«Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори»
касбига ўргатиш бўйича муваққат дастур
Кириш
Тингловчини “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” касбига ўргатиш жараёнида уларга махсус чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касбга тайёрлаш ва касб-ҳунар ўргатиш, келгуси меҳнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш, уларнинг онгига юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни сингдириш ва тадбиркорлик қоидалари билан таништириш муҳим ўрин тутади.
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” касбига ўргатиш мақсади - тингловчиларда эгаллаётган мутахассислик бўйича тушунчаси, унинг ривожланиш истиқболи, шахсий компьютерларни асосий ва қўшимча қурилмаларидан фойдаланиш, операцион тизимда ва муҳитда ишлаш, компьютерга қўшимча қурилмаларни ва уларни дастурий таъминотини ўрнатиш бўйича кўникма ва малакаларини ҳосил қилишдан иборат
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” касбига ўргатиш вазифаси- тингловчиларда эгаллаётган мутахассислик бўйича шахсий компьютер ва офис қурилмалари билан ишловчи оператор учун зарур бўлган мутахассислик, касбий ва хуқуқий компетенциялар мажмуини шакиллантириш.
Дастур талаблари “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” қисқа муддатли курси бўйича тингловчиларнинг зарурий билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларга қўйиладиган талаблар ҳамда пировард мақсадларини аниқлайди. Курс тингловчиларнинг ўқув юкламалари ҳажми дастур талабларининг бажариш назоратини белгилаб беради. Дастур талаблари тингловчилар тайёргарлиги сифати ва даражасини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади. Мазкур талабларнинг бажарилиши курс тингловчиларга касбнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. Дастур талаблари ўзининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар курс тингловчиларига тадбиқ этилиши мақсадга мувофиқ.
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” касбига ўргатиш бўйича ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талаблар
“Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори” касбига ўргатиш натижасида ўқувчилар
қуйидагиларни билишлари лозим:
Компьютер архитектураси;
Офис қурилмалари ва улар билан ишлаш;
Тизимли блок (кейс) тузилиши;
Компьютер ва компьютер қурилмаларини ёқиш, қайта юклаш ва ўчириш;
Компьютер дастури иш фаолияти носозликларини қидириш ва бартараф этиш қоидалари;
Клавиатурасидаги тугмалар гурухи ва уларнинг вазифаларини;
Windows операцион тизимнинг тузилиши, хусусият ва имкониятлари;
MS Office интеграллашган пакетлари билан ишлашни;
MS Office интеграллашган пакетлари қўшимча имкониятлари;
Антивирус дастурларининг турлари, ишлаш принципи, созлаш турлари ва улар билан ишлаш тартиби;
Компьютерларни тестлаш ва диагностика қилиш усулларини;
Матнли хужжатлар ва электрон жадваллар ҳамда тақдимот билан ишлаш;
Оптик дискларга ёзиш дастурлари;
Архив дастурлари билан ишлашни;
Интернет таркибидаги дастурий воситаларни;
Иш жойини ташкил этишда санитар-гигиеник талаблар;
Техника хавфсизлиги қоидалари;
Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори касби бўйича тадбиркорликнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ва ҳуқуқий асосларини.
қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
Маълумот ташувчи қурилма ва алоқа каналларидан маълумотларни ёзиш, олиш ва узатиш;
Компьютер ва компьютер қурилмаларини ишга тайёрлаш;
Офис қурилмаларини ишга тайёрлаш;
Компьютер дастурлари носозликларини топиш ва бартараф этиш;
Windows операцион тизимида ишлаш;
MS Office дастурларида ишлаш;
MS Access маълумотлар омборида ишлаш;
Маълумотларни киритиш, тахрирлаш ва расмийлаштириш;
Архивлаш дастурларида ишлаш;
Диск, папка ва файлларни вирусларга текшириш;
файл тизимларига хизмат кўрсатиш (файл ва каталоглар ташкил қилиш, уларга ном бериш, нусха олиш ва кўчириш);
файл тизимида барча ишларни бажара олиш;
иловаларни тиклаш ва ўчириш;
дастурий воситалар асосида компьютерларга хизмат кўрсатиш;
оптик ва flesh дискка маълумотларни ёзиш;
маълумотларни архивлаш йўллари;
Internet Explorer браузерида ишлаш;
электрон почта орқали маълумотларни узатиш ва қабул қилиш;
санитария - гигиена қоидаларига, мехнат мухофазаси меъёри ва қоидаларига риоя қилиш. Техника хавфсизлигига риоя қилиш;
мутахассислик бўйича тадбиркорлик фаолиятига таълуқли бўлган хужжатларни тайёрлаш ва юритиш.
ДАСТУРНИНГ ТУЗИЛИШИГА ТАЛАБЛАР
Дастур қуйидаги фанлар (модуллар)ни ўзлаштиришни кўзда тутади:
1-модул. Умумкасбий йўналиши ўқув блоки
2-модул. Мутахассислик йўналиши ўқув блоки
3-модул. Ишлаб чиқариш (ўқув) амалиёти блоки
Фойдаланиладиган жиҳозлар:
Ўзаро ва интернет тармоғига уланган шахсий компьютерлар.
Notebook.
Проектор.
Офис қурилмалари.
Проектора учун эран.
Махсус дастурлар тўплами.
UPS қурилмаси.
Модем.
Шахсий компьютер тизимли блоки.
Шахсий компьютер мультимедия воситалари.
Wеb камера.
Лазерли принтер.
Сканер.
Факс.
Wеb камера
Йўналиш бўйича кўргазмали воситалар
Wi-fi адаптер
Do'stlaringiz bilan baham: |