Симсиз тармоқлар



Download 1,54 Mb.
bet3/6
Sana28.05.2022
Hajmi1,54 Mb.
#612816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Ma`ruza

ЕСЙли алоқа тизимларининг характерли ўзига хос хусусияларига нисбатан унча катта бўлмаган маълумотлар ҳажмларини ер сиртининг сезиларли майдонларини қамраб олиш билан (глобал тизимларни қуришгача) жуда катта олис маофаларга узатиш (10 – 60 Мбит/cгача тезликларда) имконияти киради. Узатиладиган маълумотлар ҳажмини чеклаш Ерга маъқул электромагнит ҳолатни таъминлаш мақсадларида нурлантириладиган сигналлар қувватини чегаралаш орқали аниқланади. Оптик толали алоқа тизимлари (ОТАТ) энг катта маълумотлар ҳажмларини бир неча минглаб километрларгача масофаларга (рақамли оқимларни узатиш тезликлари 1 Тбит/с лардан ортади) ишончли узатишга имкон беради. Масофалар қисқариши билан ОТАТни жорий этишдан иқтисодий самара камайиши мумкин ва ҳар бир аниқ ҳолда синчиклаб текширишни ўтказиш талаб қилинади.

Ер усти симсиз тизимлари замонавий маълумотларни узатиш тизимларида орасида оптик толали ва сунъий йўлдошли тузилмалар билан муваффақиятли рақобатлашиш билан, айниқса унча катта бўлмаган масофаларга алоқада жуда сезиларли ролни ўйнайди. Ер усти радио воситалари соҳасидаги технологик ечимларда инқилобий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Бир неча ўн минглаб километрларгача масофаларда алоқани микротўлқинли алоқа тизимлари таъминлайди уларнинг ишлаш тезлиги секундига юзлаб мегабитлардан ортади.

  • Ер усти симсиз тизимлари замонавий маълумотларни узатиш тизимларида орасида оптик толали ва сунъий йўлдошли тузилмалар билан муваффақиятли рақобатлашиш билан, айниқса унча катта бўлмаган масофаларга алоқада жуда сезиларли ролни ўйнайди. Ер усти радио воситалари соҳасидаги технологик ечимларда инқилобий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Бир неча ўн минглаб километрларгача масофаларда алоқани микротўлқинли алоқа тизимлари таъминлайди уларнинг ишлаш тезлиги секундига юзлаб мегабитлардан ортади.
  • 40 МГц частоталар полосасида STM-4 (622 Мбит/с) рақамли оқимларни узатилишини ташкил этишга имкон берадиган радиорелели рақамли тузилмалар пайдо бўлди.
  • Унча катта бўлмаган масофаларга алоқа учун (бир неча ўнлаб километрларгача) уланиш ва маълумотларни тақсимлаш тизимлари оммавий кўламларда устун ривожланмоқда. Бундай тизимларга тор полосали ва кенг полосали радиоалоқа тизимлари, шунингдек очиқ тарқатиладиган телекоммуникацион тизимлар киради.
  • Радиотизимлар замонавий атамашуносликда тор полосали ва кенг полосали радиоалоқа тизимларига бўлинади. Фарқ, аввало қўлланиладиган тебранишлар ташувчилари тузилмаларидан иборат. Тор полосали тизимларга кирадиган анъанавий радиовоситалар сигнал ташувчиси сифатида бир частотали гармоник тебранишларни ишлатади. Бундай тизимлардаги ажратилган частоталар дипазонида кўплаб фойдаланувчиларнинг ишлаши имкониятини таъминлаш учун узатиладиган сигналлар частоталари полосаларини иложи борича камайтиришга уринилади. Кенг полосали алоқа тизимларида тебранишлар ташувчилари сифатида кенг полосали псевдо-тасодифий сигналлар қўлланилади. Бунда ҳар бир фойдаланувчининг сигнали частоталар диапазонининг бутун ажратилган оралиғини эгаллайди, алоҳида сигналларни ажратиш эса кодли усулларда амалга оширилди. Замонавий радио воситаларнинг характерли ўзига хос хусусиятларига радио дипазоннинг юқорироқ 2 дан 100 ГГц частоталар оралиқларига ўтишни киритиш мумкин. Бунда тўғри кўринишдаги масофаларга етарлича катта маълумотлар оқимларини узатиш таъминланади. Бунда дипазоннинг пастки оралиқлари диапазонлари атмосфера орқали яхши ўтади ва масалан, 2 ГГц дипазонда 90 кмгача мософани қамраб олиши, узаткичнинг ўша қувватидаги радиотизимда эса 38 ГГц диапазонда 5-7 кмдан ортиқ масофаларни таъминлаши мумкин.
  • 2-100 ГГц диапазонларда ишлайдиган ер усти тизимларининг номларидан бири микротўлқинли алоқа ҳисобланади. Уларга радиорелели линиялар ва тўғри кўриниш алоқа тармоқлари, маълумотларни тақсимлаш тизимлари радиокўприклар ва айрим сотали тузилмалар киради.
  • Радиорелели линиялар ва тўғри кўриниш алоқа тармоқлари учун замнавий аппаратуралар 2, 4, 6, 8, 11, 13, 15, 17, 23, 27, 38 ГГц ва ундан юқори частоталар диапазлнларига ишлаб чиқарилади. Дунёдаги Ericsson, Siemens, Nokia, Nera, Harris, MRC, Alcatel ва бошқалар каби ўнлаб фирмалар микротўлқинли алоқа учун қурилмаларнинг юзлаб вариантларини ишлаб чиқармоқда. Сўнгги йилларда Россияда ҳам кичик ва ўрта сиғимли Радан, Радиан, Радиус, Эриком, «Бист», Sandra, Просвет, Перевал каби рақамли радиорелели алоқа тизимлари ишлаб чиқарилмоқда.
  • Сўнгги йилларда ишлаб чиқилган очиқ тарқатиладиган оптик алоқа тизимлари инфрақизил ва лазерли тизимларга бўлинади. Бу тизимлар кичик масофаларга (юзлаб ва минглаб метрларга) сезиларли маълумотлар оқимларини узатишга имкон беради. Унча катта бўлмаган масофа туман, ёмғир, қор, қурум, дўл ва турли табий ва сунъий тўсиқларнинг таъсири орқали тушунтирилади. Энг яхши тизимлар (масалан, Canobeam, Lightpoint тизимлари) сигнални жуда зич нурга жамлаш ва ёруғлик нурини антеннанинг апретурасида ушлаб турадиган тизимни автоматик қидириш ва созлашни қўллаш билан исталган об-ҳаво шароитларида рақамли оқимларни 4-5 кмларгача масофаларга 155 Мбит/с тезликларда узатишга имкон беради (www.canon.com, www.lightpointcom.com).
  • 27.05.22
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish