Татбиқ этиш доирасига кўра бўлиниш
Материалларни истеъмол (татбиқ) этишга кўра ҳам керамика ва
шишалар, боғловчи модда ва электрон техника воситалари уч катта қисмга
бўлинади:
1)
қурилиш ва саноат қурилиши материаллари;
2)
техника материаллари;
3)
маиший-хўжалик материаллари.
Қурилиш ва саноат қурилиши материаллари даврасига қурилиш
керамикаси маҳсулотлари, ўтга чидамли материаллар, қурилиш шишаси ва
боғловчи моддалар киради. Қурилиш керамикаси деворбоп, томга ва
фасадга оид керамика, пол плиткаси, канализация учун ишлатиладиган
сопол қувурлар, кимѐвий чидамли керамика, фильтрловчи кавак керамика,
керамзит, аглопорит ва санитария-қурилиш сопол буюмларидан ташкил
топган. Кенг кўламда саноат қурилишида ишлатиладиган ўтга чидамли
материаллар кимѐвий-минералогик таркибига ҳамда ишлаб чиқариш
технологиясига қараб саккиз турга (қум тупроқ, алюмосиликатли, маг-
незиалли, хромли, цирконийли, углеродли, оксидли ва кислородсиз модда)
ажралади.
Техникада қўлланувчи материаллар асосан, техника керамикаси,
техника шишаси ва техника ситалли группаларга мансуб. Электрон техника
материаллари ва буюмлари ҳам татбиқ этишта кўра тегишли группаларга
ажралади.
Техника керамикаси 6 тур маҳсулотларни ўз ичига олади: юқори ўтга
чидамли оксидлар керамикаси; силикат ва алюмосиликатлар асосидаги
керамика; титан двуоксиди, титан, цирконат ҳамда бошқа бирикмалар
асосида юқори диэлектрик ўтказувчанлигига эга бўлган керамика;
феррошпинел ва бошқа бирикмалар асосида магнит хоссали керамика;
баланд ҳароратда эрийдиган кислородсиз бирикмалар асосидаги керамика ва
керметлар. Кимѐ саноатида кенг қўлланувчи ҳамда алюмосиликатли
керамика асосида тайѐрланган буюмлардан бирининг умумий кўриниши 7-
расмда келтирилган. Бундай буюмлар иссиқлик ва совуқликка чидамлилиги,
босим ва вакуум шароитларида яхши ишлаши билан ажралиб туради.
Украина Фанлар Академияси қошидаги «Материалшунослик муаммолари»
институти олимлари тақдим этган хусусиятига кўра техника керамикаси
буюмларини хоссалари, ишлатилиши ва хом ашѐсига кўра 8 турга бўлган
маъқул: электр керамикаси, магнитли керамика, оптика керамикаси,
хемокерамика, биокерамика, иссиқлик керамикаси, механик керамика ва
ядро керамикаси.
Юқорида келтирилган классификацияни янада тўлдириш имкониятлари
мавжуд. Масалан, уларга ҳақли равишда ўта юқори ўтказувчан керамика ва
бошқаларни қўшиш мумкин.
Техника шишаларини 14 турга бўлиш мумкин: кварц шишаси, оптика
шишаси, нур техника шишаси, тобланган тахта шиша, триплекс тахта
шишаси, қайрилган шиша, кимѐвий лаборатория шишаси, термометр
шишаси, медицина шишаси, электрод шиша, шишали электр
пайвандловчи флюслар, электротехника шишалари, шиша волокноси, атом
техникаси шишалари.
Техника ситалли группасига эга қуйидаги II тур материаллари киради:
сподумен таркибли ситаллар, кордиерит таркибли ситаллар, юқори
кременезѐмли ситаллар, қўрғошинли ситаллар, ситаллцемент, шаффоф
ситалл, нейтрон юритувчи ситаллар, рангли ситаллар, ситаллэмал,
фотоситаллар ва бошқалар.
Техника шишалари кейинги вақтда атом ва ракета техникаси ҳамда
квант электроникасида кўплаб қўлланилмокда. У атом техникасида нур
сочилишда сақланиш, нур тарқалишини дозировка қилиш, радиоактив
нурдан сақланиш каби муҳим вазифаларни бажармокда. Бундай шишалар
олдига юқори ҳароратга чидамлилик, коррозияга учрамаслик, нур таъсирида
хоссаларини ўзгартирмаслик каби талаблар қўйилган. Кристалланган
шишадан тайѐрланган бошқарувчи снарядларнинг конуссимон қисми ҳам
қайд этилган ижобий сифатларга эгалиги билан ажралиб туради.
Маиший-хўжалик материаллари ва буюмлари асосан, нафис керамика
ҳамда маиший шиша группаларидан ташкил топган. Нафис керамика
буюмлари икки турга - чинни ва сопол буюмларига, маиший шиша буюмлари
эса уч турга -шиша тараси, сортли шиша ва бадиий декоратив буюмлар
шишасига бўлинади. Маиший-хўжалик буюмларини яна ўтга чидамли
материаллар ва ситаллар асосида ҳам олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |