377-61-35
“Ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқиш тўғрисида”
Асанов Абилмежит Аметович - Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Рус халқ чолғу созлари ўқитувчиси Россия Федерациясига кетаётганлиги сабабли 2016 йил 15.08.2016 йилдан 30.08.2016 йилгача ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқарилсин.
2015-2016 ўқув йиллари ҳисобидан 2016 йил 1 августдан 15 иш кунидан иборат навбатдаги меҳнат таътили берилсин, таътилдан қайтиш муддати 2016 йил 18 августь деб белгилансин.
Асос: Аризаси, меҳнат таътили жадвали. Ўз РМКнинг 105-160 – моддаси.
Сирдарё туман 10-сон Болалар
мусиқа ва санъат мактаби директори: А. Бердибаев.
Болаларни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишига хизмат қиладиган болалар қўшиқлари, шеърлари ва хисоб шеърларни яратиш бўйича республика ижодий танловини ташкил этиш бўйича
НИЗОМИ
Умумий қоидалар ва мақсад.
Болалар қўшиқлари, шеърлари ва хисоб шеърларни яратиш бўйича республика ижодий танлови (кейинги ўринларда Танлов деб номланади). Болаларни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш уларни ҳар томонлама маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишишда хизмат қиладиган. Болалар юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган истиқлол, Ватан шукроналик руҳидаги куй-қўшиқларни яратиш, ёзги дам олиш оромгоҳларида болаларни дам олишларини мазмунли ташкил этишда улардан кенг фойдаланиш ҳамда бу йўналишда фаоллик кўрсатадиган бастакор шоирлар ва ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этади.
Танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари, миллий Ассониацияси томонидан феврал-апрель ойларида ўтказилади.
Танловда республикада фаолият юритадиган бастакор, шоирлар болалар ижодий жамоалари мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодкорлар иштирок этиб, иштирокчиларнинг ёши чегараланмаган.
Република ҳамда ҳудудий босқичларни юқори савияда ўтказиш қўшма қароран имзоловчи вазирлик ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий тузилмалари вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ зиммасига юклатилади.
Ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг ҳудудий бирлашмаларда халқ таълими, маъданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан тавсия этилган малакали мутахассислар, таниқли санъаткорлар, бастакор ва шоирлардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилади.
Республика ҳакамлар ҳайъти таркиби болаларни дам олдириш ва соғломлашитириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси, ўринбосари ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, ҳудудий ишчи гуруҳлар, ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳудудий мувофиқлаштирувчи гуруҳлар раиси, ўринбосарлари, ҳудудий бирлашма раислари томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |