ЁШ ЕНГИЛ АТЛЕТИКАЧИЛАРНИНГ КУЧ СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Хидоятов Ш.Ш., ўқитувчи, Бухоро давлат университети
Зокирова Ф.Б., катта ўқитувчи, Бухоро давлат тиббиёт институти
Бухоро, Ўзбекистон
Кўпгина олимлар томонидан ўтказилган тажрибалар натижаси шуни кўрсатадики,
шахснинг жисмоний шаклланиши ва жисмоний тайёргарлик динамикаси ўкувчининг мехнат
кила олиш қобилияти даражаси хамда доимий бажариладиган машқлар характери ва хажмига
боғлиқдир деб таъкидлашган. Хозирги вақтда спортчилар организмига ортиқча жисмоний
юклама қандай таъсир кўрсатиши бўйича катта маълумотлар тўпланган бўлсада, ўкувчи ёшлар
организми хусусиятларини хисобга олмасдан, уларга бир хилдаги юкламалар бериш ҳоллари
хам кўп учрайди. Шу туфайли машғулот жараёнини туғри режалаштириш максадга
мувофикдир.
Ёш енгил атлетикачиларнинг куч сифатларини ривожлантириш. Куч кўпаймаса
спорт махоратига етишиб бўлмайди. Харакат тезлиги ҳамда чидамлилик ва чаққонлик кўп
жиҳатдан мушаклар кучига боғлиқ. Мушаклар кучи бош мия қобиги фаолиятига мос келадиган
марказий асаб тизимининг аҳволига, мушакларнинг физиологик кўндаланг кесимига,
мушакларда бўладиган биохимик жараёнларга, мушаклар қўзғалувчанлигининг ўзгаришига,
уларнинг чарчоқлик даражасига ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади, бош мия қобиғидаги
ҳаракатлантирувчи зонанинг асаб тўқималаридан чиқадиган импульслари келгандагина мушак
Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
137
кучи содир бўлади. Бу асаб тизими функционал имкониятларининг ҳал қилувчи ахамияти бор
эканини кўрсатади.
Айникса янги, бошловчи енгил атлетикачиларда мушак кучини ривожлантириш биринчи
навбатда ўз мушакларини бошқара билиш, уларни қисқартира олиш ва кўпрок куч бериб
кучлантира олиш (асабмушак ко- ординациясини яхшилаш) ҳисобига бўлади. Шу билан бир
вақтда, катта ирода кучи кўрсата билишни ўргата борилгани ҳам мухимдир. Бундан ташкари,
мушак кучини намоён қила олиш асаб тўқималарининг функционал имкониятини ошириш йули
билан ҳам ривожлантирилади. Мушак кучи унинг физиологик кўндаланг кесимига тўғри
пропорционал бўлгани учун жисмоний машқлар таъсирида мушак массаси ортган сари мушак
кучи ҳам кўпая боради, шу билан бирга, мушакларда айланиш кучаяди, модда алмашиниш
яхшиланади, энергия берадиган моддалар кўпаяди. Мушак кучининг бу асосий томонлари ўзаро
узвий боғлиқдир. Бироқ машқ ва методларни, мушак массасини кўпроқ оширадиган ёки асаб
тўқималарининг тегишли функционал имкониятлари даражасини ошириб, кучни намоён қила
олишни яхшилайдиган қилиб танлаш мумкин.
Куч ва куч-тезкорлик сифатларини тарбиялаш. Замонавий спорт амалиётида куч сифати
беқиёс ахамиятга эгадир. Спортчи қандай ҳаракат (югуриш, сакраш, улоқтириш ва ҳ.к.)
қилмасин шу ҳаракатнинг самарадорлиги куч билан боғлиқдир.
Ёш енгил атлетикачилар танасидаги хамма мушаклар кучли, гармоник ривожланган
бўлиши керак. Лекин тана мушакларининг ривожланиш даражасига бўлган талаб енгил
атлетиканинг турига боғлиқдир. Улоқтирувчиларга куч хаммадан кўп ривожлантиришда керак
бўлса, марафончиларга хаммадан кам куч керак.
Ҳар қандай енгил атлетикачи машғулотда, албатта куч билан ри- вожлантирувчи
машқларни бажаради. Лекин асосан енгил атлетиканинг мазкур турини бажариш учун энг
мухим бўлган мушаклар гуруҳини ри- вожлантиришга эътибор берилади.
Кучни ривожлантириш учун элементлар машқлардан тортиб, то яхлит енгил атлетика
турига (сакраш, улоктириш, стартдан ташланиш) қадар хар хил динамик машқлардан
фойдаланилади. Кучни ривожлантиришда юк кўтариш машқлари, ўз вазнидан фойдаланиб ёки
шериги қаршилигини енгиб бажариладиган машқлар энг кўп қўл келади.
Оғир юк билан, масалан, штанга билан бажариладиган машқлар тананинг хамма
мушакларига, айникса йирик ва бақувват мушак гурухларига, енгил юк (масалан, тўлдирма
тўплар, гантеллар) билан бажариладиган машқлар эса айрим мушак гурухларига таъсир килади.
Атлет анча oғиp юк кўтариб машқ бажараётганда, баъзан нафас ритмини бузади ёки
бутунлай нафас олмай қолади. Тўғри нафас олишга жуда катта эътибор бериш, максимал
Кучни
ривожлантиришнинг
4 усули
Максимал
куч ишлатиб
кўриш
Статик куч
билан
ишлаш
Динамик
куч билан
ишлаш
Куч билан
қайта
кўтариш
Do'stlaringiz bilan baham: |