ДАСТУРНИ ЎЗЛАШТИРИШ СИФАТИНИ БАҲОЛАШГА ТАЛАБЛАР
Модулларни ўзлаштириш натижаларини назорати ва баҳолаш шакллари, усуллари
Модулнинг номлари
|
Баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари
|
Назорат ва баҳолаш шакллари, усуллари
|
1-модул.
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” курси умумкасбий фанлари
|
Модул бўйича компетенцияларни эгаллаш учун керакли билим ва кўникмалар
|
Оралиқ назорат: Тест синови, амалий имтиҳон.
|
2-модул.
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” курси махсус фанлари
|
Модул бўйича компетенцияларни эгаллаш учун керакли билим ва кўникмалар
|
Оралиқ назорат: Тест синови, амалий имтиҳон.
|
3-модул.
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” курси ўқув амалиёти
|
Модул бўйича компетенцияларни эгаллаш учун керакли билим ва кўникмалар
|
Якуний назорат:
Тест синови, амалий имтиҳон.
|
ТИНГЛОВЧИЛАРГА ЯКУНИЙ ТАЛАБЛАР.
Барча назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ўрнатилган намунадаги малака оширганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификат берилади, акс ҳолда, тингловчига курсни тинглаганлиги ҳақида маълумотнома топширилади.
Т А Қ Р И З
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ишлаб чиқилди. Бугунги кунда таълим соҳасидаги ислоҳатларининг асосий мақсади ўқувчиларга жахон андозалари асосида билим бериш ва юқори малакага эга бўлган рақобатбардош кадрлар тайёрлашдир.
Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ЎИБДЎ Ў.Тўраев ва Ахборот –кутубхона раҳбари, махсус фан ўқитувчиси Ш.Алиевлар томонидан «Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори» касбига ўргатиш бўйича ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат оранлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини мухофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тузилган.
Ушбу «Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори» касбига ўргатиш бўйича ўқув дастури давлат талаблари асосида ҳозирги замон ахборот–коммунакация технологияларидан фойдаланишга мос равишда тузилган.
Маълумки, Президентимиз томонидан 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Жамиятнинг ҳар бир жавҳасида ахборот –коммунакация технологияларидан самарали фойдалана оладиган кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлганлиги сабабли кадрларни қисқа муддатда тайёрлаш мақсадида ушбу «Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори» касби учун тузилган дастурдан фойдаланиш учун тавсия берамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |