Сифат менежменти маърузалар матни


Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши 
керак: 

маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари; 

хавфсизлик талаблари белгиланаѐтган маҳсулотлар, ишлар ва 
хизматларнинг тўлиқ рўйхати; 

атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ѐки ѐрлиқларга ҳамда 
уларни акс эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация 
қилишга доир талаблар; 

маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш 
қоидалари; 

давлат назоратини амалга ошириш тартиби; 

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга 
солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини 


136 
баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар қоидалари ва 
усуллари. 
Зарарли микроорганизмлар ва қўшимчалар, касалликлар, 
касаллик тарқатувчилар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар, 
зараркунандалар ва бегона ўсимликлар кириб келиши ѐки тарқалиши 
муносабати билан юзага келадиган инсоннинг ҳаѐти ва соғлиғига, 
атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни 
бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник регламентларда 
санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари 
ҳам кўрсатилиши керак. 
Санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария 
чора-тадбирларида қуйидагилар белгилаб қўйилади: 

маҳсулотга, уни синаш, текшириш тартиб-таомилига, санитария-
эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария хулосасини бериш 
тартибига доир мажбурий талаблар; 

карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан, 
ҳайвонлар ва ўсимликларни ташиш билан боғлиқ талаблар;

намуналар олиш усуллари ва тартиб-таомили, инсоннинг ҳаѐти 
ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқиқ этиш 
ҳамда баҳолаш усуллари, шунингдек техник регламентларда 
кўрсатилган бошқа талаблар. 
Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва 
бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаѐти ва 
соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси ҳисобга олинган ҳолда 
маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар 
йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари 
бундан мустасно. 
Маҳсулотлар, 
ишлар 
ва 
хизматлардан 
узоқ 
муддат 
фойдаланилиши оқибатида ва (ѐки) йўл қўйиладиган хавф даражасини 
аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли 
инсоннинг ҳаѐти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва 
давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган маҳсулотлар, ишлар ва 
хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак. 
Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган зарар тўғрисида ҳамда 
инсоннинг ҳаѐти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфи 
қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни 
хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish