Радиоалоқа радиотўлқинлар (физик муҳит-ҳаво) орқали амалга ошириладиган электр алоқанинг тури ҳисобланади.
Радиоалоқани ташкил этиш учун хабарларни узатиш (радиоузатиш) амалга оширилаётган пунктга радиоузаткич ва узатиш антеннасидан иборат радиоузатиш қурилмаси, хабарларни қабул қилиш (радиоқабуллаш) амалга оширилаётган пунктга эса радиоқабуллагич ва қабул қилиш антеннасидан иборат радиоқабуллаш қурилмаси жойлаштирилади.
1 – маълумотлар (рақамли маълумотлар, тасвир, овоз ва ҳ.к.) манбаи;
2 – хабарни ўзгартиригич келадиган маълумотларни электр сигналга ўзгартириш учун хизмат қилади;
3 – узаткичли модулятор.
Битта манбадан хабарларни олувчига узатилишини таъминлайдиган техник воситалар мажмуи радиоалоқа канали дейилади. Радиолиниялар зичлаштирилган радиоалоқа тизими кўп каналли радиоалоқа дейилади.
Радиорелели алоқа линиясининг қурилиши
Бир каналли радиолиниянинг соддалаштирилган тузилиш схемаси
Симплекс радиоалоқа
Қабул қилгич/узаткичда хабарларни қабул қилиш ва узатиш амалга ошириладиган икки томонлама радиоалоқани ташкил қилиш учун ҳар бир нуқтада узаткич (Uz) ва қабул қилгич (Qab) бўлиши керак. Агар бунда ҳар бир қабул қилгич/узаткичда узатиш ва қабул қилиш навбатма-навбат амалга оширилса, у ҳолда бундай радиоалоқа симплекс радиоалоқадейилади
Дуплекс радиоалоқа
Қабул қилгич/узаткичлар орасидаги алоқа бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган икки томонлама радиоалоқа дуплекс радиоалоқа дейилади
Дуплекс радиоалоқада битта ва бошқа йўналишларда узатиш одатда турли ташувчи частоталарида амалга оширилади. Бу қабул қилгич фақат қарама-қарши нуқтанинг узаткичидан сигналларни олиши ва ўз узаткичидан сигналларни қабул қилмаслиги учун амалга оширилади.
Радиотармоқларни ташкил этиш
Агар кўп сонли нуқталар билан радиоалоқа зарур бўлса, у ҳолда барча абонентлар учун битта умумий частотада ёки частоталар гуруҳида ишлайдиган радиолиниялар тўпламини берадиган радиотармоқ ташкил этилади.
Симплекс радиоалоқа асосидаги радиотармоқ
Асосий қабул қилгич/узаткич (АҚУ) дейиладиган битта қабул қилгич/узаткич ҳам битта, ҳам бир нечта бўйсунувчи қабул қилгич/узаткичлар учун хабарларни узатиши мумкин. Бўйсунувчи трансиверлар тегишли рухсат этиш бўлганда нафақат АҚУ билан, балки бир-бирлари билан ҳам хабарларни (маълумотларни) алмашлаши мумкин.
Дуплекс радиоалоқа асосидаги радиотармоқ
АQU узатишни битта частотада, қабул қилишни эса бир неча частоталарда (бўйсунувчи трансиверлар сонига бўйича) амалга оширади.