Сифат менежменти маърузалар матни


 Мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

2. Мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш 
Маҳсулотнинг 
белгиланган 
талабларга 
мувофиқлиги 
тасдиқлангани тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик 
сертификати беради, тайѐрловчи ана шу сертификат асосида 
мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик 
сертификатларининг, 
аккредитация 
қилинганлик 
тўғрисидаги 
гувоҳномаларнинг намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг 
шакллари 
ва 
ҳажмлари 
"Ўзстандарт" 
агентлиги 
томонидан 
тасдиқланади. 
Мувофиқлик 
сертификатлари, 
мувофиқлик 
белгилари, 
сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг 
(марказларининг) 
аккредитация 
қилинганлик 
тўғрисидаги 
гувоҳномалари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган 
тартибда Давлат реестридан ўтказилиши шарт. 
Давлат 
реестрида 
рўйхатдан 
ўтказилмаган 
мувофиқлик 
сертификатлари, мувофиқлик белгилари, 
сертификатлаштириш 
органлари 
ва 
синов 
лабораторияларининг 
(марказларининг) 
аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳақиқий эмас.
Мувофиқлик 
сертификатидан, 
мувофиқлик 
белгисидан 
фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда сертификатлаштириш органлари ва 
синов 
лабораторияларининг 
(марказларининг) 
аккредитация 
қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ѐки 
жисмоний шахсга бериши ман этилади.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация 
қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация 
тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини 
ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини 
амалга оширадилар. 
Маҳсулотлар 
сертификатлаштирилаѐтганда 
аризачига 
сертификатни ѐки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик 
сертификатини 
берган 
аккредитация 
қилинган 
тегишли 
сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади.


166 
"Ўзстандарт" 
агентлиги 
тайѐрловчиларни 
(ижрочиларни), 
сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни 
сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, 
синов лабораториялари 
(марказлари), экспертлар 
тўғрисида, 
шунингдек мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва 
уларни қўллаш қоидалари тўғрисида хабардор этиб боради. 
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан 
маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари 
шарт.
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан 
сертификатлаштириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, 
тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил 
этиш "Ўзстандарт" агентлиги зиммасига ѐки унинг топшириғига биноан 
бошқа 
сертификатлаштириш 
органларига 
(уларни 
албатта 
аккредитация қилган ҳолда) юклатилади. 
Сертификатлаштирилиши 
шарт 
бўлган 
маҳсулотларнинг 
рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Одамларнинг ҳаѐти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг 
мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган 
маҳсулотларни тайѐрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ѐки 
сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда 
"Ўзстандарт" агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари 
билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб 
чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни
маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини 
аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва 
сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади.
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари 
(марказлари) томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган 
усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли 
сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга 
оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун 
ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди.
Аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан 
ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига 
қўшилади.
Мажбурий 
сертификатлаштирилиши 
лозим 
бўлган, 
аммо 
мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш 
ман этилади.


167 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish