д) Етиштирилган ҳосилни ташиш ва сақлаш жараѐнларини самарали ташкил этиш лозим.
е) Маҳсулотларни бозор талаблари асосида сотишни амалга ошириш керак.
Ўсимликчилик маҳсулотлари етиштиришни, 22-чизмада кўрсатилганидек, икки йўли –
экстенсив ва интенсив йўли мавжуд.
Экстенсив йўлда маҳсулот миқдори асосан экинлар майдонини кўпайтириш ҳисобига, интенсив йўлда эса экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига таъминланади. Маҳсулот миқдорини интенсив йўл орқали кўпайтириш учун тупроқ унумдорлиги ошишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, масалан, ирригация-
мелиорация тизимини қуриш, таъмирлаш, ерларни текислаш, шўрини ювиш, ўғитлардан самарали фойдаланиш, алмашлаб экишни жорий этиш керак.
Етиштирилаѐтган маҳсулотлар самарадорлигини юксалтириш учун эса ишлаб чиқариш ва бошқариш харажатлари тежалишини таъминлайдиган ишларни, тадбирларни оқилона амалга ошириш зарур. Бунинг учун меҳнатни ташкил этишнинг пудрат, ижара каби мақсадга мувофиқ шаклларини татбиқ қилиш, ишлаб чиқариш, ҳосилни йиғиштириб олиш, сақлаш жараѐнларини механизациялаштирш, ишлаб чиқариш воситаларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, янги техника, илғор технологияларни жорий этиш, ишчи- хизматчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилишини изчиллик билан амалга ошириш керак.
Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг самарадорлигини юксалтириш мақсадида хўжаликларда фаолият кўрсатаѐтган барча аъзоларнинг ишлаб чиқаришга бўлган муносабатларини бозор талаблари асосида тубдан ўзгартириш лозим. Яъни, улар маҳсулот етиштириш, йиғиштириб олиш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни вақтида, оқилона амалга оширишга алоҳида эътибор беришлари керак.
Юқорида таъкидланган барча тадбирлар вақтида, сифатли амалга оширилиши натижасида ўсимликчилик маҳсулотлари миқдори кўпайиб, уларнинг самарадорлиги юксалиши таъминланади.
Таянч иборалар:
Ўсимликчилик, картошкачилик, канопчилик, ғаллачилик, экстенсив йўл, интенсив йўл, сабзавотчилик (карамчилик, памидорчилик; …); полизчилик (қовунчилик, тарвузчилик;
…); боғдорчилик (узумчилик, ўрикчилик, олмачилик; …)
Қисқача хулосалар
Ўсимликчилик мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғидир. Унда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 80 фоизи етиштирилмоқда. Ўсимликчиликнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш зарур. Бунда кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозим. Ўсимликчилик таркибида ғаллачилик ривожлантирилиб, ғалла мустақиллиги таъминланмоқда. Лекин пахтачиликнинг ривожланиш даражаси, иқтисодий самарадорлиги муттасил ошиб бораѐтган талабни қондира оладиган даражада эмас. Келажакда самарали турларнинг диверсификациясини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатда ўсимликчилик тармоқларини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини юксалтириш учун ҳуқуқий, ташкилий, технологик ҳамда иқтисодий тадбирлар тизимини оқилона амалга ошириш зарур.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Ўсимликчилик тармоғининг мамлакат иқтисодиѐтидаги ўрнини, аҳамиятини тушунтириб беринг.
Ўсимликчилик маҳсулотларининг инсон ҳаѐтидаги аҳамиятини изоҳлаб беринг.
Ўсимликчилик тармоқлари деганда нимани тушунасиз?
Ўсимликчилик маҳсулотлари миқдорининг ўзгаришини кўрсатинг.
Ўсимликчилик маҳсулотлари самарадорлигини қандай кўрсаткичлар ифодалайди?
Ўсимликчилик маҳсулотларининг иқтисодий самарадорлик даражасини тушунтириб беринг.
Маҳсулотлар етиштиришни ривожлантириш, самарадорлигини юксалтиришнинг қандай йўллари мавжуд?
Асосий адабиѐтлар
И.А. Каримов.«Қишлоқ хўжалиги тараққиѐти тўкис ҳаѐт манбаи - Т.: 1998.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда - Т.: 1999.
Каримов И.А. Иқтисодни эркинлаштириш–фаровонлик манбаи, Сайланма асарлар. Т.: - Ўзбекистон, I Том 2001.
Каримов И.А. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги тадбирлари. Сайланма асарлар, 9-том. Т.: 2001.
Каримов И.А. Жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш – тараққиѐт гарови. Сайланма асарлар. 9-том. Т-2001.
А.Абдуғаниев, А.А.Абдуғаниев, «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐти», Т.: «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиѐт Жамғармаси», 2004
Н.А. Коленсниковой, А.Д. Миронова, «Бизнес–план. Методические материалў», - М.: Финансў и статистика, 2004
М.И. Леҳенко, «Основў лизинга: Учебное пособие», - М.: Финансў и статистика, 2004
И. Минаков, «Экономика сельскохозяйственного предприятия», Учебник, М.: Колос, 2004.
Л.И. Макавец, М.Н. Макавец, «Экономика производства сельскохозяйственного производства», Санкт_Петербург, 2002
Т.Ю. Мазурина, Л.Г. Скамай, «Финансў фирмў», Практикум: Учеб. пособие. - М.: ИНФРА-М, 2004
И.А. Напетова, «Анализ финансово хозяйственной деятельности», - М.: Форум- Инфра-М, 2004
Интернет сайтлари:
Московская сельскохозяйственная академия.www.ecfak.timacad.ru
Приамурский Институт Агроэкономики и Бизнеса www.admin.ru
Петранева Г.А. Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003. http:ҒҒtextbook.ruҒcatalogueҒbookҒ33320.html
Экономика и управление в сельском хозяйстве, 2003, http:ҒҒpsbatishev.narod.ruҒlibraryҒ03762.htm
http:ҒҒwww.bookler.ruҒbookisbnҒ5-7695-1158-3.shtml
Do'stlaringiz bilan baham: |