Боғловчи моддалар таърифи
Майда қилиб туйилган ва сув ѐки бирор суюқлик билан
қориштирилганда ѐпишқоқ ҳолатга келувчи, вақт ўтиши билан аста-секин
қуюқланиб тошсимон жинсга айланувчи материалларни минерал боғловчи
моддалар деб аталади. Кимѐвий нуқтаи назардан қараганда эса ҳар хил
таркибли катион ва анионлардан ташкил топган ва суюқ жинслардаги протон
ҳамда гидрооксил группалари билан бирикишга қодир бўлган қаттиқ анорганик
материалларнинг боғловчи моддалар деб атаса бўлади. Минерал боғловчи
моддалар қурилишда сув қум, шағал, чақиқ тош каби тўлдиргичлар қўшилган
қоришма ҳолида ишлатилади. Боғловчи моддаларнинг баъзи турлари-магнезиал
боғловчи модда магнезиал тузларнинг сувдаги эритмасида, кислотага чидамли
боғловчи эса эритилган шишада қорилади.
Қурилиш қоришмалари таркибига қараб қуйидаги турларга ажратилади:
- цемент,
гипс ѐки оҳак хамири - боғловчи модда билан
сув ѐхуд бирор суюқлик аралашмаси. Қотган хамир тош деб
аталади;
-қоришма
аралашмаси-боғловчи
модда,
сув
ва
майда
тўлдиргичнинг
қотмаган
аралашмаси.
Қотган
аралашмага
эса
қурилиш қоришмаси дейилади;
-бетон
қоришмаси-боғловчи
модданинг
сув
ҳамда
тўлдирувчи инерт моддалар (майда ва йирик тўлдиргачлар
-
қум, шағал ѐки чақиқ тош) билан ҳосил қилган сунъий аралашмаси. Қотиб
қолган шундай қоришма бетон, пўлат арматурали бетон эса темир - бетон деб
аталади.
Ҳавода қотадиган боғловчи
моддалар
Минерал боғловчи моддаларни хусусиятлари асосан, уларнинг қуйидаги
уч белгиси билан фарқланади:
- боғловчи модданинг хоссалари;
- боғловчи модданинг таркиби;
- ишлаб чиқариш усули, технологик параметрлари ва ишлатиладиган
хом ашѐ тури.
Боғловчи моддалар асосида ишланган қурилиш конструкциялари турли
шароитларда фойдаланилади. Шу сабабли қурувчилар учун боғловчи
модданинг муайян шароитдаги хоссаси - қотиш ва мустаҳкамликка эришиши
муҳим аҳамиятга эга. Боғловчи моддаларнинг баъзилари - гипс ва бошқалар
ҳавода қотиб, чидамли бетон ҳамда бетон қоришмаси ҳосил қилади (ҳавода
қотадиган боғловчилар хамири қуриганидан кейингина қотади), баъзилари
эса портландцемент ва бошқалар нам шароитда қотади (аввал ҳавода, сўнгра
эса нам шароитда) ва тегишли мустаҳкамликка эга бўлади. Шунга асосланиб
туриб, ҳамма боғловчи моддаларни ҳавода қотадиган - фақат ҳавода қотиб
мустаҳкамлигини узоқ вақтгача сақлаб тура оладиган ва сувда қотадиган
(гидравлик)-ҳаводагина эмас, балки сувда ҳам қотиб мустаҳкамлигини узоқ
вақтгача сақлай оладиган боғловчиларга бўлинади.
Ҳавода қотадиган анорганик боғловчи моддалар классификацияси
Кальций оксиди, магний оксиди, кальций сульфати каби моддалар сув
ва намлик таъсирида реакцияга киришиши ҳамда ҳавода қотиши мумкин.
Шу хусусиятлар туфайли ҳавода қотадиган боғловчи моддалар уч группага
бўлинади: гипсли боғловчи моддалар (ярим молекула сувли гипс-
қурилишбоп, қолипбоп, энг мустаҳкам, гажа-ганж ва ангидритли гипс-
ангидритли цемент, эстрих-гипс), оҳакли боғловчи моддалар (кам
магнезиалли, магнезиалли ва доломитли- сўндирилмаган бўлак-бўлак оҳак,
сўндирилмаган туйилган оҳак, сўндирилган оҳак ва оҳак хамир) ва
магнезиалли (каустик магнезит ва каустик доломит) боғловчи моддалар.
Тўртинчи группага эса эрувчан шиша асосидаги боғловчиларни киритиш
мумкин. Ҳавода қотадиган боғловчи моддаларнинг қотиб қолган
маҳсулотлари сувда эрийди. шу туфайли уларни нам шароитларда ишлатиб
бўлмайди. Муҳит ниҳоятда нам бўлса қотган тош ҳам сув таъсирида
емирилиб кетади. Улар фақат қуруқ ҳаво шароитларидагина ишлатилганида
чидамли бетон ҳосил қилади ва узоқ вақт эксплуатация қилинишига сабабчи
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |