БОҒЛОВЧИ МОДДАЛАР ТУШУНЧАСИ ВА КЛАССИФАКАЦИЯСИ
Боғловчи моддалар технологиясининг қисқача ривожланиш тарихи
Боғловчи моддалар дейилганда биринчи навбатда цемент ва цемент
асосида олинадиган маҳсулотлар, иккинчи навбатда гипс ва оҳак каби қадимий
боғловчилар тасаввур этилади.
Қадимдан боғловчи модда сифатида тупроқли бетон билан бир қаторда
гипс, оҳак ва улар асосида олинган бетонлар ишлатилган. 140-190°С ҳароратда
қиздирилиб олинган қурилиш гипсидан эрамиздан 2000-3000 йиллар илгари
қадимги Мисрда пирамидалар қурилишида фойдаланилган. Оҳакдан сувоқ
моддаси сифатида фойдаланиш Мисрда тахминан 2600 йиллар илгари
бошланган. I-II асрларда у қадимги Римда, IX - XI асрларда Киев Русида кенг
қўлланилган. Бундай боғловчилар асосида қурилган иншоотлар қаторига 990
йили Киевда қурилган «Десятинная черкови» ва 1045 йили Новгородда
қурилган «София ибодатхонаси» киради.
Аммо тупроқ, гипс ва оҳак боғловчи модда сифатида ишлатилганида
камчиликлардан холи эмас эди. Тупроқли бетон сув таъсирида шишар ва
нурар, гипс ва оҳак бетонлари эса намланар ва уваланарди. Шунинг учун инсон
асрлар давомида бундай моддалар ўрнига мустаҳкам ва намга чидамли
боғловчи яратиш устида тинмай иш олиб борди.
Бундай изланишлар натижасида, римлик тарихчи Витрунийнинг
ѐзишича, сувга чидамли масса-оҳак билан ғовак вулқон жинсини аралаштириш
натижасида ҳосил бўлиши аниқланган. Бетоннинг сувга чидамлиги Неаполь
шаҳри яқинидаги Пуццуолидан қазиб олинган шу қўшимчага боғлиқ эди. Шу
сабабли бу боғловчи пуццолан номи билан атала бошланиб, у қадимги Римнинг
иншоотлари - тўғон, мол, причал, кўприк ва акведуклар қурилишида кенг
қўлланилган. Кейинчалик оҳактошга пишиқ ғишт уни, вулқон жинслари кули,
диатомит, трепел, пемза, туф, трасс каби енгил тоғ жинслари ҳам қўшиш
фойдали эканлиги аниқланиб, «оҳакнинг сувдан» қўрқувчанлигига барҳам
берилди.
XVIII аср бошларига келиб рус қурувчилари куйдирилаѐтган оҳактошга
тупроқ қўшилганда оҳакнинг сувда қотиши ва мустаҳкамланиши тезланишини
аниқладилар. Сувга чидамли бундай гидравлик боғловчилар аввал симент,
сўнгра цемент номи билан атала бошланди. XVIII аср охирида эса англиялик
Паркер куйдирилган тупроқ “паочка”лари сувда сўнмаслиги, аммо
майдаланганда тез сўниши ва қотиши мумкинлигини аниқлади. Шу тариқа
янги боғловчи-романцемент бунѐдга келди. Бир оз вақг ўтгач француз олими
Вика ушбу тупроқ «буйрак»чалари аслида мергел номи тоғ жинси бўлиб оҳак
билан тупроқ аралашмасидан иборат эканлиги ва цемент олиш учун
табиатнинг тайѐр бебаҳо аралашмаси эканлигини топди. Рус олими
В.М.Севергин эса бу янги боғловчининг олиш усули ва хоссаларини мукаммал
ўрганиб чикди. XIX аср ўрталаригача англо-француз-рус олимлари иштирокида
яратилган ва такомиллаштирилган романцементи дунѐда асосий цемент бўлиб
ҳукмронлик қилди. Портландцемент номи янги минерал боғловчининг
яратилишигина бу цемент ролини камайтириб қурилиш индустриясида
революция қилди, бетон ва темир-бетон даврининг янги тенгсиз саҳифасини
очди.
1817-1825 йилларда Москвада такомиллаштирилган гидравлик боғловчи
олиш йўлида ишлаѐтган рус ҳарбий инженери Егор Челиев оҳак ва тупроқ
аралашмасини 1200-1300°С ва ундан юқори ҳароратда қиздирилганда
тошсимон пишган бўлакчалар ҳосил қилиши, майдаланган ҳолда эса улар
юқори гидравлик ва механик хоссаларга эга эканлигани аниқлаб шу тариқа
ҳозирги замон цементининг яратилишига асос солди. Бу цемент Россияда
кўплаб ишлаб чиқарила бошлади ва 1812 йилги Ватан уруши харобаларини
тиклаш учун ишлатилди. Худди шу вақтда Лидслик тош терувчи Д.Аспдин ҳам
шундай цементни яратди ва 1824 йили уни тайѐрлаш усулига патент олди.
Англиялик қурувчи олган боғловчи материал бўлакчалари Англия давлатининг
Портленд шаҳридан қазиб олинган табиий тошларга ўхшашлиги сабабли
портландцемент номи билан атала бошланди.
Портландцемент
қурилишда
азалдан
ишлатилиб
келинаѐтган
материалларга (темир, ѐғоч, ғишт ва бошқ.) нисбатан бир қанча афзалликларга -
айниқса, вақт ўтиши билан мустаҳкамлигини ошириш қобилиятига эгадир. Шу
боисдан улуғ рус кимѐгари Дмитрий Иванович Менделеев «Ҳаѐт исътемоли ва
кимѐ иловасидан ташкил топган бу цемент келгувчи даврнинг энг муҳим
қурилиш материаллар» - деб башорат қилган эди. Вақт ўтиши билан бу
башорат тўла рўѐбга чиқди.
XX асрга келиб мўъжизакор цемент кукуни энг кенг тарқалган
универсал қурилиш материалига, цемент саноати эса Россия, Украина,
Белоруссия, Ўзбекистон оғир индустриясининг катта тармоғига айланди.
Олимлардан
А.А.Байков,
В.А.Кинд,
П.А.Ребиндер,
Н.А.Торопов,
В.Ф.Журавлев,
О.П.Мчедлов-Петросян,
С.Д.Окороков,
В.Н.Юнг,
Б.Г.Скромтаев,
В.Б.Михайлов,
П.И.Боженов,
Ю.М.Бутт,
М.М.Сичев,
Н.Ф.Федоров, В.В.Тимашев, И.В.Кравченко, Т.В.Кузнецова, А.А.Пашенко ва
бошқаларнинг шу соҳа химияси ва технологиясига оид ишлари, цемент
корхоналарнинг ишчи ва инженер-техникларнинг улкан меҳнати туфайли
цемент ишлаб чиқариш ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари 1962 йили жаҳонда
биринчи ўринга чиқиб олди. Биргина 1975 йили чиқарилган цемент миқдори
122 миллион тоннадан ортиб кетди. Бу рақам Япония ва Америка Қўшма
Штатларида ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот миқдорига нисбатан 1,5 баробар
кўп эди.
Ўзбекистонда ҳам XX асрда барча халқ хўжалиги тармоқлари билан бир
қаторда цемент ва бошқа боғловчи моддаларни ишлаб чиқариш саноати жадал
ривожланди. Қуѐшли ўлкамизда қимматбаҳо материални ишлаб чиқариш учун
керакли бўлган барча хом ашѐлар оҳактош ва гилларнинг кўп миқдорда
мавжудлиги сабабли цемент тайѐрлаш 1975 йили 3500 минг тонна, 1985 йили
эса 5500 минг тоннани ташкил этди. Навоий, Оҳангарон, Қувасой, Ангрен,
Бекобод каби цемент корхоналарининг довруғи фақат Марказий Осиѐдагина
эмас, ҳатто чет элларга ҳам тарқалди.
Бу муваффақиятлар омили республика олимларининг цемент ва бошқа
боғловчи
материаллар
яратиш
соҳасида
улкан
ишлар
олиб
бораѐтганликларидадир. Айниқса, цемент химияси ва технологиясини
ривожлантириш
борасида
ўзбек
олимларидан
Ю.Т.Тошпўлатов,
И.С.Канцепольский, Б.И.Нудельман, Т.А.Отақўзиев, М.И. Искандарова,
М.Ғ.Ғуломов, З.П.Пўлатов ва бошқаларнинг рахбарлигида қилинган ва давом
эттирилаѐтган илмий тадқиқот ишлари диққатга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |