Ўқитувчининг кириш сўзи: Азиз болажонлар, бугун сизлар учун энг қувончли кун. Чунки сиз китобларнинг тўнғичи бўлган “Алифбе” китобини ўқиб тугатдингиз.
Бу байрам сабабкори,
Билимлар пойдевори,
Маъноли, ширин сўзи?
Қани “Алифбе” ўзи?
Алифбени чақирсак,
Олқишлаб қарсак чалсак.
Ўқувчилар:Алифбежон кела қол,
Олқишлаймиз қулоқ сол.
Алифбе: Мен энг тўнғич китобман,
Алифбеман офтобман.
Савод чиқардингиз мендан,
Сўрайин энди сиздан.
-Алифбода ҳарф нечта?
Ўқувчилар: Жами 29 тa.
Унлилар олти ҳарф,
Ундошлардир қолган.(Алифбо бўйича ўқувчилар томонидан шеър ёд олинади ва мултимедия орқали ҳарфларга ишланган слайдлар намойиш этиб борилади).
Ўқитувчи: Алифбо тилга кирсин
Ўз номини айтсин.
А- Ассалом, аввало, азиз жонажон
Алла айтган, катта қилган онажон.
Б-Буюк боласи бор бошида бу кун,
Бутун эл таниди юртимни бугун.
Д- Дилдан дейман доим жон таним,
Ўзбекистон менинг Ватаним.
Э- Элим деб, юртим деб яшайман абад,
Элим, юрт бахти менинг бахтимдир абад.
Ф- Фидо бўлсин майли, бу жоним,
Фақат омон бўлсин она Ватаним.
Г- Гулла гўзал, гулгун диёрим,
Гул масканим –Ўзбекистоним.
Ҳ- Ҳаётим –ҳур ўлкам бахтимдир фақат,
Ҳур ўлкам бахти деб яшайман ҳар вақт.
И. Исмингиздир Ислом бобожон,
Истиқлолни берган жонажон.
Ж- Жаранглайди жажжи шўх созим,
Жаҳон танир бу кун овозим.
K- Камолингни кулиб куйлайман,
Юртим жамолингга боқиб тўймайман.
Л- Лоламан лов-лов ёнар юрагим,
Халққа меҳнат қилиш орзу тилагим.
M- Мана, мен мардона, машҳур маконман,
Сиз туғилиб ўсган Ўзбекистонман.
Н- Нон азиз, нон ила ҳаётдир инсон,
Нон ушоғин кўзингга сургин болажон.
O- Она юрт онажон Ўзбекистоним,
Она каби азиз жону жаҳоним.
П- Пойтаҳтим Тошкентим, порлагин юртим,
Пахтага кон макон Ўзбекистоним.
Қ- Қалам, қалам, қаламдон,
Меҳнатинг олам жаҳон.
Р- Роҳатбахш юрт бу бир жаннатмакон,
Рост сўзласам бу Ўзбекистон.
С- Салом севиклигим, серқуёш диёр,
Сенга дилдан сўзлаб айтаман алёр,
T- Тўйингга тўёна –азиз достоним,
24 ёшинг қутлуғ Ўзбекистоним.
У- Унутмайман устозим улкан меғрингиз,
Умрбод ёдимда ҳар бир сўзингиз.
В- Ватаним! Волидам ватанда жоним,
Ватан ишқи билан ўтар ҳар оним.
X- Халқимнинг овози баланд ҳар онда,
Ҳумо қуши шод учар мовий осмонда.
Й- Йиллар ўтиб йиллар келибди,
Юртим 24 ёшга тўлибди.
З- Замонам зўр, зорим йўқ элдан,
Замонамни мен қўллайман дилдан.
Ў- Ўзбекман, ўз тамғам, ўз байроғим бор,
Ўзбек мадҳияси тилларда алёр.
Ғ- Ғурур-ла ғолиблик байроғи қўлда,
Халқимнинг мадҳи жаранглар тилда.
Ч- Чаманнинг чиройли гули ўзингиз,
Устозим дуру гавҳар ҳар бир сўзингиз.
Ш- Шодман шамол каби шошаман ҳар он,
Билимлар маскани мактабим .
Тутуқ белгиси- Шаклим митти вергул гўё,
Аъло, Раъно –менда маъно.
Ўқувчилар билан ўтказилган савол-жавоб орқали плакат ёрдамида алифбода ҳарфлар тартиб билан жойлашганлиги, унда унли ҳарф ва товуш ҳамда ундош товуш ва ҳарф сони ҳақида маълумот берилади. Бир нечта ўқувчи томонидан “Алифбо” ёддан айтиб берилади.
Алифбе: Баракалла, болажонлар, саводингиз чиқиб, жуда кўп нарсаларни билиб олибсиз.
Жажжиларим менинг сизга
Ўқиш китобим туҳфам.
Тоза тутинг худди мендай
Билим олинг мустаҳкам.
Do'stlaringiz bilan baham: |