Пкл
Ъ*)-расм.
Идиопластлар:
1
— Nuphar luteum (сариқ нуфар)
гулбандидаги аэренхима ҳужайралари ичида;
2
— ўша ҳужайранинг ён
томондан куриниши;
3 —
Peperomia magnolifolia баргининг
ҳужайраларидаги эфир мойларини ажратувчи иккита ҳужайра;
М —
ҳужайралар оралиғи,
П к л —
паренхима, Ос) — склеренхима.
рик
эп и тел и я
(юнон. э п и — устида; т е л е —сўрғич) ҳужай-
ралари билан ўралган. Эпителия ҳужайралари ички то
монга секрет (смола) ажратади; ажралган секретлар, яъни
смолалар найлар ёки канал бўшлиқларигя тўпланади (нина
баргли ўсимликлар, соябонгулдошлар, карнайгулдошлар,
мураккабгулдошлар).
Л и зо г е н
(юнон. л и з и с — эритиш ,
йўқотиш) ҳужайра оралиғи, ҳужайра қобиғининг эриб ке
тиш и натижасида вужудга келади, ҳосил б>'лган каналлар-
да эф ир мойлари тўпланади (масалан, лимон, апельсин,
мандаринда).
ill
Баъзи ўсимлик (масалан, сутлама, қоқи, анжир, туг,
кўкнор)ларнинг новда ва барг ҳужайралари вакуоласида
о қ рангли сутсимон ш ира тўпланади. Ў симлик танаси
жароҳатланганда, сут йўллари деб аталадиган тирик хужай-
ралардан ш ира ажралиб чиқади. Бу ш ирага
л а т е к с
(лот.
латекс — шира, суюкдик) дейилади. Латекс таркибида қанд,
оқсил, алкалоид каби бирикмалар бўлади.
Ўрта Осиё ва Ж анубий Қозоғистон тоғларида товсағиз
ва кўксағиз ўсади. Бу ўсимликларнинг илдизпоя ва барг-
ларида каучук-латекс (сут ш ираси) тўпланади.
5-§. МЕХАНИК ЁКИ МУСТАҲКАМЛИК
БЕРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР
М еханик тўқималар ўсимликларнинг вегетатив ва ге-
нератив органларига (новда, барг, поя, илдиз) мустаҳкам-
ли к берувчи ҳужайралар йиғиндисидан таш кил топган. Бу
тўқималар органларни шамол, қор ва шу сингари бошқа
таш қи омил таъсирларидан сақлайди. М еханик тўқима
ҳужайраларининг мустаҳкам бўлишига асосий сабаб шуки,
улар ҳар хил даражада қалинлаш ган хужайра пўстларига
эга. Энг ёш ва ўсувчи органларда механик тўқима бўлмай-
ди, чунки бу тирик ҳужайраларда тургор босими кучли,
хужайра пўсти қайиш қоқ ва эгилувчан бўлади. Органлар
нинг тараққий этиш и, такомиллаш иш и туфайли механик
тўқималар ривожланади.
Бирҳужайрали ва кўпхужайрали сувўтларнинг ҳужай-
раси доимо тургор ҳолатда бўлиб, пўсти эгилувчан, қайиш -
қ о қ тананинг доимий ш аклини сақлаб, таш қи скелет ва
зиф асини бажаради. Аммо, куруқликда яш аш га мослаш-
ган ўсимликлар учун бундай таянч камлик қилади. Ш унинг
учун ҳам сувдан чиқиб куруқликка мослашган дастлабки
ўсимликларда анчагина қалинлаш ган пўстли ҳужайралар-
дан ташкил топган махсус тўқима — механик тўқима — ву
жудга келган ва таком иллаш иб борган. Бундай тўқима
ҳужайралари ўлгандан кейин ҳам ўсимлик органларига
таянч бериш вазиф асини бажаради.
Мустаҳкамлик берувчи тўқималар, ўз вазифасини бошқа
тўқималар билан биргаликда бажаради ва уларнинг ора-
лиғида арматура (лот. а р м а т у р а — жиҳозлаш ) ҳосил
қилади. Ш унинг учун ҳам механик тўқима баъзи адабиёт-
ларда
Do'stlaringiz bilan baham: |