Ўсимликчилик тармоқлари иқтисодиёти



Download 122,17 Kb.
bet2/4
Sana14.12.2022
Hajmi122,17 Kb.
#885823
1   2   3   4
Bog'liq
O‘SIMLIKCHILIK TARMOQLARI IQTISODIYOTI

Й и л л а р

2000й.да 1995й.
дагига нис. %

1995

1996

1997

1998

1999

2000




Ғалла экинлари

1656,5

1740,5

1757,3

1686,8

1723,1

1611,9

97,3

шундан:






















-буғдой

1164,4

1328,7

1458,8

1412,4

1419,6

1354,8

116,3

Техника экинлари

1532,6

1525,1

1536,0

1614,1

1607,0

1471,2

96,0

шундан:






















-пахта

1492,2

1487,3

1511,9

1631,6

1517

1443,7

96,8

Картошка, сабзавот,
полиз экинлари

244,3


219,9


322,5


231,3


238,7


263,8


108,0


Ем-хашак экинлари

731,6

521,5

500,4

497,5

449

428

58,5

Ж а м и

4165

4007

4116,2

4029,7

4017,8

3774,9

90,6

*Республика Макроиқтисод ва статистика вазирлиги маълумотлари асосида тайѐрланган.

Лекин шу йиллар мобайнида етарли даражада асосланмаган ҳолда ем-хашак экинларининг майдони 303,6 минг гектарга ѐки 41,5 фоизга қисқартирилган. Қисқартирилган майдонларга асосан буғдой, картошка ҳамда полиз экинлари экилган. Натижада буғдой экилган майдон республика бўйича 1164,4 минг гектардан (1995 й.) 1354,8 минг гектарга (2000й.) етказилган ва 190,4 минг гектарга ѐки 16,5 фоизга кўпайган.


Аграр-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширила бориши натижасида ўсимликчилик маҳсулотлари етиштиришда нодавлат секторининг улуши ортмоқда. 2001 йилнинг бошига жами экин майдонининг 37,2 фоизи ширкат, 31,7 фоизи фермер хўжаликлари ихтиѐрида.
Келажакда деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш билан фермер ва деҳқон хўжаликлари шуғулланиши мақсадга мувофиқдир.
Экин майдонлари таркиби ўзгариши туфайли умумий экин майдонидаги экинлар салмоғи ҳам ўзгармоқда. 1995 йилда донли экинларнинг салмоғи 39,8 фоиз бўлган бўлса, 2000 йилга келиб, 42,7 фоизни ташкил этган ѐки 2.9 фоизга ошган, техника экинларининг салмоғи шу даврда 2.2 фоизга ортиб, 2000 йилда 39 фоизни ташкил қилган. Аҳоли учун энг зарур озиқ-овқат ҳисобланган картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонининг салмоғи 1.1 фоизга кўпайган. Лекин ем-хашак экинларининг салмоғи қисқариб бормоқда. Бундай хол экинларни алмашлаб экишга салбий таъсир этиши мумкин. Шунинг учун келажакда экин майдонлари салмоғини тартибга солишда алмашлаб экиш жорий этилишини таъминлашга алоҳида эътибор бериш лозим.
Республика қишлоқ хўжалигида экинлар майдонлари ўзгариши натижасида етиштирилаѐтган маҳсулотлар миқдори ҳам ўзгармоқда. Агар 1995 йилда мамлакат бўйича жами 3215,3 минг тонна дон маҳсулотлари етиштирилган бўлса, бу кўрсаткич 2000 йилда 3915,7 минг тоннани, 2002 йилда эса 5,4 млн. тоннани ташкил этди. Ғалла етиштириш 2000 йилда 1995 йилдагига нисбатан 21,8 фоизга, 2002 йилда эса 46,2 фоизга ошди. Лекин шу йилларда буғдой етиштириш устувор суъратларда кўпайган. Унинг миқдори 2000 йилда 53,9 фоизга, 2002 йилда эса 69,4 фоизга ошган. Ғалла етиштириш ҳажми Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларидан ташқари барча вилоятларда ошиб бомоқда (32-жадвал).

  1. жадвал
Республика вилоятлари қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари*



Вилоятлар

Пахта

Бошоқ.дон

Пахта

Бошоқ.дон

Сабзавот-полиз

1996

2000

1996

2000

Қорақалпоғистон Р.

203,9

125,4

10

64

35,4

23,8

Андижон

315,9

337,4

389,7

512,8

70,1

1,7

Бухоро

360,6

351,1

126,7

213,5

31,6

9,2

Жиззах

139,4

155,5

175,4

316,9

24

13,1

Қашқадарѐ

375,7

265,1

321,3

263,9

89,4

29,6

Навоий

101,3

103,6

55,5

92,6

12,5

13,6

Наманган

239,8

243,5

251,3

258,2

171,7

10,5

Самарқанд

216,8

167,7

231,2

278,1

277,9

11,2

Сурхондарѐ

360,1

259,5

271,3

203,1

34,1

15,2

Сирдарѐ

186,5

174,6

153,1

185,6

17

10,3

Тошкент

258,8

256,4

283,1

336

283

26,1

Фарғона

301,3

362,6

295,7

325,1

174

10,5

Хоразм

290

199

52

76,7

64,8

5,6

Жами

3350,1

3001,5

2616,3

3126,5

52,8

173,4

*Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.


Шу йилларда ғаллачилик устувор суръатларда Навоий, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятларида ривожланган. Етиштирилаѐтган ғалланинг 35,1 фоизи Фарғона водийси хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу маҳсулотнинг атиги 4,5 фоизи Қуйи Амударѐ воҳасида етиштирилган. Тошкент туманида эса ялпи ғалла ҳосилининг 26,8 фоизи етиштирилмоқда. Бу маълумотлар ғаллачилик мамлакат миқѐсида қандай жойлашганлигидан далолат бермоқда.


Сўнгги йилларда ғаллачиликнинг ривожланиши ғаллазорлар кенгайиши билан ҳосилдорлик ошиши ҳисобига таъминланган. Лекин пахта хомашѐси етиштириш унинг
яккаҳокимлигини сусайтириш натижасида сўнгги йилларда бироз камайиб, 3,1-3,2 млн. тоннани ташкил этмоқда. 2000-2002 йилларда жами пахта хомашѐсининг 31,7 фоизи Фарғона вилояти хўжаликларида, 29,5 фоизи Бухоро, Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларида, атига 10,8 фоизи Қуйи Амударѐ воҳасидаги хўжаликларда етиштирилмоқда. Пахтанинг экин майдони камайиши билан бирга ҳосилдорлиги ҳам пасайиб бормоқда (6- диаграмма).
6-диаграмма
Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги таркибидаги корхоналарда экинлар ҳосилдорлиги


Щосилдорлик центнер


80 Картошка
70
Полиз
60

50


40



30

20
10


1996 1997 1998 1999 2000 2001




Бошо=ли дон
пахта

Йиллар


Аксарият экинлар ҳосилдорлигининг пасайишига экин майдонлари унумдорлиги пасайганлиги сабаб бўлмоқда. Ҳозирги даврда республика миқѐсида жами суғориладиган ерларнинг 50 фоизига яқини у ѐки бу даражада шўрланган. Бундай ҳолат шу ерларнинг мелиоратив ҳолати ѐмонлашиши оқибатида юз бермоқда.


Сўнгги йилларда кимѐвий воситалар баҳоларининг кескин ошганлиги сабабли уларни талаб этилган миқдорда сотиб олиш ва экин майдонларига зарур даражада солиш имкони бўлмаяпти. Бу экинларнинг ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Республика вилоятларида экинларнинг серҳосил, самарали навларини тўғри жойлаштиришга эришилмаганлиги ҳам ҳосилдорлик ошиши йўлидаги тўсиқлардан биридир.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаѐтган саноат маҳсулотлари баҳоларининг тез суръатларда ошиши, экинларнинг ҳосилдарлиги эса тез ўсмаѐтганлиги натижасида тармоқларда етиштирилаѐтган маҳсулотлар таннархи сезиларли даражада ошиб бормоқда. Фақатгина 1997-2001 йилларда бошоқли доннинг 1 центнери таннархи 3,4 марта, шу жумладан, буғдойники 3,9 марта ошган. Пахта хомашѐсининг таннархи эса 3,2 марта ошиб, 10380 сўмни ташкил этган (33-жадвал).

  1. жадвал
Республика қишлоқ хўжалигида етиштирилаѐтган ўсимликчилик маҳсулотларининг таннархи ва рентабеллик даражаси*




Маҳсулот

1997 йил

1998 йил

1999йил

2001 йил

турлари

1 ц
таннарх и

рента б. дар;
%

1 ц
таннарх и

рентаб
. дар;
%

1 ц
таннарх и

рентаб
. дар;
%

1 ц
таннарх и

рента б. дар;
%

Бошоқли дон

1043

7,6

1353

11

2013

18,2

4638,3

14,2

Ш.ж. буғдой

913

11,5

1186

12,3

1791

11,7

4495,7

17,8

Картошка

1279

14,3

1698

2,9

2020

43,9

3106,7

44,7

Пахта

2440

-18,6

3272

-26,4

3240

-7,8

10380

0,8

Сабзавот

335

34,6

466

55,5

543

60,9

1517,6

61,3

Полиз

230

15,2

283

32,1

366

46,4

926,2

48,1

Мева

717

-9,7

843

8,5

1119

38

1117,4

39,2

Узум

846

10,6

1247

7,9

1448

51,6

2458,9

47,6

*Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.




Жадвал маълумотлари барча ўсимликчилик маҳсулотларининг таннархи ошганлигидан далолат бермоқда. Шу йиллар ичида 1 центнер картошканинг таннархи 1,4 марта, сабзавот маҳсулотларининг ўртача таннархи 3,5 марта, полиз маҳсулотлариники эса 3 марта ошган. Ўсимликчилик маҳсулотлари таннархларининг ошиши шу маҳсулотлар самарадорлигига ҳам таъсир этган. Яъни маҳсулотларни сотиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойда суммаси унчалик кўпаймаган. Лекин, сўнгги йилларди қишлоқ хўжалик корхоналари экинларнинг серҳосил, кам сув талаб этадиган, қисқароқ муддатларда пишиб етиладиган навларини экиш, янги техникалардан, самарали технологиялардан ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор шаклларидан фойдаланиб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва ҳосилини сифатига путур етказмаган ҳолда тезроқ йиғиштириб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, давлат томонидан сотиб олинаѐтган деҳқочилик маҳсулотларининг харид баҳолари ҳам йил сайин оширилмоқда. Чунончи, 2000-2002 йилларда пахта хомашѐсининг харид баҳоси ўртача 101,3 фоизга, башоқли дон маҳсулотлариники эса 142,8 фоизга оширилган. Бу хўжаликлар муайян даражада фойда олишини таъминламоқда. Дарвоқе, 1995-1999 йилларда пахта хомашѐсини етиштириш зарар келтирган бўлса, 2000 йилдан бошлаб маълум миқдорда фойда бермоқда. 2001 йилда 1 центнер пахта хомашѐсини сотиш натижасида 86 сўм, дон маҳсулотларини сотишдан эса 657 сўм фойда олинган. 33-жадвал маълумотларининг далолат беришича, республика деҳқончилигининг асосий тармоқлари фойда келтириб, рентабелли тармоққа айланган, бироқ барча тармоқларнинг рентабеллиги бозор иқтисоди талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Аниқроғи, муайян соҳалар (пахтачилик, ғаллачилик, ем-хашак етиштириш) дан олинаѐтган фойда хўжаликлар фаолиятини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожлантиришни таъминлай олмайди. Шундай экан, келажакда ўсимликчиликнинг барча соҳаларини ривожлантириш ва самарадорлигини юксалтириш лозим.




    1. Download 122,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish