Сифат менежменти маърузалар матни


 Саноати ривожланган мамлакатлардаги синов



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

1. Саноати ривожланган мамлакатлардаги синов 
марказлари 
Саноати ривожланган мамлакатлардаги синов марказлари ўзига 
хос тажрибаларга эга. Сертификацион тизимнинг энг мухим 
элементлари синов лабораториялардир. Улар маҳсулотни муофиқлик 
белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берувчи сертификат ѐки лицензия 
берганда маҳсулот сифати даражаси ишончли бахоланишини 
таъминлайди 
Аккредитлаш пайтида қуйидаги талаблар қўйилади: 

назарий 
тайѐргарлик 
ҳамда 
амалий 
тажриба 
билан 
тавсифланидиган техникавий билимларга эгалиги; 

зарурий синов ва ўлчаш воситаларининг мавжудлиги; 

ўлчашлар зарурий аниқлигини таъминлайдиган синаш ва ўлчаш 
жихозларини аттестация (калибрлаш) воситалари ва усуллари 
мавжудлиги; 

энг янги илмий-техгникавий ютуқларни ҳисобга олиб, ишлаб 
чиқилган синов усуллари мавжудлиги; 

мижоз олдида умуман ва айрим ходимларни тижорат ҳамда 
бошқа 
мажбуриятлари 
йўқлиги 
билан 
тавсифланадиган 
лабораториянинг мустақиллиги; 

маҳсулот синовини ўтказиш сифатини назорат қилиш тизими 
мавжудлиги. 
Сертификатлаштириш пайтида маҳсулот сифати даражасининг 
ишончли бахосини олиш ҳар бир мамлакат олдида синов 
лабораторияларининг миллий тармоқларини яратиш масаласини 
қўяди. 
Францияда синовларнинг миллий тормоғи РНЕ мавжуд. У ягона 
қоидалар ва процедуралар асосида синовларнинг юқори сифати ва 
бирлигини таъминлайдиган мувофиқлаштирилган кўп тармоқли синов 
лабораторияларининг ягона мажмуидир. 
Синовларнинг миллий тармоғи РНЕ олдига уч мақсад 
қўйилган эди: 
1. Синов лабораторияларини аккредитлаш тизимини яратиш ва 
бошқариш 
бўйича 
ишларни 
бажариш, 
шунингдек, 
синов 
лабораториялари иши сифати ҳақида кенг маълумотни таъминлаш. 
2. Қуйидагиларни амалга ошира оладиган миллий органни яратиш: 


213 

ўз ичига такомил ахборотлаш ва синов лабораториялар 
хизматларидан 
корхоналар 
бемалол 
фойдаланишини 
олган 
синовларнинг миллий сиѐсатини: 

амалдагилар билан биргаликда синовлар янги усулларини ишлаб 
чиқиш бўйича француз стандартлаштириш асоцаццияси (АФНОР) 
билан бўлиш; 

ишларни келишиш ва мувофиқлаштириш, лабораторияларни 
техникавий жихозлашга сарфланадиган капитал маблагларни 
оптималлаш; 
3. Хорижда фаолият кўрсатаѐтган ўхшаш аккредитлаш тизимли 
лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаларни тан 
олишни таъминлайдиган давлат даражасидаги тузилмани яратиш. Бу 
мақсадлар деярли амалга оширилган. 
РНЕ таркибига бешта енг катта тармоқли синов марказлари 
киради: 

Ёғоч ишлаш саноати техникавий маркази (CСТБ); 

Амалий кимѐ илмий-тадқиқод маркази (ИРЧА); 

Марказий электротехника саноати лабораторияси (ЛCИЕ); 

Марказий йўл-кўприк қуриш лабораторияси (ЛCПC); 

Миллий синовдар лабораторияси (ЛНЕ). 
ЛНЕ 
ўлчамлар, 
масса, 
босим, 
харорат 
ҳамда 
спектрорадиофотомертия, ионловчи нурланиш соҳасида ўлчаш 
воситаларини текширидиган энг катта синов ташкилотидир. 
Лаборатория стандарт намуналар ишлаб чиқаради. 
ЛНЕ Германия миллий сиов лабораториялари, АҚШ, Белгия, 
Голландия, Италия, Яплония ва бошқа синов лабораториялари билан 
алоқани амалга оширади. Ундан ташқари, у ривожланаѐтган 
мамлакатларга метрология, ва синаш стандартлаштириш, тадқиқотлар 
ўтказиш, метрологик ва синов лабораторияларни яратиш, кадрлар 
тайѐрлаш, қўшма тадқиқотлар ва бошқаларга ѐрдам қилади. 
Буюк Британияда 1960-йилда НПЛ Миллий физик лабораторияси 
қошида синов лаьараториялари аккредитлаш Миллий тизим 
(НАТЛАС)ни яратиш ҳақида қарор қабул қилинган. НАТЛАС синов 
лабораториялари синовларини ўтказишга тайѐргарлигини бахолаш, 
аккредитлаш 
ва 
аттестат 
бериш 
ҳамда 
аккредитланган 
лабораториялар рўйхатини нашр қилиш керак. у саноат корхоналарга 
лабораториялар имконлари ва уларни синов воситалари ҳақида 
фикрлаш имконини беради. 
НАТЛАС доирасида ҳамма ташкилий ишларни, синов жихозларини 


214 
атестациялаш масалаларини Британия метрология хизмати (БCС) 
билан келишиб, Миллий физика лабораторияси олиб боради. БCС 
барча ўлчаш воситаларини текширади ва чизмаий хулоса чиқариб 
беради. ҲАТЛАС ва БCС иш дастурлари бир-бирини тўлдиради. 
- тизимнинг асосий тамойиллари ва иш усулларини; 
- тизимни бошқариш бўйича ишларни; 
- синов лабораторияларини бахолаш мезонлари; 
- аттестат шаклини; 
- тизим тузилмаси ва уни тарқалиш доираларини жорий қилади. 
АҚШ да синов лабораторияларини аккредитлаш Миллий дастури 
(НВЛАП) АҚШ Савдо вазирлиги қошида яратилган. НВЛАПни яратиш 
зарурати АҚШда давлат органлари қошида ҳам, хусусий ташкилотлар 
қошида ҳам фаолият кўрсатаѐтган лабораторияларни бахолайдиган 
кўп тизимлар мавжудлигида. 
НВЛАП синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича алоҳида 
дастурларни аккредитлашни назарда тутади. Дастурлар маҳсулотни 
стандартларга (миллий ѐки халқаро) муофиқлигини синаш 
жабхаларини, синов усуллари ва мезонларини белгилайди. 
НВЛАП доирасида аккредитланиш учун сиов лабораторияси 
чизмаий равишда буюртма беради, унга лаборатория ишини ташкил 
қилиш ва унинг фаолияти доираси ҳақида маълумот илова қилинади. 
Аккредитациядан ўтган лабораторияга у қайси усуллар бўйича
аккредитланганлиги кўрсатилган сертификат берилади. Аккредитация 
учун қилинган харажатларни лаборатория тўлайди. 
Айтиб 
ўтиш 
керакки, 
АҚШ 
Савдо 
вазирлиги 
НВЛАП 
аккредитациясини АҚШ билан савдо қилаѐтган бошқа маамлакатлар 
ҳам тан олишга интилади. Ундан ташқари, Савдо вазирлиги синов 
синов лабораторияларини аккредитилаш Халқаро конференцияси 
ишда 
фаол 
қатнашади. 
қатнашишнинг 
мақсади-синов 
лабораторияларининг аккредитацияси ва синов натижаларини ўзаро 
тан олишни тезлаштириш. 
АҚШда 
фирмалар 
синов 
лабораторияларининг 
мавжуд 
маҳсулотларини такомиллаштириш ва маҳсулотнинг янги турларини 
истиқбол ишлаб чиқишдаги роли катта. Турли синовдар ва 
такомиллаштириш асосида лабораториялар фирмаларнинг маҳсулот 
сифатини ошириш бўйича фаолиятига сезиларли улуш қўшадилар. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish