МАМЛАКАТДА СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА
СПОРТНИНГ АҲАМИЯТИ
Ражабов Ғ.А., Ғиждувон туман 14-мактаб, ўқитувчи, Ғиждувон, Ўзбекистон
Бугунги кунда бутун жаҳон халқларининг умумий маданиятида жисмоний тарбия алоҳида
ўрин эгаллайди. Ёшларнинг саломатлигини яхшилаш, баркамол авлоднинг жисмоний
Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
255
ривожланишини таъминлашда жисмоний тарбия ва спортнинг назарий асосларини ўргатиш
ҳамда амалий машқларни бажартириш муҳим вазифалардан биридир.
Республикасида қабул қилган Фармон ва қарорларда оммавий жисмоний тарбия ва
спортни ривожлантириш, халқимизнинг кундалик ҳаётига айниқса ёшлар ўртасида кенгроқ
тадбиқ қилиш кўрсатилган ва бу Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида ги қонунда янада
мустаҳкамланган. (2015 йил 4 сентябр)
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов: «Тарихга мурожаат
қилар эканмиз, бу халқ хотираси эканлигини назарда тутишимиз керак. Хотирасиз баркамол
киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди», - деб
таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, жаҳон халқлари тарихи, шу жумладан, Ўзбекистон халқлари
тарихида ҳам жисмоний тарбия, жисмоний маданият ва спортнинг ўзига хос ўрни мавжуд.
Қадимда одамлар орасида кураш, от чоптириш, ип тортиш, камон ва найза улоқтириш каби бир
нечта спорт турларидан мусобақалар бўлган. Шунинг учун ҳам ёшларга жисмоний тарбия ва
спортнинг моҳиятини тушунтириш, уларни тарғибот қилиш, барча спорт турлари, халқ миллий
ўйинлари тарихи билан таништириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда мустақил Республикамизда болалар спортини ривожлантиришга катта
аҳамият берилмоқда. Жумладан, ўқувчи ёшлар билан «Умид ниҳоллари» ва «Баркамол авлод»
спорт ўйинлари, талабалар орасида «Универсиада» спорт ўйинларининг ташкил қилинишидир.
Бундай спорт мусобақаларини уюштиришдан асосий мақсад эса, ҳар томонлама ривожланган
баркамол ёшларни тарбиялашдир. Шунингдек, ёшлар орасида бир-бирларига нисбатан дўстона
муҳитни ҳосил қилиш, уларнинг бақувват, ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишларини таъминлаш
ҳамда ёшларни жисмонан чиниқтиришдан иборат. Бу эса, жисмоний тарбия ва спорт
мутахассислари, устоз-мураббийларнинг зиммасига ғоят катта шарафли ҳамда масъулиятли
вазифани юклайди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, жисмоний тарбиянинг мақсади, давлат ва жамият
тараққиётининг умумий қонуниятларига таянган ҳолда, ёшлар дунёқараши ва маънавиятини
бойитиш, миллий ўзликни англаш, халқимизнинг миллий қадриятлари билан таништириш
ҳамда уларни она-Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шу орқали уларни баркамол шахс бўлиб
шаклланишлари ва ривожланишлари кўмаклашишдан иборатдир.
Бунинг учун ёш авлодга қуйидагиларни ўргатиш лозим:
- жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир ҳукуматнинг қонунлари ва
қарорларини ўргатиш;
- ёшларни бутун жаҳон халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқларининг жисмоний тарбия
ва спорт тарихи билан таништириш;
- жисмоний тарбия ва сопртнинг вужудга келиши ҳамда ривожланиш босқичлари,
қонуниятларини ўргатиш;
- миллий халқ уйинлари, уларнинг турлари ва мазмуни ҳамда бугунги кунда улардан
фойдаланишнинг аҳамияти хақида тушунча бериш;
- жисмоний тарбиянинг турлари, шакллари ва ундан фойдаланиш усуллари ҳақида
тушунча бериш;
- жамият аъзолари орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғибот қилишга ўргатиш;
- жисмоний тарбия ва спортни такомилаштиришда жаҳон халқларининг илғор
тажрибаларидан кенг ва чуқур фойдаланишга ўргатиш кабилар.
Бу ўз навбатида ёшлардан кучли билим эгаллаш, шу билан бир қаторда, улардан жисмоний
тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб туриш лозимлигини талаб қилади. Шундагина
жамиятда баркамол ва соғлом ёшлар шаклланади.
Адабиётлар:.
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // Баркамол авлод –
Ўзбекистон тараққиёти пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. –20-30-б.
2. Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури. // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиёти
пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. – 32-61-б.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида ги қонуни. 2015
йил 4 сентябр
4. И.А.Каримов. “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли”, T., “Ўзбекистон».
2015
Do'stlaringiz bilan baham: |