Ҳозирги кунда дунё бўйича 500 мингга яқин ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шулардан 8 % и сув ўтлари, 50 % дан ортиғи гулли ўсимликлар, 27 % и замбуруғлар, қолганлари мох ва лишайниклардир. Очиқ уруғлилар – арчалар Ўзбекистонда ўрмонларни ташкил қилади. - Ҳозирги кунда дунё бўйича 500 мингга яқин ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шулардан 8 % и сув ўтлари, 50 % дан ортиғи гулли ўсимликлар, 27 % и замбуруғлар, қолганлари мох ва лишайниклардир. Очиқ уруғлилар – арчалар Ўзбекистонда ўрмонларни ташкил қилади.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 4,5 мингга яқин ёввойи ўсимлик ва 2000 дан зиёд замбуруғ турлари мавжуд. Шундан 577 таси доривор, 103 тури бўёқбоп, 560 тури эфир мойли ўсимликлар ҳисобланади. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камёб, эндем ва реликт турлар ҳам бор. Бундай турларнинг сони 400 та атрофида бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10-12 % ини ташкил этади.
2. ТАБИАТДА МОДДАЛАР АЙЛАНИШИДА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ РОЛИ - 2. ТАБИАТДА МОДДАЛАР АЙЛАНИШИДА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ РОЛИ
Ўсимликлар дунёси ердаги ҳаётнинг бирламчи манбаидир. Улар йилига 380 млрд. тонна органик модда ҳосил қилади, бундан 325 млрд. т. денгиз ва океан ўсимликларига, 38 млрд. т. ўрмонларга, 6 млрд. тоннаси ўтлоқларга тўғри келади. Бундан ташқари ўсимликлар, яъни яшил ўсимликлар туфайли фотосинтез жараёни бўлмаса, ҳаводаги углерод (СО2)нинг миқдори кўпайиб кишилар ва ҳайвонлар нобуд бўлур эди. Бироқ атмосферадаги сув юзасидан ва тупроқдан келаётган ўша СО 2 гази ўсимликлар томонидан ютилиб, фотосинтез натижасида яшил ўсимликлар атрофга кислородни чиқариб туради. Шундай қилиб, фотосинтез орқали ер шаридаги сув 5,8 млн. йилда, атмосферадаги кислород 5800 йилда, карбонат ангидрид 7 йилда бир марта янгиланиб туради. - Ўсимликлар дунёси ердаги ҳаётнинг бирламчи манбаидир. Улар йилига 380 млрд. тонна органик модда ҳосил қилади, бундан 325 млрд. т. денгиз ва океан ўсимликларига, 38 млрд. т. ўрмонларга, 6 млрд. тоннаси ўтлоқларга тўғри келади. Бундан ташқари ўсимликлар, яъни яшил ўсимликлар туфайли фотосинтез жараёни бўлмаса, ҳаводаги углерод (СО2)нинг миқдори кўпайиб кишилар ва ҳайвонлар нобуд бўлур эди. Бироқ атмосферадаги сув юзасидан ва тупроқдан келаётган ўша СО 2 гази ўсимликлар томонидан ютилиб, фотосинтез натижасида яшил ўсимликлар атрофга кислородни чиқариб туради. Шундай қилиб, фотосинтез орқали ер шаридаги сув 5,8 млн. йилда, атмосферадаги кислород 5800 йилда, карбонат ангидрид 7 йилда бир марта янгиланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |